Ер қазирлар, ер сичқонлар (Сориcидаэ) — ҳашаротхўрлар (сут эмизувчилар) туркумининг оиласи. Осиё, Европа, Африка ва Америка қитъаларида кенг тарқалган, 21 тача уруғи бор. Ўзбекистонда митти оқтиш (Сунcус этрусcус), кичик оқтиш (Cроcидура суавеоленс), ола путорак (Дипломесодон пулчеллум) ва оққорин оқтиш (Cроcидура леуcодон) учрайди. Е. қ. сут эмизувчиларнинг ичида энг майдаси, мас, митти ер сичқон танасининг уз. 3,5 см, думи 2,5 см ча. Кўриниши сичқонга ўхшайди, лекин бошининг катталиги, бурнидаги узун ҳартумчаси ва кўзининг кичиклиги билан улардан фарқ қилади. Танасининг усти бахмаддек силлиқ ва майин қорамтир қисқа жун билан қопланган. Тишлари курак ва озиқ тишлардан иборат. Оёклари калта, тумшу-ғида мўйлови бор. Кўп турлари ҳар хил ўрмонларда, баъзи турлари чўл ва даштларда яшайди. Кутор деган тури ҳатто сувда яшашга мослашган. Е. қ. жуда хўра. Зараркунанда ҳашаротлар ва уларнинг личинкаларини кўплаб еб фонда келтиради.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил