Yelets
Елец — Россия Федерацияси Липецк вилоятидаги шаҳар, Сосна дарёси (Доннинг ирмоғи) соҳилида. Темир йўл тугуни. Аҳолиси 93,7 минг киши (2025-йиллар ўрталари). Машинасозлик ва металлсозлик (машинасозлик, трактор гидроагрегатлари, тиббий асбоб-ускуналари заводлари), шакарқанд, пиво, кўн заводлари, тамаки фабрикаси, педагогика институти, ўлкашунослик музейи бор. Елец тур (кружева) ишлаб чиқариш билан машҳур. Елец солномаларда ХИИ асрдан тилга олинган. ХИИИ—ХВ асрларда мўғуллар тасарруфида бўлган. 1395-йил Амир Темур кўп мингли қўшин билан Олтин Ўрда хони Тўхтамишни ва унинг жангдан кейин тўзиб кетган қўшинини таъқиб қилиб Е.гача борган ва у ерда икки ҳафта туриб қўшинларига дам берган. Амир Темур лашкарининг Москвага яқинлашиб бориши рус князларини, айниқса, Москва аҳолисини ниҳоятда ваҳимага солган. Улар Амир Темурга қарши курашиш у ёқда турсин, ҳатто мудофаага ўтиш ҳам бефойда деган хулосага келганлар. Чор атроф ўрмон ва ботқоқли ерларни қурган соҳибқирон амирлар машваратидан кейин 26-август (8 сент.) да шаҳарчани ташлаб, қўшинларни Самарқандга қайтишга фармон берган.[1]
Елец | |
|---|---|
| Мамлакат | Россия |
| Област | Липецк вилояти |
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |