Yahudiylik
|
Яҳудийлик — асосан яҳудийлар ўртасида тарқалган энг қадимги динлардан бири. Милоддан аввалги 2 минг йиллик бошларида вужудга келган. Арабистон ярим оролининг шимолида кўчиб юрган яҳудий қабилалари милоддан аввалги ХИИИ асрда Фаластинни босиб олдилар ва милоддан аввалги Х асрда Россия — Испания давлатини туздилар. Яҳудийлик ана шу қабилаларнинг диний урф-одатлари ва Фаластин халқларининг айрим эътиқодларини ўзида мужассамлаштирган. Яҳудийлик номи Яҳудо (Иуда) қабиласининг номидан олинган.
Дастлаб яҳудийлик кўпхудолик (политеистик) дини бўлган. Милоддан аввалги И—ВИИИ асрларда яҳудийлик яккахудолик (монотеистик) динига айланган. Оламнинг яратувчи худо Яхвега эътиқод қилиш, Яхве ва яхудийлар ўртасидаги аҳд (шартнома)га шак келтирмаслик, яҳудийлар худонинг мумтоз бандалари эканига, Мусо (Моисей)нинг пайғамбарлигига ва унга илоҳий китоб Таврот юборилганлигига, нариги дунёга, маҳдий (мессия)нинг келишига, охират куни барчанинг тирилишига, жаннат ва дўзахга, гуноҳкорларнинг жазоланиши ва савоб иш қилганларнинг рағбатлантирилишига ишониш яҳудийликнинг асосий ақидаларидир. Яҳудийлик динида хилма-хил ибодатлар, дуолар, урф-одатлар, рўза тутиш, хатна қилиш, озиқ-овқат соҳасидаги тақиқлар, шанба куни ҳеч қандай иш билан шуғулланмаслик, диний солиқлар ва йиғимлар каби талаблар жуда қатъий қилиб қўйилган. Яҳудийликнинг асосий диний китоблари — Таврот ва Талмудса белгиланган бундай кўрсатмалар орқали диндор яҳудийларнинг турмуши, ахлоқий ва ҳуқуқий ҳаёти назорат остига олинган.
Фанда яҳудийликнинг 4 босқичи аниқланган: энг қадимий яҳудийлик (Библия даври), классик яҳудийлик (милоддан аввалги 536 ва милодий 70-йиллар), раввинлар даври ва янги давр яҳудийлиги (модернистик яҳудийлик). Энг қадимий яҳудийлик дини дастлаб Фаластиндаги икки давлат — Исроил ва Яҳудия давлатлари (милоддан аввалги Х—ХИ асрлар)нинг, кейинроқ улар бирлашгач, ягона яҳудий давлатининг дини бўлган. Бу давр Таврот (Тора)да акс этган. Тадқиқотларда аниқланишича, унинг таркибига кирган матнлар оғзаки тарзда милоддан аввалги ХИ—ВИ асрлар ўртасида шаклланган. Милоддан аввалги В асрда ёзиб олинган. Бундан кейин яҳудийликнинг классик даври бошланади. Милоддан аввалги 586-йилда янги Бобил подшоси Навуходоносор ХИ Яҳудияни яксон қилди, салкам 30 минг яҳудийни асирга олди. 50 йил давом этган „Бобил асирлиги“ ва ундан кейинги даврларда минглаб яҳудийлар Фаластинни тарк этдилар. „Қадимги аҳд“ матнларининг асосий қисми ана шу даврда ёзилган. Милодий 70-йил Қуддус ибодатхонасининг қулаши ва Талмуднинг ёзилиши орасидаги вақт раввинлар давридир. Яҳудий руҳонийлари Тавротни талқин ва тавсиф қилиш жараёнида вужудга келган Талмуднинг охирги таҳрири икки вариантда: Қуддус Талмуди ИВ асрда, Бобил Талмуди В асрда эълон қилинди.
ВИИ—ХВИИИ асрларда яҳудий руҳонийлари (раввинлар) диний ёзувлар — Таврот ва Талмудни тарғиб қилишни давом эттирдилар. Бу даврни акс эттирган жуда кўп раввин адабиёти вужудга келган. ХВИИИ асрдан диний талабларни даврга мослаштириш, соддалаштириш ва енгиллаштириш ҳаракатлари авж олди.
Яҳудийликда қадим замонлардан бошлаб хилма-хил мазҳаблар ва оқимлар вужудга келган, улар ўртасида кескин кураш борган. Милоддан аввалги ИИ асрдан милоднинг 23-йилигача фарисей, саддукей, ес-сей, қумронлар жамоаси каби оқимлар вужудга келган. Ортодоксал яҳудийлик билан бу мазҳаблар ўртасида кураш борган. Милоднинг И-ИИ асрларида ортодоксал яҳудийликка мухолиф бўлган айрим оқимлар (яҳудий-христиан секталари)нинг борган сайин яҳудийликдан йироқлашиб бориши жараёнида христиан дини мустақил дин сифатида ажралиб чиққан (қаранг Христианлик).
Яҳудийлик динига га эътиқод қилувчилар сони 100 миллион нафарга яқинни ташкил этади, уларнинг учдан бир қисми АҚСҲдадир[1].
Яна қаранг
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Дунё динларидан бири ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |