41°26′9″Н 69°35′53″Э / 41.43583°Н 69.59806°Э / 41.43583; 69.59806

Масжид
Холид ибн Валид масжиди
Холид ибн Валид масжиди, 2009-йил.
Мамлакат  Ўзбекистон
Ҳудуд Тошкент
Даҳа Янгиобод
Туман Яшнобод
Манзил Чилон ота кўчаси[1] 17-уй[2]
Йўналиши сунний
Мулкдор Ўзбекистон Мусулмонлар идораси
Масжид тури Жомеъ-Масжид
Меъморий услуб Ислом меъморчилиги
Бинокорлик ташаббусчилари маҳаллий аҳоли
Ҳомийлар Қатар элчиси (2004-йилги қурилиш)
Бинокорлик 1966-йил
1978-йил—1979-йил
2004-йил
2022-йил—2023-йил
Сўнги имом Исмоилжонов Исроилжон Исмоилжон ўғли[3][2]
Мақоми Ишлайди
Гумбазлар сони 4
Гумбазлар сони 4
Қурилиш материали Ғишт, мармар, ёғоч, темир
Ҳолати Фаолият юритмоқда
Таровиҳ
Саҳарлик ва ифторлик
Map
Холид ибн Валид масжидининг харитада кўриниши


Холид ибн Валид масжиди — Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Янгиобод даҳасида жойлашган жомеъ масжиди. Масжид ушбу ҳудуддаги йирик масжид ҳисобланади[3]. 1998-йил 14-август санасида Тошкент шаҳар адлия бўлими томонидан диний ташкилот сифатида рўйхатдан ўтказилган[2].

Тарихи

1966-йилда Тошкентда рўй берган зилзила оқибатида ҳозирги Яшнобод туманидаги 21-порцезд совхоз еридан ер ажратилган бўлиб, аҳоли кўчиб келгандан кейин Чилонота қабристонида кичик маҳалла масжиди қурилган. Мазкур масжид 2004-йилга қадар „Янгиобод“ масжиди деб юритилган. 2004-йилдан бошлаб Ўзбекистон мусулмонлари идораси тавсияясига биноан масжидга ислом тарихидаги кўзга кўринган саҳобий ва лашкарбоши „Сайфуллоҳ“ („Аллоҳнинг қиличи“) лақабли саҳоба Холид ибн Валид номи берилган[4].

1978-йилда Тошкентнинг Лабзак, Минор ва Қашқар маҳаллари ҳудудига давлат муассасалари ва кўп қаватли уйлар қурилиши натижасида маҳаллий аҳоли билан бирга ҳудуддаги мавжуд масжид ҳом-ашёлари ҳам кўчириб келтирилиб, „Янгиобод“ масжидини кенгайтириб қайта қуриш ишлари бошланган. 1979-йилда маҳалла аҳлининг саъй-ҳаракатлари билан масжид қуриб битказилади[4].

Қайта қуриш

2004-йил

2004-йилга келиб масжид таъмирталаб бўлиб қолган эди. Янгиобод махалла фуқароларинин5г илтимосига биноан қайтадан таъмирланди. Масжид қурилиши асосан маҳаллий аҳоли сармояси ва ўша вақтдаги Қувайт давлатининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмад Ал Кандарийнинг шахсий маблағлари эвазига амалга оширилди. Масжидда замонавий безак ишлари амалга оширилиб кўркам ҳолатга келтирилди[4].

2022-йил

2022-йилда масжидни кенгайтириш мақсадида қурилиш ишлари бошланди. Масжиднинг асосий биносининг жанубий қисмидаги бўш ер ҳамда жанубий қисмидаги айвон қайта қурилиб, 3 қаватли бино барпо этилди ва бу бино асосий ҳонақоҳ биноси билан туташтирилди.

Рамазонда

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юзуф. Холид ибн Валид масжид (Янгиобод масжиди) 2014-йил.

2014-йил 29-июл ҳижрий сана бўйича 1434-йил Рамазон ойининг 20-куни ушбу масжидга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ташриф буюриб, у киши иштирокида масжид аҳлига рамазон маърузасини ташкил қилинган[5]. Шунингдек, 2014-йил 16-июл ҳижрий сана бўйича 1435-йил Рамазон ойининг 19-куни яна бир бор Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ташриф буюриб, масжид аҳлига рамазон маърузасини ташкил қилинган[6].

Имомлар

Масжидда 1994-йилдан 1999-йилгача Анвар қори Турсунов масжид бош имом хатиби бўлиб ишлаган[7][8][9][10]. 2000-йилдан 2012-йил 19-январга қадар Раҳимберди Раҳмонов масжиднинг бош имоми бўлиб фаолият юритган[11][12].

Жойлашуви

Масжид Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги Янгиобод даҳаси Чилон ота кўчаси[1] 17-уй манзилида жойлашган. Масжиднинг жанубий вс шарқий қисмида Чилон ота қабристони жойлашган. Шимолий қисмида аҳоли уйлари, ғарбий қисмида эса ҳозирда бузиб ташланган ҳаммом ҳудуди ва иссиқлик қозонхонаси жойлашган.

Галлирея

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 [ҳттпс://геодзен.cом/уз/ташкент/чилонота „улица Чилонота Ташкент“] (ру). геодзен.cом. Қаралди: 24.1.23.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 „Информация о компании“ (ру). Қаралди: 24.1.23.[сайт ишламайди]
  3. ↑ 3,0 3,1 „Ҳолид ибн Валид жоме масжиди“ (уз). масжид.уз. Қаралди: 24.1.23.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 „«Холид ибн Валид» жоме масжиди“ (ўзбек). Вакиллик.уз. 2023-йил 24-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24.1.23.
  5. ↑ YouTube logotipi Ислом уз ЁуТубеда
  6. ↑ YouTube logotipi Ислом уз ЁуТубеда
  7. ↑ „Анвар қори Турсунов вафот этди“ (уз). кун.уз. Қаралди: 25.1.23.
  8. ↑ „Анвар қори Турсунов (1958-2018)“ (уз). зиё.уз. Қаралди: 25.1.23.
  9. ↑ „Анвар қори Турсунов бугун, 13-июн куни тонгда вафот этди“ (уз). дарё.уз. Қаралди: 25.1.23.
  10. ↑ „Анвар қори Турсунов бугун тонгда вафот этди“ (уз). хс.уз. Халқ сўзи. 2022-йил 11-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25.1.23.
  11. ↑ „Тошкент шаҳрининг янги бош имом хатибининг таржимаи ҳоли“ (уз). азон.уз. 2023-йил 25-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25.1.23.
  12. ↑ „Тошкент шаҳрининг янги бош имом хатибининг таржимаи ҳоли“ (уз). замин.уз. Қаралди: 25.1.23.