Янги Марғилон — Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилоятидаги шаҳарча (1947-йилдан). Марғилон шаҳар кенгашига қарашли. Марғилондан 3–4 км жанубида. Яқин темир йўлстансияси — Марғилон. Аҳолиси 23 минг кишини ташкил этади (2004). Шаҳарда бир неча корхона, қурилиш ташкилотлари, деҳқон бозори, 4 та умумий таълим мактаби, марказий кутубхона, маданият саройи, алоқа бўлими, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, поликлиника, касалхона, дорихона ва бошқалар тиббий муассасалар фаолият кўрсатади. Янги Марг'илондан Марг'илон ва Фарғона шаҳарларига автобус ва маршрутли таксилар қатнайди.