Inkubatsion davr

Инкубацион давр (лот. инcубатум — тинч ётмоқ), яширин давр, инкубация — инфексион касаллик юққан пайтдан тортиб дастлабки белгилари пайдо бўлгунча ўтадиган вақт. Инкубацион даврда микроблар ва уларнинг токсинлари организмда кўпаяди ва тўпланади. Турли касалликларда Инкубацион даврнинг да-вомийлиги турлича. У одам организмининг аҳволи, инфексияга қаршилик кўрсатиши, иммунитет бор-йўқлиги, шунингдек, организмга кирган касаллик микробларининг миқдори, виру-лентлигига, организмга кирган жойи ва бошқа сабабларга боғлиқ. Муайян касалликдан сақлаш мақсадида Инкубацион даврни узайтириш мумкин. Аҳоли ўртасида юқумли касалликларнинг тарқалиш тезлиги Инкубацион давр узунлигига боғлиқ. Инкубацион даври қисқароқ бўлган инфексион касалликлар (мас, грипп) Инкубацион даври узун касалликларга нисбатан тезроқ тарқалади.
Инфексион касалликнинг Инкубацион даврини билиш ташхис қўйиш ва касалликнинг юқиш манбаларини аниқлаш учун катта аҳамиятга эга. Инкубацион давр охирига яқин, касалликнинг рўйрост белгилари тўла намоён бўлгунча, мас, вабо, кўкйўтал, скарлатина, тепки, қизамиқ билан оғриган бемор касаллик микробларини ташқарига чиқараверади, демак, у Инкубацион давр охиридаёқтеваракатрофдагиларга хавф туғдиради, шунинг учун бе-морни ажратиб (алоҳидалаб) қўйиш зарур.
Безгак, зотилжам ва бошқа баъзи касалликларда Инкубацион даврдан кейин касаллик белгилари биратўла юзага чиқади. Ич терлама, қизамиқ, қутуриш ва бошқа касалликларда Инкубацион даврдан кейин ҳарактерли белгилар пайдо бўлгунча продромал давр ўтади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |