Янги Нишон — Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти Нишон туманидаги шаҳар (1982-йилдан), туман маркази. Яқин темирйўл стансияси — Нишон (4 км). Янги Нишондан вилоят маркази (Қарши шаҳри) гача 20 км. Аҳолиси 100.000 кишини ташкил этади (2018-01-01). Шаҳарда саноат, қурилиш ташкилотлари, кичик, ўрта бизнес, йирик корхоналар, микрофирмалар, МТП, деҳқон бозори, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари бор. Умумий таълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, туман марказий кутубхонаси, маданият уйлари, стадион(СССРдан қолган)ва бошқалар спорт иншоотлари мавжуд. Туман марказий касалхонаси, поликлиника, дорихона ва бошқалар тиббий муассасалар аҳолига хизмат кўрсатади. Янги Нишондан Катта Ўзбекистон тракти ўтган. Янги Нишон — Қарши йўналишларида автобуслар қатнови йўлга қўйилган. СССР даврида йирик қорамол фермахоналар бўлган, хусусийлашгандан кейин талон-торож қилинган[1]

Янги Нишон
шаҳар
38°39′21″Н 65°41′58″Э / 38.65583°Н 65.69944°Э / 38.65583; 65.69944
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Қашқадарё вилояти
туман Нишон тумани
Аҳолиси
100 558
Вақт минтақаси УТC+5
Автомобил коди 70
Yangi Nishon xaritada

Манбалар

  1. ↑ "Янги Нишон" ЎзМЕ. Я-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-03-08 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил