Янги ҳаёт (аввалги номи — Сухор) — Ўзбекистоннинг қадимий қишлоқларидан бири. Аҳоли пункти Бухоро вилояти Когон туманида жойлашган. Собиқ Шўролар даврида қишлоқнинг номи Сухордан Янги ҳаётга ўзгартирилган. Ҳозир қишлоқда Сухор маҳалла фуқаролар йиғини жойлашган. Аҳолиси 2515 киши (2015-йил)[1].

Янги ҳаёт
қишлоқ
39°46′11.9″Н 64°33′39.7″Э / 39.769972°Н 64.561028°Э / 39.769972; 64.561028
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Бухоро вилояти
туман Когон тумани
Аввалги номлари Сухор
Аҳолиси
 (2015)
2 515
Вақт минтақаси УТC+5
Телефон коди +998 65 527
Yangi hayot xaritada
Yangi hayot
Янги ҳаёт

Сухор қишлоғида тахминан 1287-йилда нақшбандия тариқатининг йирик намоёндаларидан бири Саййид Мир Кулол таваллуд топган, яшаган ва 1370-йилда вафот этган[2]. Саййид Мир Кулол қабри ҳам шу ерда жойлашган бўлиб, Республиканинг диққатга сазовор жойи сифатида давлат ҳимоясига олинган[3].

Ушбу қишлоқдаги тепаликда Бобойи Самосийнинг энг етук муридлари, шогирдлари ва издошларидан бири Муҳаммад Сўфийнинг ҳам қабри жойлашган. ХВИ асрда у кишининг қабри олдида Қулбобо кўкалдош маблағлари эвазига масжид бунёд этилган[4].

1930-йилда Янги ҳаёт қишлоғида машина-трактор стансияси ташкил этилган[5].

Манбалар

  1. ↑ Ражабов 2012, с. 10.
  2. ↑ Бухорий 2012, с. 149—152.
  3. ↑ „Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 846-сон 04.10.2019 й. қарори“. Лех.уз. Қаралди: 2021-йил 28-октябр.
  4. ↑ Бухорий 2012, с. 143.
  5. ↑ Ражабов 2012, с. 17.

Адабиётлар

  • Ражабов Қ., Жамолова Д.. Когон тумани тарихи. Тошкент: Тафаккур, 2015 — 46-бет. 
  • Садриддин Салим Бухорий. Бухоронинг табаррук зиёратгоҳлари. Бухоро: Дурдона, 2012 — 300-бет.