Яхши тумани — Акмола вилоятининг шимоли-ғарббий қисмида жойлашган. 1957-йили ташкил топган. Майдони 9,7 минг км². Аҳолиси 20,274 киши, ўртача зичлиги км²-га 2 кишидан тўғри келади (2013). Туманнинг маъмурий маркази — Яхши қишлоғи. Туман ҳудуди орқали Павлодар — Астана — Қараталди (Қартали), Астана — Тўбил — Қўстаной темир йўллари, Астана — Отбосар — Қўстаной, Қийма — Яхши — Рузаэвка автомобил йўллари ўтади. Барча овул округ марказлари билан автобус алоқаси бор.

Яхши тумани
Жақсы ауданы
туман
Таркибида Акмола вилояти
Маъмурий маркази Яхши
Асос солинган санаси 1957-йил
Аким Қанат Суюндиков
Расмий тиллар қозоқ, рус
Аҳоли (2013) ▼20 272[1]
Зичлиги 2 киши./км²
Миллатлар таркиби Қозоқлар - 46,02%
Руслар - 21,65%
Украинлар - 16,13%
Олмонлар - 4,94%
Белоруслар - 2,89%
бошқалар - 8,37%[2][3]
Динлар таркиби мусулмонлар, христианлар
Майдони 9 700 км²
Вақт минтақаси УТC+6
Телефон коди +7 1635 [4]
Почта индекси 021000-021019[5]
Автомобил рақами коди C, 03
Харитада
Yaxshi tumani xaritada

Аҳолиси

Аҳолиси 20,2 минг киши, ўртача зичлиги км²-га 2 кишидан тўғри келади (2013). Туман аҳолисининг миллий таркибини қуйидаги жадвалдан кўришингиз мумкин:(1-январ 2010-йил)[2][3]

Иқлими

Иқлими кескин континентал. Қиши совуқ, ёзи иссиқ ва қурғоқ. Январ ойининг ўртача ҳарорати −17 — 18 °C. Июлники 19 — 20 °C. Ёғингарчиликнинг йиллик миқдори 300 – 350 мм[6].

Ижтимоий соҳа

Туманда 22 та мактабгача бўлган болалар маҳкамаси, 1 касбий-техник, 14 та бошланғич, 9 та тўлиқсиз, 23 та ўрта мактаб, 19 та клуб ва маданият уйи, 13 та кутубхона, туман марказий касалхонаси, 30 та фелдшер-акушерлик пункт, 6 та шифокорлик амбулатория, 2 та учаскалик касалхона фаолият кўрсатмоқда (2000). 1955-йилдан бошлаб туман рўзномаси чиқарилади.

Катта қишлоқлари

  • Белағаш қишлоғи
  • Есил қишлоғи
  • Беловодский қишлоғи
  • Жанақима қишлоғи
  • Яхши қишлоғи
  • Запорожский қишлоғи

Манбалар

Ҳаволалар