Yoʻldosh Sulaymon
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
Йўлдош Сулаймон (Йўлдошали Сулаймонов; 12.08.1935 — 04.2004 ) - 1935-йил 12 августда Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманидаги Мингтош Қишлоғида деҳқон оиласида таваллуд топган. Унинг ҳаётга, адабиётга қизиқиши одамларга муҳаббати ўқувчилик чоғларида (1944—1954) шаклланган эди. Фарғона институтида ўқиган йилларида (1955—1960) илк шеърлари, ҳикоялари, мақолалари матбуотда чоп этила бошлади. Институтни тугатгач, у 27 йил «Фарғона ҳақиқати»(собиқ «Коммуна») газетаси таҳририятида меҳнат қилди.
1986—1995-йилларда Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси Фарғона вилояти бўлими масъул котиби, «Маънавият ва маърифат» маркази вилоят бўлими раҳбари бўлди. 1996—2001-йилларда Йўлдош Сулаймон Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари бўлди.
Йўлдош Сулаймон болалар ёзувчиси сифатида 15 та шеърий, бешта очерк ва ҳикоялар тўпламини чоп эттирди. У «Авлодлар», «муҳаббат» қиссалари, «Субҳидам»(1973), «Вафо»(1979) романлари муаллифи.
Мустақиллик йилларида адиб баракали ижод этди. Унинг «Фарғонанома», «Гулнома», «Марғлоннома», «Қўқоннома», «Фарғнанинг қулиман», «Ҳиротга саёҳат», «Жонимсиз-эй куртакларим»шеърий китоблари,]]"Жалада қолган гул]]"қиссаси]]"(1997), «Армон»романи(1999), «Осмонга сиғмаган муҳаббат»драматик достони(1999) босилди.
У Фарғна фарзанди, Фарғона куйчиси? Фарғоналиклар ошиғи. Фарғоналикларни куйлаш орқали мамлакатга, ўзбекларга бўлган меҳр-муҳаббатини ифодалайди. Унинг асарларида ҳаётбахш руҳ, сурурийлик кучлики у ҳам фарғона аҳли табифатига ҳосдир.
Йўлдош Сулаймон «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими», «Дўстлик ордени» соҳиби. У Ўзбекистон Олий мажлиси депутати.
Асарлари
- Муҳаббат. Қисса. Т.: «Ёш гвардий», !983
- Армон. Роман. Т.: Адабиёт ва санъат нашри,1999
Адабиёт
- Охунжон Ҳакимов «Йўлдош Сулаймон муҳаббати». Адабий портрет. Т.: 1995