Yashil suvoʻtlar
(Yashil suvo'tlardan yoʻnaltirildi)

Яшил сувўтлар — тубан ўсимликлар бўлими (типи). Ҳужайрасида яшил хлорофилл мавжуд. Яшил сувўтларда юксак ўсимликлар таркибидаги каби пигментлар бор. Бир ҳужайрали, колониал ва кўп ҳужайрали, баъзилари ҳужайрасиз тузилишга эга. Ҳужайрасиз бир ядроли ёки камдан-кам кўп ядроли, селлюлоза қобиқ билан ўралган. Хроматофоралар периноидли, жинссиз, жинсий ва вегетатив кўпаяди. Кўпайиш органлари вазифасини вегетатив ҳужайралар бажаради. Яшил сувўтлар чин-яшил сувўтлар ва конъюгатлар кенжа бўлимига ажратилади. Яшил сувўтлар нинг 360 туркуми, 5700 тури маълум. Асосан, чучук сувларда ва денгизларда тарқалган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |