Яхва, Яхве, Ягве, Иегова — иудаизмдаги худо. Дастлаб Иуда қабиласининг худоси эди. Кейинчалик ИсроилИуда давлатининг бош худоси деб эълон қилинган. Яҳудий манбаларига кўра, Сулаймон пайғамбар Қуддусда унга атаб ибодатхона қурдирган. Милоддан аввал ВИИ-асрда Яхва ягона худо деб эълон қилиниб, бошқа худоларга сиғиниш ман этилган.