Екатерина ИИ Алексеэвна (1729.21.4 — 1796-йил, 11-июн) — Россия императори (1762—96). Немис князлари авлодидан, асли исми София Фредерика Августа Ангалт-Цербсцкая. 1744-йилда Россия императори Елизавета Петровна паноҳига келгач, православ динига ўтган ва Екатерина Алексеэвна номини қабул қилган. 1745-йилда Пётр ИИИ га никоҳданган. Екатерина ИИ гвардиячи офицерлар ёрдамида сарой тўнтариши ясаган (1762-йил 28-июн) Пётр ИИИ ни қамоққа олдириб, 5-июлда ўлдиртирган ва ўзи тахтга ўтирган. Унинг ички ва ташқи сиёсати дворянлар манфаатини ҳимоя қилишга, крепостнойлик ва мустабид ҳокимиятни кучайтиришга қаратилган 1775-йилги губерня ислоҳоти, 1785-йилда дворянларга берилган имтиёзлар ва бошқа тадбирлар дворянлар ҳукмронлигини мустаҳкамлашга хизмат қилди. Екатерина ИИ даврида Пугачёв қўзғолони (1773—75) бўлган; рус-турк уруши (1768—74, 1787—91) натижасида Россия Қора денгизда узил-кесил мустаҳкамланиб олган; Шимолий Қора денгиз бўйи, Қрим, Кубан чўллари қўшиб олинган. Шарқий Грузия Россия тобелигига қабул қилинган (1783). Украина ва Белоруссиянинг бир қисми Россияга қўшиб олинган. Волтер ва бошқа франсуз маърифатпарварлари билан хат ёзишган. Кўпгина драматик, публицистик, илмий-оммабоп мақолалар муаллифи[1].

Екатерина ИИ
Буюк Екатерина ИИ
Таваллуди
олмонча: Сопҳиэ Аугусте Фриэдерике вон Анҳалт-Зербст-Дорнбург

21.4.1729
Вафоти 6.11.1796
Санкт-Петербург, Россия империяси
Болалари Павел И Петрович
Анна Петровна
Алексей Григоревич Бобринский
Отаси Христиан-Август Ангалт-Цербсцкий
Онаси Иоганна-Елизавета Голштейн-Готторпская
Имзоси

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар