Евгений Александрович Сафонов (русча: Сафонов, Евгений Александрович; 1977-йил 6-июл, Тошкент) – ўзбекистонлик собиқ профессионал футболчи, дарвозабон позициясида ўйнаган.

Евгений Сафонов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Евгений Александрович Сафонов
Таваллуд санаси 1977-йил 6-июл (1977-07-06) (49 ёш)
Таваллуд жойи Тошкент, Ўзбекистон ССР
Бўйи 199 cм (6 фт 6 1⁄2 ин)
Амплуаси Дарвозабон
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1996—1998 Дўстлик 48 (0)
1999 Динамо 26 (0)
2000—2006 Шинник 79 (0)
2007 Урал 8 (0)
2008 Мегаспорт 6 (0)
2008 Рязан 19 (0)
2011—2012 Динамо 7 (0)
Миллий терма жамоа
1999—2006 Ўзбекистон 26 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

Евгений фаолиятини Дўстлик клуби таркибида, Ўзбекистон чемпионатида бошлаган. 1996-йилда „Дўстлик“ жамоаси таркибида дебют қилган.

1999-йилда Самарқандга кўчиб ўтган, лекин у ерда узоқ вақт қолмади ва Ярославл Шинник жамоаси ўтган. Евгений Россия биринчи дивизиондаги дебютини 2000-йилнинг 1-ноябрида 39-турда Санкт-Петербургнинг „Локомотив“ клубига (1:0) қарши ўйинда ўтказган[1]. Шинник жамоаси кейинги йили биринчи ўринни эгаллаган ва Премер-лигага йўлланма олган. Мавсум давомида Сафонов 11 та ўйин ўтказиб, 6 та гол ўтказиб юборган. 2003-йилги мавсумда эса 14 та ўйин ўтказиб, 12 та гол ўтказиб юборган.

2004-йилги мавсумда Европа мусобақаларида дебют қилган[2]. 2004-йилги мавсум давомида 14 та ўйин ўтказиб, 16 та гол ўтказиб юборган. 2005-йилда лигада 27 та ўйин ўтказиб, 27 та гол ўтказиб юборган. 2006-йилда 7 та ўйин ўтказиб, 18 та гол ўтказиб юборган[3].

2007-йилда „Урал“ таркибида биринчи дивизионда, 2008-йилда Рязан жамоаси таркибида иккинчи дивизионда ўйнаган. 2008-йилда Қозоғистоннинг Мегаспорт клуби сафига ўтган. Евгений фаолиятининг сўнгида Самарқанднинг „Динамо“ клубида ўйнаган ва 2011-йилги мавсумдан сўнг фаолиятини якунлаган.

Статистика

Статистикага Премер-лига кубоги 3-турида ўтказиб юборилган ўйинлар ва голлар киритилмаган (-2)

Клуб Мавсум Чемпионат Кубок Халқаро Жами
Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар
Динамо Самарқанд 1999 — — — — — — — —
Динамо жамоасидаги фаолияти — — — — — — — —
Шинник 2000 1 −0 0 0 0 0 1 -0
2001 1 −0 0 0 0 0 1 -0
2002 11 −6 1 0 0 0 11 -6
2003 14 −12 1 −1 0 0 15 -13
2004 14 −16 1 −0 1 −1 16 -17
2005 27 −27 3 −2 0 0 30 -29
2006 7 −18 2 −3 0 0 9 -21
Шинник жамоасидаги фаолияти 75 -79 7 -6 1 -1 83 -86
Урал 2007 8 −9 0 0 0 0 8 -9
Урал жамоасидаги фаолияти 8 -9 0 0 0 0 8 -9
Рязан 2008 19 −20 0 0 0 0 19 -20
Рязан жамоасидаги фаолияти 19 -20 0 0 0 0 19 -20
Умумий фаолияти 102 -108 7 -6 1 -1 110 -115

Миллий терма жамоа

Сафонов Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 1999-йилда дебют қилган. У 2004-йилги Осиё Кубоги учун Ўзбекистон терма жамоасига қўшилган ва 3 та ўйинда майдонга тушган. У халқаро фаолиятини 2006-йилда якунлаган ва жами 25 та ўйин қайд этган.

Терма жамоа Йил Ўйинлар Гол
Ўзбекистон 1999-йил 3 0
2001-йил 5 0
2003-йил 4 0
2004-йил 4 0
2005-йил 5 0
2006-йил 4 0
Умуман 25 0

Манбалар

Ҳаволалар