Ҳарбий кеманинг кўриниши
Мамлакат: Россия империяси;
Совет Социалистик Республикалари Иттифоқи
Мақоми: Ҳарбий кема
Ҳолати: Сақланиб қолмаган
Ташкилот: Ҳарбий-денгиз кучлари
Тайёрловчи ширкат: "Сандвикенс Скеппсдоcка оч Меканиска Веркстад"
(„Сандвикский кораблестроительный док и механический завод“)
Мема қурилишига буюртма берилган сана: 20-март 1904-йил
Қурилиш бошланган сана: июн 1904-йил
Флот рўйхатига киритилган сана: 11-сентабр 1904-йил
Сувга туширилган сана: 30-декабр 1904-йил
Флот таркибига кирган сана: 15-май 1905-йил
Флот рўйхатидан чиқарилган сана: 1-декабр 1925-йил
Йўқотилган сана: декабр 1925-йил
Ҳусусиятлари
Мўлжалланган одам: 99 нафар
Узунлиги: 72,5 м
Эни: 8,2 м
Қуввати: 6200 от кучи
Баландлиги: 2,9 м
Тезлиги: 25 узел
Cоммонс: Эмир Букҳарский (шип, 1905)

Эмир Бухарский (Яков Свердлов) (русча: Эмир Бухарский, русча: Яков Свердлов) — ҳарбий кема. Россия эсминеци (эскадра мина ташувчиси; 1907—1925). Қисқа муддат мина крейсери (1904—1907) вазифасини бажарган. Россия империяси ва ундан кейин, Совет Социалистик Республикалари Иттифоқи Ҳарбий-денгиз кучларининг Болтиқ бўйида ва Кавказ минтақасида жойлашган флотлари ва флотилиялари таркибидаги ҳарбий кемалар сафида бўлган.

1904-йилда Ҳелсинкида (Ҳелсингфорсда; ҳозирда Финландия пойтахтида) ишлаб чиқарилган. „Фин“ туридаги тўртта ҳарбий кемалардан бири бўлган. Биринчи номи, Бухоро амирлиги ҳукмдори Абдулаҳадхон шарафига атаб қўйилган. Кейинчалик номи "Яков Свердлов"га ўзгартирилган. 1925-йилнинг 1-декабрида ССРИ Ҳарбий-денгиз флоти таркибидан чиқарилган. Шу-йилнинг ўзида Астрахонда бўлакларга ажратилган ва металлоломга топшириб юборилган.

Тарихи

Рус-япон уруши бошлангандан сўнг, император Николай ИИ бошчилигидаги рус амалдорлари, уруш бошлангандан буён бўлиб ўтган натижаларни таҳлил қилиб, Империя Ҳарбий кучларини модернизация қилиш керак деган хулосага келишади. Шунга кўра, Денгиз флотини тиклаш бўйича узоқ муддатли дастур ҳам қабул қилинади. Дастурга кўра Болтиқ, Оқ, Баренс, Қора денгизлардаги ва Тинч океанидаги флотлар учун бир неча-йил давомида ўнлаб линкорларни, крейсерларни, эсминецларни ва сув ости кемаларини қуриш режалаштирилади[1].

Ушбу мақсадда Россия империяси бюджетидан юзлаб миллион рубл ажратилишидан ташқари, ҳарбий флот фойдасига аҳолининг хайрия тўплами ҳам эълон қилинади. Ҳаммаси бўлиб, 1905—1911-йиллар оралиғида 60 га яқин эсминец яратилган бўлса, улардан 19 (ёки 18[2]) нафари ихтиёрий хайрия ҳисобига тўғри келади. Ихтиёрий хайрия маблағлари эвазига тўпланган пулларга бир нечта сув ости кемалари ҳам қурилади. Булардан ташқари, бир неча ўн миллионлаб рубл миқдоридаги хайр-эҳсонларнинг катта миқдори биринчи ҳарбий самолётлар қурилишига, яъни империянинг Ҳарбий-ҳаво флотини яратишга сарфланади[1].

Хайрия маблағларини йиғишни ва улардан фойдаланишни, Николай ИИ томонидан ташкил этилган „Ихтиёрий хайрия маблағлари асосида денгиз флотини кучайтириш бўйича махсус қўмита“ („Особый комитет по усилению военного флота на добровольные пожертвования“) бошқаради. Қўмита ҳужжатларида Россия империясининг ҳар бир минтақасидан, шу жумладан Ўрта Осиёдан, тўпланган хайр-эҳсонлар акс эттирилган. Ушбу ҳужжатда, Ўрта Осиё минтақасидан умумий ҳисобда 1 319 090,04 рубл тўпланганлиги ва шундан 1 миллион рубллик сезиларли миқдор Бухоро амирлиги ҳукмдори Абдулаҳадхонга ва қолган 319 090,04 рубллик хайр-эҳсонларнинг асосий қисми маҳаллий аҳолига (турли муассасаларнинг, идорараларнинг, маҳкамаларнинг юқори мансабдаги шахслари ва юқори мансабдаги ҳарбийларга), озчилик қисми эса, дин пешволари ва оддий ишчиларга тегишли бўлгани айтиб ўтилган [1].

Ҳелсинкидаги „Скандинавия кемасозлик жамияти“ („Общества скандинавского корабельного дока“) верфларида ишлаб чиқарилган ва „Эмир Бухарский“ дея номланган эсминец, „Фин“ туридаги тўртта ҳарбий кемалардан („Доброволец“, „Москвитянин“, „Фин“, „Эмир Бухарский“) бири эди[1]. Кеманинг қурилиш баҳоси 52 минг рублга тенг бўлган[3].

Кема турли-йилларда Болтиқ флоти (1904—1918), Азов-Каспий (1918—1919) ва Волга-Каспий ҳарбий флотилиялари (1919—1920), Каспий денгиз кучлари (1920—1923) ва Боку ҳарбий порти (1923—1925) таркибига киради; Биринчи жаҳон урушида, Феврал инқилобида, Россияда фуқаролар урушида, Юнкерларнинг Петрограддаги қўзғолонида, Сарицин ҳудудида ва Озарбайжонда аксилинқилобчиларга ва қароқчиларга қарши жангларда қатнашади.

Эсминец, 1925-йилнинг 1 декабрида ССРИ Ҳарбий-денгиз флоти таркибидан чиқарилиб, кейинчалик Астрахонда бўлакларга ажратилади ва металлоломга топширилади.

Техник хусусиятлари

Кеманинг сиғими 620 тоннага, кема буғ двигателларининг қуввати 6200 от кучига, тезлиги 25 узелга ва саёҳат масофаси 1000 миляга тенг бўлган[1].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 „«Эмир Бухарский»“. Топwар.ру. Қаралди: 2020-йил 29-октябр.
  2. ↑ „Комитет по усилению военного флота“. Флот.cом. Қаралди: 2020-йил 29-октябр.
  3. ↑ „Минные крейсеры типа «Финн»“. Алфа-индустрй.ру. 2020-йил 3-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 29-октябр. (Wайбаcк Мачине сайтида 2020-11-03 санасида архивланган)

Ҳаволалар