Яман (арабча: اليمن‎‎) ёки Яман Республикаси (арабча: الجمهوريّة اليمنية‎‎)— Арабистон ярим оролнинг жанубий қисмидаги давлат. Майдони — 528 минг км². Аҳолиси — 19,3 млн. киши (2002). Пойтахти — Сано шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 19 вилоят (муҳофаза)га бўлинади.

Яман Республикаси
الجمهورية اليمنية
Шиор: Й'о`қ
Мадҳия: الجمهورية المتحدة
Location of Yaman
Пойтахт Санаа
Расмий тил(лар) Арабча
Ҳукумат Семи-Президентлик Давлат
Али Абдуллаҳ Салеҳ
Абдул Қадер Бажамал
Мустақиллик (Шимолий ван Жанубий Яман бирлашиши)
• Сана
22-май 1990
Майдон
• Бутун
527,970 км2 (49-ўрин)
Аҳоли
• 2002-йилги рўйхат
20,727,063 (51-ўрин)
• Зичлик 39/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2005-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$21.045 млрд. (117-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$831
Пул бирлиги Емени Риал (ЕР)
Вақт минтақаси УТC+3
• Ёз (ДСТ)
УТC+3
Қисқартма ЙМ
Телефон префикси 967
Интернет домени .е
اليمن.

Давлат тузуми

Яман — республика. Амалдаги конституцияси 1991-йил 15— 16 майда қабул қилинган; 1994 ва 2001-йилларда ўзгартиришлар киритилган. Давлат бошлиғи — президент (1990-йилдан Али Абдуллоҳ Солиҳ; 1978—90 йилларда Яман Араб Республикаси президенти), у умумий яширин овоз бериш йўли билан 7 йил муддатга сайланади. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни депутатлар палатаси (1 палатали парламент), ижрочи ҳокимиятни бош вазир бошчилигидаги ҳукумат амалга оширади.

Табиати

Я. аксарият тоғли мамлакат; мамлакат ғарбида Яман тоғлари жойлашган (энг баланд жойи 3600 м — АнНаби-Шоиб тоғи). Қизил денгиз ва Адан қўлтиғи соҳили бўйлаб Тихома чўли чўзилган.

Шарқида Руб ул Холи чўлига туташиб кетадиган унча баланд бўлмаган ясситоғлик ва тепаликлар жойлашган. Қизил денгиз қиргоқлари кам парчаланган, айрим жойларда маржон рифлари бор. Я.да ош тузи, алебастр, нефт, марганец рудаси, ярим қимматбаҳо тошлар бор. Иқлими тропик, ҳудудининг катта қисмида қуруқ иқлим. Ўртача ҳарорат январда 20—25°, июнда 21—32°. Йиллик ёғин 40–1000 мм. Дарёлари йилнинг кўп қисмида қурийди. Энг муҳим дарёси — Масила. Тупроқлари қизил қўнғир, айрим жойларда шўрхоклар учрайди. Тоғларнинг кўп қисмида ўсимлик ўсмайди; тоғ ён бағирлари акация, мимоза, олеандр, алоэ, фикус ўсимликлари билан қопланган. Текисликларда чўл ва чала чўл ўсимликлари, воҳаларда хурмо палмаси ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан ғизол, ёввойи эшак (онагр), йиртқичлардан сиртлон, бўри, тулки, қоштоп бор; гамадрил ва павиан маймуни учрайди. Қирғоққа яқин сувларида балиқ тури кўп.

Аҳолисининг кўпчилиги араблар; шунингдек, эфиоп, ҳинд, яҳудий, сомалилар, покистонликлар ҳам яшайди. Расмий тил — араб тили. Давлат дини — ислом. Шаҳар аҳолиси 23,5%. Йирик шаҳарлари: Сано, Адан, Таиз.

Тарихи

Мил. ав. 2-минг йиллик охири ва 1-минг йиллик бошида Я. ҳудудида ўзига хос жанубий араб маданияти шаклланди. Шу даврда Хадрамаут, Қатабон, Саба, кейинчалик Мани давлатлари пайдо бўлди. Мил. ав. 1-минг йиллик ўрталарида Саба давлатининг мавқеи ошиб, қўшни давлатлар унга тобе бўлиб қолди. Мил. ИВ аср бошида Я.нинг барча ҳудуди Ҳимярийлар подшолигига бирлашди. ИВ—ВИ асрларда Я.да иудаизм ва христианлик тарқадди. ВИ аср бошида Я.ни эфиоплар, ВИ аср охирида Сосонийлар босиб олди. 629—630 йилларда Я. Араб халифалиги таркибига қўшиб олинди. Я. ҳудудида арабмусулмон маданияти қарор топди. Ислом дини секин аста ҳукмрон динга айлана борди. ИХ асрда Я.да мустақил Зиёдийлар давлати (пойтахти Забид шаҳри), Яфурийлар давлати (пойтахти Сано шаҳри) вужудга келди. Х асрда Я. ҳудудининг бир қисми шиаларнинг Зайдийлар мазҳаби тарафдорлари қўлига ўтди. Кейинги даврларда Я.да турли сулолалар ҳукмронлик қилди. 16аср бошида Я. Усмонли турк империяси таркибига кирди. ХВИИ аср бошида у ерда туркларга қарши қўзғолон кўтарилиб, Зайдий имомлари бошчилигида 1633-йил мустақил давлат (имоматлик) тузилди. ХИХ аср бошида Я.га ваҳҳобийлар тез-тез ҳужум қилиб турди, кейинчалик Миср подшоси Муҳаммад Аш қўшинлари бостириб кирди. 1840-йилгача Я. Мисрга тобе бўлиб қолди. 1839-йилдан Жанубий Яман (Адан мустамлакаси ва Адан протекторатлари)да Буюк Британия ўз ҳукмронлигини ўрната бошлади. ХИХ асрнинг 70-йиллари бошида Шимолий Яманда Туркия ҳукмронлиги тикланди. ХИХ аср охири — ХХ аср бошида Шимолий Яманда Туркия ҳукмронлигига қарши бир неча бор қўзғолон кўтарилди. 1904— 11 йилларда бўлиб ўтган қўзғолонлар натижасида Шимолий Яман мухториятга эришди. 1918-йил мустақил қироллик деб эълон қилинди. 1962-йил 26 сентябрда Санода бўлган инқилоб натижасида монархия тузуми ағдариб ташланди ва Шимолий Яманда Яман Араб Республикаси тузилганлиги эълон қилинди. Жанубий Яман халқининг инглизлар ҳукмронлигига қарши озодлик кураши Шимолий Ямандаги озодлик ҳаракатларининг муваффақиятларидан сўнг авж олиб кетди. Буюк Британия Адан шаҳри ва Адан протекторатида ўз мавқеини сақлаб қолиш мақсадида 1959-йил жанубида Араб амирликлари федерацияси (1962-йилдан Жанубий Арабистон Федерацияси, ЖАФ)ни тузди. Халқ оммаси ЖАФга қарши кураш олиб борди. Бу кураш Шимолий Яманда Я. Араб Республикаси тузилганидан кейин янада кучайиб кетди. Мустақиллик учун кураш натижасида Жанубий Яманнинг катта ҳудуди озодлик кучлари қўлига ўтди. Буюк Британия Жанубий Яманни мустақил деб тан олишга мажбур бўлди ва 1967-йил 30 ноябрда Адандан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетди. Ўша куни мустақил Жанубий Яман Халқ Республикаси (1970-йилдан Яман Халқ Демократик Республикаси) тузилганлиги эълон қилинди. 1990-йил Яман Араб Республикаси билан Яман Халқ Демократик Республикаси бирлашиши натижасида Я. Республикаси ташкил топди. Аммо мамлакатда жанублик ва шимолликларни ажратиб ташлашга бўлган ҳаракатлар сақланиб қолди; бу 1994-йил шимолликлар ғалабаси билан тугаган йирик ҳарбий тўқнашувга ҳам олиб келди. Я. — 1947-йилдан БМТ аъзоси. Ўзбекистон Республикаси суверенитетини 1991-йил 30 декабрда тан олган ва 1996-йил 21 майда дипломатия муносабатлари ўрнатган. Мидлий байрами — 22 май — Миллий бирлик куни (1990).

Сиёсий партия ва касаба уюшмалари

Умумий халқ конгресси, 1982-йил тузилган; Я. социалистик партияси, 1978-йил асос солинган; Ислоҳотлар учун Я. бирлиги, 1990-йил ташкил этилган. Я. Республикаси ишчилари касаба уюшмалари умумий федерацияси, 1990-йил тузилган.

Хўжалиги

Я. — аграр мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда қишлоқ хўжалиги 23,9%, кон саноати 16,6%, қайта ишлаш саноати 10,1% ни ташкил этади.

Қишлоқ хўжалигининг асосий тармоғи деҳқончилик. Фаол аҳолининг 70% дан ортиғи қишлоқ хўжалигида банд. Маҳсулоти экспорт қилинадиган асосий ўсимлиги кофе; хурмо ўстирилади. Боғдорчилик (анжир, ўрик, манго, анор ва бошқалар) ва токчилик ривожланган. Техника ва эфир мойли ўсимликлардан занжабил, кунжут, пахта, тамаки, донли экинлардан дурра, тариқ, арпа, буғдой, маккажўхори, дуккаклилар, сабзавот экинлари экилади. Мамлакатнинг жанубий ва жануби-шарқидаги чўл ва чала чўлларда воҳа деҳқончилиги ривожланган (тариқ, жўхори, буғдой, арпа, кунжут, пахта, кофе, тамаки, сабзавот, кокос ва хурмо палмаси етиштирилади). Чорвачиликда қорамол (асосан, зебу), ʻ қўй, туя, от, эшак, парранда боқилади. Мамлакат жанубий ва жануби-шарқида кўчманчи чорвачилик ривожланган. Асаларичилик билан ҳам шуғулланилади. Балиқ овланади. Қизил денгизнинг қирғоққа яқин жойларидан марварид олинади.

Саноатида нефт, ош тузи, темир рудаси, ярим қимматбаҳо тошлар қазиб олинади. Нефтни қайта ишлаш, энергетика, тўқимачилик, пахта тозалаш, озиқ-овқат (тамаки, кофени қайта ишлаш корхоналари) саноати мавжуд. Йилига ўртача 1,96 млрд. кВцоат электр энергияси ҳосил қилинади. Ҳунармандчиликда уйрўзғор анжомлари, мато, кўнпоябзал, кулолчилик ва заргарлик бутомлари, тиғли қуроллар ишлаб чиқарилади.

Ямабда темир йўл йўқ. Автомобил йўллари узунлиги 64,6 минг км. Денгиз савдо флоти тоннажи 13,6 минг т дедвейт. Денгиз портлари: Адан, Ҳудайда, Моха, Салиф, Муқалла. Я. четга нефт ва нефт маҳсулотлари, кофе, балиқ ва денгиз маҳсулотлари, пахта, тери, тамаки чиқаради. Четдан озиқ-овқат, жиҳозлар, саноат буюмлари олади. Ташқи савдода Япония, АҚСҲ, Саудия Арабистони, Европа Иттифоқи мамлакатлари ва бошқалар давлатлар билан ҳамкорлик қилади. Пул бирлиги — Яман риали.

Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари

Давлат мактабларида ўқиш бепул. Хусусий мактаблар ҳам бор. Бошланғич мактабларда ўқиш муддати 6 йил, ўрта мактабларда ҳам 6 йил Олий ўқув юртлари: Адандаги олий педагогика коллежи (1970-йил ташкил этилган), университет (1975), Мусиқа институти, Сано шаҳридаги университет (1974). Илмий тадқиқотлар Адандаги университетда олиб борилади. Сано шаҳрида кутубхона (1925), Адан шаҳрида „Мисват“ ва университет кутубхоналари, археология музейи бор.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. Я.да бир қанча газ. ва журнал нашр этилади. Асосийлари: „Арбааташар октобр“ („14 октябр“, араб тилидаги кундалик газета, 1968-йилдан), „АлЖумҳурия“ („Республика“, араб тилидаги кундалик газета, 1948-йилдан), „АсСакафа алЖадида“ („Янги маданият“, араб тилидаги ойлик журнал, 1970-йилдан), „АсСаура“ („Инқилоб“, араб тилидаги кундалик ҳукумат газета, 1948-йилдан), „АсСаури“ („Инқилобчи“, кундалик газета, 1967-йилдан), „Саут алУммал“ („Ишчилар овози“, араб тилидаги кундалик газ.). Адан ахборот агентлиги, ҳукумат агентлиги, 1970-йил тузилган; Саба ахборот агентлиги, ҳукумат агентлиги, 1970-йил ташкил этилган. Я. радиотелевидение хизмати, давлат томонидан назорат қилинади, Адан шаҳрида жойлашган.

Адабиёти

Ўрта аср яман адабиёти умумараб адабиёти оқимида ривожланди ва асосан диний мавзудаги шеърият кенг тарқалди. ХИИ асрда Нашван алҲимярий томонидан яратилган „Ҳимярий қасидаси“ достони, алҲамадонийнинг „Шеърлар девони“ бундан мустасно. ХИХ асрда миллий озодлик ҳаракатининг авж олиши реалистик адабиётнинг юзага келишига сабаб бўлди. Яҳё бин Муҳаммад алАрёний, Абдул Карим Мазхар ва бошқалар қасида жанрида ижод қилдилар. Ёзувчилардан Аҳмад алФейс, Шауки Абдулла, Жафар Абдо, шоирлардан Фарид Баракат, Абдураҳмон Фахри, Али Маҳди ашШинвах, Абадан Муҳаммад Духайс реалистик йўналишдаги адиблар гуруҳига киради. Жафар Лутфи Аман романтик йўналишда асарлар яратди. Муҳаммад Саид Мисват, Муҳаммад Абдул Вали, Аҳмад Маҳфуз Омар, Али Баазиб, Муҳаммад Абдураҳмон Аҳмад, Муҳаммад Солиҳ Ҳайдарий кабилар ўз новелла ва кичик драматик асарлари билан машҳур.

Меъморлиги ва тасвирий санъати

Я. ҳудудида Мариба, Карнову ва бошқалар қадимги шаҳар қолдиқлари топилган (мил. ав. 2-минг йилликка оид), уларнинг аксарияти тўртбурчак шаклида қурилиб, атрофлари баланд (10–12 м) деворлар билан ўралган; ирригация иншоотлари (Марибадаги тўғон, мил. ав. ВИИ аср) ва тош ибодатхоналарнинг қолдиқлари, тош ва бронзадан ишланган ҳайкалчалар ҳам топилган. Қатабон подшолиги (мил. ав. ИХ—И асрлар)нинг пойтахти — Тимна шаҳри харобалари: тош истеҳкомларнинг қисмлари, тошдан қурилган биноларнинг деворий ёзувлари, бўртма тасвирли стелалар, Хадрамаутда мил. ав. ИВ—ИИИ асрларга оид шаҳар вайроналари (истеҳком деворлари, минора типидаги уйлар, қабртошлар), сув ҳавзалари (Аданда) сақланиб қолган. Мамлакатнинг турли раёнларидан мил. ав. 1-минг йилликка оид одам ва ҳайвонларнинг бронза ва олтиндан ишланган тасвирлари, геометрик нақшли сопол буюмлар, Тимнада деворий бронза бўртмалар ва эллини тусидаги ҳайкалчалар (мил. ав. И аср) топилган. Я.да ислом дини тарқалиши билан масжидлар қурила бошлади. ВИИ—ХВИ асрларда минорали масжидлар (Сано шаҳридаги ал-Жомий ал-Кабир масжиди, 670-йиллар, 8, 10 ва ХИИ асрларда кенгайтирилди; Таиз шаҳридаги алАшрафия масжиди, 13аср), „қубба“ — авлиёлар мақбаралари қурилди. ХХ асрда шаҳарларда миллий меъморий анъаналар сақланган ҳолда замонавий типда саноат ва ирригация корхоналари, турар жой ва маъмурий бинолар барпо этилди. Я.да қадимдан амалий безак санъати турлари (кумуш, тошдан буюмлар ясаш, гиламчилик, заргарлик, кийимга гул тикиш) кенг тарқалган.

Мусиқаси

Я. мусиқасида Византия, Бобил, Миср маданияти таъсири сезилади, бошқа араб мамлакатлари (Саудия Арабистони, Ироқ ва бошқалар) мусиқа анъаналарига яқинлик мавжуд. Архиак мусиқа намуналари сақланиб қолган (фолклар шеъриятини бадиий ўқиш); қўшиқ ва чолғу услубини белгиловчи лад (мақам), ритмик формулалар тизими шаклланган. Мусиқа асбоблари:: уд (лютна), қонут (ситра), мизмар (сурнай тури), зарбли — табл, деф, мирвас, хагер ва бошқалар Қадимда шоирдостончилар, ровийлар (ривоят, насиҳат айтимларини ижро этувчилар) санъати ривожланган. Ислом давридан бошлаб диний шакллар билан бирга дунёвий мазмундаги мауал, мувашшах, такасим ва бошқалар жанрлар кенг ўрин олган. Шунингдек, Я.да эркакларнинг жанговар давра қўшиқлари (албара), тўй рақслари (зеффа, муракках ва бошқалар), аёлларнинг якка ва жамоа қўшиқлари тарқалган. Мусиқанинг замонавий шакллари ҳам ривожланган. Мусиқа бўйича кадрлар Адан шаҳридаги Мусиқа институтида тайёрланади. Миллий қўшиқ ва рақс ансамбли бор.

Манбалар