Егҳише Чаренц (арманча: Եղիշե Չարենց; 1897-йил 13-март — 1937-йил 27-ноябр) — арман шоири, ёзувчиси ва жамоат арбоби. Чаренцнинг адабий мавзуси ўз тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда Биринчи жаҳон уруши, рус инқилоби ва асосан Арманистон ва арманлар ҳақида бўлган[1]. У Арманистонда „ХХ асрнинг буюк шоири“ деб э'тироф этилган[2].

Егҳише Чаренц
Եղիշե Չարենց
Таваллуди
Егҳише Согҳомонян

13-март 1897-йил
Вафоти 27-ноябр 1937-йил
Касби шоир, ёзувчи, таржимон, жамоат арбоби
Ижод қилган тиллари арман тили
Фуқаролиги Арманистон
Турмуш ўртоғи Изабелла Чаренц
Болалари Анаҳит Чаренц ва Арпеник Чаренц

Коммунизм ва СССРнинг тарафдорларидан бири бўлган Чаренц болшевиклар партиясига қўшилади. Айниқса у Лениннинг янги иқтисодий сиёсати даврида Арманистон Совет Социалистик Республикасининг фаол тарафдорига айланади. Бироқ кейинчалик Иосиф Сталин бошчилигидаги Совет иттифоқининг бошқарувидан ҳафсаласи пир бўлади. Чаренц футуризм ғоясини илгари сурган. У 1930-йилдаги Катта тозалаш даврида Ички ишлар халқ комиссарлиги томонидан ҳибсга олинган ва 1937-йилда ўлдирилган. Кейинчалик Сталиннинг ўлимидан сўнг, 1954-йил Анастас Микоян уни оқлаган. 1955-йилда Хрушчёв эриши даврида Совет давлати томонидан расман реабилитация қилинган[3][4].

Биографияси

Ёшлиги

Еревандаги Чаренц уй-музейи
Чаренц аркаси

Егҳише Чаренц 1897-йилда Карс вилоятида (илгари Шарқий Арманистон, кейинчалик Россия империяси таркибида бўлган) гилам савдоси билан шуғулланувчи Егҳише Абгари Согҳомонян оиласида дунёга келган. Унинг оиласи ҳозирги Эроннинг Ғарбий Озарбайжон устонига қарашли Маку шаҳарчасида яшаб келган арман уруғидан бўлган. Чаренц дастлаб арман бошланғич мактабида, кейинчалик 1908 — 1912-йилларда Карсдаги рус техник ўрта мактабида таълим олган[1]. У асосий вақтини ўқишга сарфлаган. 1912-йилда шоирнинг илк шеъри арманларнинг Патани (Тифлис) даврий нашрида чоп этилган[5]. 1915-йилда Биринчи жаҳон урушидаги қўзғалишлар ва Усмонлилар империясидаги Арман геноциди пайтида у ўз ихтиёри билан Кавказ фронтида отрядда жанг қилган.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 (арманча) Агҳабабян, С. «Չարենց, Եղիշե Աբգարի» (Чаренц, Егҳише Абгари). Совиэт Армениан Энcйcлопедиа. вол. виии. Ереван, Армениан ССР: Армениан Аcадемй оф Сcиэнcес, 1982, пп. 670-672.
  2. ↑ Cоэне, Фредерик. Тҳе Cауcасус: ан интродуcтион. Лондон: Роутледге, 2010 — 204-бет. ИСБН 9780415486606. 
  3. ↑ Шакариан, Пиэтро А. „Ереван 1954: Анастас Микоян анд Натионалитй Реформ ин тҳе Тҳаw, 1954–1964“. Перипҳерал Ҳисториэс (2021-йил 12-ноябр). Қаралди: 2021-йил 14-ноябр.
  4. ↑ Беледиан, Крикор (2014). "Кара-Дарвиш анд Армениан Футурисм". Интернатионал Еарбоок оф Футурисм Студиэс 4: 263–300. дои:10.1515/футур-2014-0025. ИСБН 978-3-11-033400-5. ҳттпс://www.дегруйтер.cом/доcумент/дои/10.1515/футур-2014-0025/пдф. 
  5. ↑ Ҳаcикян, Агоп Ж.; Габриэл Басмажиан; Эдwард С. Франчук. Тҳе Ҳеритаге оф Армениан Литературе, Вол. 3: Фром Тҳе Эигҳтеэнтҳ Cентурй То Модерн Тимес, вол. 3. Детроит: Wайне Стате Университй Пресс, 2005 — 959-бет. ИСБН 0-8143-3221-8.