Ahmad Yassaviy
Яссавий, Хожа Аҳмад Яссавий (Ясси яқинидаги Сайрам шаҳри, тах. ХИ асрнинг 2-ярми — 1166-йил) — тасаввуфнинг машҳур намояндаларидан бири, туркий халқларнинг буюк шоири. Отаси Шайх Иброҳим жавонмардлик тариқатига мансуб нуфузли зотлардан бўлган. Яссавий чиғатой тилида ижод қилган[1][2][3]. Ижоди аё дўстлар нодон бирла улфат бўлиб бағрим куйиб жондан тўйиб ўлдим маъно тўғри айцам эгри йўлга бўйин тўлғар қонлар ютиб ғам заҳрига то'йдим маъно.
| Хожа Аҳмад Ясавий | |
|---|---|
| Таваллуди | |
| Вафоти |
1166 Ясси |
| Отаси | Иброҳим |
| Онаси | Қорасоч |
Ижоди

Яссавий нуқтаи назарида ҳикмат — „илми ладуний“, яъни илми ғайбу ҳақойиқ ва илоҳий сирларни кашф айлаш мазмунига ҳам эга. Яссавийнинг ўзи „Девони ҳикмат“ номи билан бирон бир китоб яратмаган. Ушбу нодир асар унинг мурид ва издошлари томонидан тартиб берилган. Лекин бу нарса ҳикмат мажмуасининг Яссавийга алоқаси йўқ, деган даъвони илгари суришга асос бермайди. Сўфи Оллоёр Яссавий ҳақида фикр билдириб, яна шундай деган: Шариатда эди ул офтобе, Қолибдур бизга ул эрдин китобе.
„Девони ҳикмат“да илоҳий ишқ ва ошиқлик, маърифат ва орифлик саодати, фанодан бақога етишиш тушунчалари ниҳоятда самимий ва таъсирли оҳангларда ёритиб берилган. „Девони ҳикмат“даги барча шеърлар ҳам Яссавийга мансуб эмас. Унга Яссавий издошларининг ижод намуналари ҳам киритилган. Бу эса, табиийки, ҳикматлар тили ва услубида маълум ўзгаришлар ҳосил қилган. Лекин Яссавийнинг ўнлаб издошларидан ҳеч бири устозлари бошлаган ғоявий, ахлоқий, маънавиймаърифий ва мафкуравий йўналишни ўзгартирмаган. Буни Яссавий ҳаёти, тариқати ва ижодиётидан баҳс юритилган ўнлаб қадимий манбалар, айниқса, Султон Аҳмад Ҳазинийнинг „Жавоҳир ул-аброр мин амвожил биҳор“ асари ҳам тўла тасдиқлайди.
Яссавийнинг фақат ижодиёти эмас, қанча умр кўриб, қачон вафот этганлиги ҳам баҳсли. У ҳикматларидан бирида „Юз йигирма бешга кирдим, билолмадим“, дейдики, бу сўзлар тарихий ҳақиқатдан кўра, маноқибий мазмунга эга. Бундан ташқари, 125 йиллик узоқ бир умрнинг ярмидан кўпини „ер ости“да („Олтмиш учда ер остига кирдим мано“, дейди Яссавий) ўтказиш ақл бовар этмас ҳодисадир. Лекин кўпчилик тадқиқотчилар унинг вафот тарихини 1166—67 йил деб қайд этишган.
Узоқ вақт мобайнида Ясавий ҳаёти ва ижодиётини илмий жиҳатдан тадқиқ этишга имкон берилмади. Асарларини нашр қилишга йўл қўйилмади. Ўтган асрнинг 70-йилларида Ясавийнинг миллий маданият, тил ва адабиёт тарихидаги хизматларини тўғри баҳолаш йўлидаги уринишлар эса қораланди. Мустақиллик арафасида, хусусан, Ўзбекистон истиқлолга эришгандан кейин яссавийшуносликда янги давр бошланди. Дастлаб турли газета ва журналларда „Девони ҳикмат“дан намуналар эълон қилинган бўлса, 1990—92 йилларда унинг 2 мустақил нашри китобхонлар қўлига етказилди. Ушбу нашрлар нафақат Ўзбекистонда, балки бошқа туркий давлатларда ҳам бу буюк мутасаввифнинг ҳаёти, адабий-маърифий фаолияти, издошлари хизматига қизиқишни кучайтирди. 1993-йил Ўзбекистонда Яссавийга бағишлаб илмий анжуманлар ўтказилиб, маърузалар матни алоҳида мажмуа шаклида чоп этилди. Матбуотда Яссавийнинг шахсияти, тариқати, шеъриятидан баҳс юритилган мақолалар босилиб чиқди. Ўзбекистондаги бир қанча кўча ва маҳалла Яссавий номи билан аталади. Яссавийлик тариқатининг асослари „Фақрнома“ (айримлар Яссавийга нисбат берадилар), „Маслакул-орифин“, „Ламаъот“, „Самаратул-машойих“, „Жавоҳир ул-аброр“ каби манқаба ва рисолаларда акс этган.
„Девони ҳикмат“ китоб шогирдлари томонидан тартиб берилган. Унда илоҳий ишқ ғояси ва маърифий мазмун етакчилик қилади. Ҳикматлар маъно ва моҳият эътибори билан Қуръони карим ва Муҳаммад алайҳиссалом ҳадисларига чуқур боғланган. „Девони ҳикмат“нинг 20дан ортиқ нусхалари ЎР ФА ШИ жамғармасида сақланади. Асар қўлёзмаларидан энг қадимгиси 17 асрга тегишли.
Яссавий мероси ва тариқати хорижда Л. Массигнон, А. Арберри, М. Смитт, Х. Кислинг, Ф. Маер, А. Шиммел, Р. Хартман, Ф. Кўпрулу, Ж. Тримингем, К. Эраслон, Идрис Шох, Девин Ди Уис; Россияда А. Кримский, И. Петрушевский, Э. Бертелс; Ўзбекистонда Фитрат, А. Саъдий, Э. Рустамов, Б. Қосимов, И. Ҳаққулов, Н. Ҳасанов томонидан ўрганилган.
Қабри Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида, 14 асрда Амир Темур томонидан таъмирланган. Туркистонда Аҳмад Яссавий номидаги турк-қозоқ университети мавжуд.
Бадиий ижодда ҳам Яссавий образини яратиш бўйича изланишлар олиб борилмоқда. Ёзувчи Саъдулла Сиёев „Яссавийнинг сўнгги сафари“ романининг 1-китобини (1994) чоп эттирди.
Шеърлар
|
Нашр қилинган асарлари
- Аҳмад Ясавий. Ҳикматлар (нашрга тайёрл. И Ҳаққул. — Т.: 1991);
- Аҳмад Ясавий. Девони ҳикмат (нашрга тайёрл. А.Абдушукуров). — Т.:1992;
- Ўзбек адабиёти намуналари (туз. проф. Фитрат). — Т.: 1928;
- Аҳмад Ясавийнинг янги топилган ҳикматлари. „Жаҳон адабиёти“ журн. 2002, № 10.
Адабиётлар
- Фитрат. Аҳмад Ясавий. „Танланган асарлар“ (нашрга тайёрл. Ҳ.Болтабоэв). 2-жилд. — Т.: Маънавият, 2000;
- А.Саъдий. Ясавий ким эди? (нашрга тайёрл. Б. Дўстқораэв) -Т.: 1994;
- Э. Рустамов. Аҳмад Ясавий ҳикматларида тарих ва ҳаёт садоси. „Ўзбек тили ва адабиёти“ журн. 1972, № 4-5;
- И.Ҳаққул. Аҳмад Ясавий. Ҳаёти ва ижод йўли. — Т.: 2001;
- Н.Ҳасанов. Туркияда яссавийшунослик. -Т.:1999.
Манбалар
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Аҳмад Яссавийга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |