Юн Сук-Ёл
Юн Сук-Ёл, Концевичнинг транскрипсия тизимига кўра - Юн Согеол (корейсча: 윤석열; 18-декабр 1960-йил, Сеул) - кореялик сиёсатчи ва прокурор, 2019-йилдан 2021-йилгача Корея Республикаси Бош прокурори, 2022-йилдан Корея Республикаси президенти.
| Юн Сук-Ёл | |
|---|---|
윤석열, 尹錫悅 | |
|
| |
|
Мансаб даври 10-май 2022-йил – 2025-йил 4-апрел | |
| Ўтмишдоши | Моон Жаэ-ин |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1960-йил 18-декабр Сеул, Корея Республикаси |
| Сиёсий партияси | Гунгминуиҳим (Пеопле Поwер Партй) |
| Дини | Католицизм (христиан исми – Амбросе) |
Ёон 2022-йилги президентлик сайловларида ғалаба қозонган "Халқ кучи" асосий мухолифатдаги ўнг қанот консерватив партияси номзоди бўлган[1].
Илк йиллар
Ёон 1960-йилда Сеулнинг Ёнхуи-донг, Сеодаэмун-гу шаҳрида туғилган[2]. Унинг отаси Юн Ки Жунг, нафақадаги ўқитувчи, Ёнсей университети ва Хитоцубаши университетини тамомлаган, кейинчалик Корея статистика жамиятига асос солган ва ҳозир Корея Республикаси Миллий Фанлар академиясининг ҳақиқий а’зоси саналади[3]. Онаси Гангнеунг шаҳрида туғилган ва турмуш қурганидан кейин бу лавозимни тарк этишдан олдин Эвҳа аёллар университетида дарс берган.
Ёон Чунгам ўрта мактабида таҳсил олган[4] ва Сеул миллий университетида ҳуқуқшунослик факултетида таҳсил олган. Кванжу қўзғолонидан кўп ўтмай, Ёон ва унинг ҳамкасблари тақлидий суд жараёнини уюштирадилар, ушбу жараёнда у Республика Президенти Чунг Ду Хванга ўлим жазосини талаб қилиб, айбловчи сифатида ҳаракат қилади. Саҳналаштирилган суддан сўнг Ёон Гангвон вилоятига қочиб кетади[5].
1982-йилда Ёон анизометропия туфайли ҳарбий хизматдан озод этилди. Кейинчалик Ёон ушбу ҳолат туфайли ҳайдовчилик гувоҳномасини ололмаганини хотирлайди[6].
Ёон университетнинг 4-курсида адвокатлик имтиҳонининг биринчи қисмини топширди, аммо иккинчи уринишда бунинг уддасидан чиқа олмайди. Кейинги тўққиз йил давомида у ушбу жабҳада муваффақиятга эриша олмади. Унинг муваффақияциз уринишлари сабаблари аниқ эмас, лекин бош сабаб сифатида унинг президентга қарши ўтказган саҳналаштирилган суд жараёни кўрсатилади. Охир-оқибат у 1991-йилда адвокатлик сертификатини тўлиқ қўлга киритади[7].
Прокурорлик фаолияти
Ишнинг бошланиши
Ёон ўз фаолиятини 1994-йилда Тегу прокуратурасида бошлаган. У коррупсия билан боғлиқ ишларни текширадиган Махсус бошқарма ва Марказий тергов бошқармасига раҳбарлик қилган. 1999-йилда у Ким Даэ-Жунг ҳукумати бюрократларининг кескин э'тирозларига қарамай, коррупсия билан шуғулланган комиссар ёрдамчиси Пак Хи Вонни ҳибсга олди[8].
2002-йил январ ойида Ёон қисқа муддат Баэ, Ким ва Леэ учун адвокат бўлиб фаолият юритди, у ушбу лавозимга тўғри келмаслигини ҳис этиб, иш жойини тарк этади. Прокурорликка қайтгач, президент Ро Му Хённинг Ан Хи-жонг ва Кан Геум-вон каби тарафдорларини жиноий жавобгарликка тортди. 2006-йилда у Жунг Монг-гуни Ҳюндаи Мотор Cомпанй билан боғлиқ порахўрлик ишида иштирок этгани учун ҳибсга олди. 2008-йилда у президент Ли Мён Бак иштирокида ББК аксиялари нархини манипуляция қилиш ишида тергов жараёнини олиб борган мустақил юрисконсултлар гуруҳида ишлаган.
2013-йилда Ёон Миллий разведка агентлигининг (НИА) 2012-йилда жамоатчилик фикрини манипуляция қилиш можаросига алоқадорлигини текширган махсус тергов гуруҳини бошқарди. Юн НИАнинг собиқ раҳбари Вон Сеи Хунни давлат амалдорлари сайлови тўғрисидаги қонунни бузгани учун судга тортишга эришди. У адлия вазири Хван Кё Анни терговга та'сир кўрсатганликда айблади. Натижада, унинг лавозими пасайтирилиб, Сеул прокуратурасидан Тегу ва Тежон прокуратурасига ўтказиб юборилди[9].

Кейинчалик Ёон махсус прокурор Пак Ён Су жамоаси устидан тергов гуруҳига бошчилик қилди, жараён 2016-йилда содир бўлган Чой Сун Сил можаросига алоқадор айбловларни текширди. Бу можарода Самсунг вице-президенти Леэ Жаэ Ён ва Кореянинг ўша пайтдаги президенти Пак Кин Хе ҳам иштирок этган. Келажакда ушбу ҳодиса 2016-йил декабр ойида мамлакат президентига импичмент э'лон қилинишига етаклади[10].
2017-йил 19-май куни янги сайланган президент Мун Чже Ин Ёонни Сеул марказий округи прокуратураси бошлиғи этиб тайинлади. Икки собиқ президент Ли Мён Бак ва Пак Кин Хе, шунингдек, НИАнинг учта собиқ раҳбари, собиқ бош судя Янг Сонг Те ва унинг давридаги бошқа 100дан ортиқ собиқ амалдорлар ва бизнес раҳбарларига қарши айбловлар қўйилди. Ёон, шунингдек, Самсунг[11] компаниясидаги бухгалтерия ҳисобида фирибгарлик бўйича ҳам тергов олиб борди.
Бош прокурор
2019-йил 17-июн куни Ёон Мун Му Ил ўрнига Бош прокурор этиб тайинланди. Унинг номзодини ҳукмрон "Демократик партия" ва "Демократия ва Тинчлик партияси" олқишлади, бироқ бунга "Озод Корея" ва "Барунмирей" қарши чиқди. "Адолат партияси" бу тайинланишда бетараф қолди[12]. 16-июл куни у расман янги Бош прокурор этиб тайинланди ва унинг ваколати 9 кундан сўнг бошланди[13]. Президент Мун унга бетарафликни сақлашни буюрди ва ҳар қандай коррупсия ҳукуматга алоқадор бўлса ҳам, қаттиқ текширилиши кераклигини тайинлади[14].
Ёон турли можароларга алоқадор Адлия вазири Чо Кукга[15] нисбатан тергов ишини олиб борди. Унинг жиноий жавобгарликка тортиш ҳақидаги қарори мухолифат томонидан яхши кутиб олинган, аммо "Демократик партия" ва унинг тарафдорлари томонидан қораланган[16][17].
Чу Ми Аэ янги адлия вазири этиб тайинланганидан сўнг, у Ёонга яқин бўлган бир қанча прокурорларни судга берди[18][19]. Чу ўз қарорини Ёон ўз бўлимини қайта ташкил этиш режасини тақдим этмагани билан изоҳлади. Бироқ айни вазият Мовий уй томонидан Ёоннинг Чо Кукни та'қиб қилгани учун қасос сифатида кўрилди[20].
2020-йил апрел ойида “Демократик партия” депутатлари яна Ёон устидан шикоят қилишди ва уни исте’фога чиқишга чақиришди, чунки ҳам ҳукмрон, ҳам мухолифатдаги сиёсатчилар иштирокида Сайлов қонунчилигининг бузилиши, шунингдек, 2018-йилда Улсан шаҳри мери сайлов натижаларини сохталаштиришдаги гумонлар юзасидан тергов ишлари бошланган эди[21][22][23].
2020-йил 24-ноябр куни Адлия вазири Чу Ми Аэ Ёонни ахлоқий қоидабузарликлар, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ва унинг шериклари ва оила аъзоларига нисбатан терговга аралашишда айблаб, лавозимидан четлатди[24]. Ёон 1-декабр куни Сеул ма'мурий суди томонидан ма'қулланган вазирнинг фаолиятини тўхтатиб туриш тўғрисидаги буйруғига қарши кўрсатма берди, бу унинг лавозимдан четлаштирилишини вақтинча тўхтатиб қўйди[25][26]. 16-декабр куни Адлия департаменти олтита асосий интизомий айбловдан тўрттасини қабул қилиб, Ёонни икки ойга лавозимидан четлатди. Кейинчалик, бу қарор Президент Мун томонидан тасдиқланди[27]. Бироқ, 24-декабр куни Сеул ма'мурий судига топширилган қарордан сўнг, суд Ёоннинг уни тўхтатиб туриш жараёни адолациз эканлиги ҳақидаги да'восини қабул қилди ва уни бекор қилди[28].
2021-йил 4-март куни Ёон Сеок-Еол исте'фога чиқиши ҳақида ариза йўллади, президент Моон[29] унинг исте'фосини қабул қилди.
Сиёсий фаолият
2022-йилги президентлик кампанияси
"Ёон 2022-йилги сайловларда Чо Кук можаросидан кейин (Ёон ўрганган илмий ютуқларни сохталаштириш иши) потенциал президентликка номзод сифатида кўриб чиқилди ва камида 2020-йил январидан буён ижтимоий сўровларда муҳим номзод сифатида кўрсатиб келинди[30][31]. 2021-йил январ ойида ўтказилган, президентликка эҳтимолий барча номзодларни ўз ичига олган сўровда Ёон 30,4% овоз билан пешқадам бўлди, бу ҳукмрон "Демократик партия"[32] вакиллари Ли Чже Мён ва Ли Нак Ёнга қараганда кўпроқ овозни англатар эди[32].
2021-йил 29-июн куни Ёон 2022-йилги президентлик сайловида ўз номзодини қўйишини расман э’лон қилди[1]. 12-июл куни эса у Миллий сайлов комиссиясида мустақил номзод сифатида рўйхатга олинди[33].
30-июл куни у "Халқ кучи" консерватив партияси сафига расман қўшилди. Гарчи у асосан консерватив қарашларга эга халқ томонидан қўллаб-қувватлаб келинган бўлса-да, ушбу санагача Ёон сиёсий жиҳатдан мустақил фаолият юритиб келган[34].
2021-йил 5-ноябрда Ёон 2022-йилги президентлик сайловида "Халқ кучи" партиясидан номзод сифатида иштирок этишини расман э’лон қилди[35][36]. Ёон праймеризнинг сўнгги ҳафталарида рақиб номзод Хон Чжон Пёни қўллаб-қувватловчилар та'сирини кескин бостирганидан сўнг ғалабага эриша олди. Партия а'золари ва кенг жамоатчиликнинг тўрт кунлик овоз бериши натижасида ҳал қилувчи натижалар аниқ бўлди. Ёон Сук Еол 47,85% овоз, Хонг Жун Пё 41,50% овоз, Ю Сеунг Мин 7,47% овоз ва Вон Хи Рёнг эса 3,17% овоз олди[37].
Президентлик
2022-йил 10-май маҳаллий вақт билан соат 11:00да у Корея Республикаси президенти лавозимига расман киришди. Шуниси э'тиборга лойиқки, Ёон ўз президентлигини янги сайланган раҳбарнинг тарихан энг паст машҳурлиги (41%) билан бошлайди[38].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Эх-Просеcутор Генерал Ёон Сеок-ёул анноунcес пресидентиал бид
- ↑ 윤석열 검찰총장 후보자는? «강직한 성품 원리원칙주의자»
- ↑ (원희복의 인물탐구)윤석렬 대전고검 검사… 소영웅주의자인가, 검찰의 자존심인가
- ↑ 윤석열이 전라도라고?
- ↑ 검찰총장 직행 윤석열은 누구?…대학때 전두환에 사형구형
- ↑ 윤석열 '부동시' 군면제·아내 예금 50억, 청문회 쟁점 되나
- ↑ '강골 검사'의 컴백… 윤석열 서울중앙지검장
- ↑ 치안감 영장 '수사권 독립' 겹쳐 파문
- ↑ Соутҳ Кореа’с мавериcк просеcутор такес аим ат ҳеарт оф Самсунг
- ↑ Пуллинг оут а Сwорд Агаинст Деэп-Роотед Иррегуларитиэс: Сурприсе Номинатион оф Ёон Сеок-еол
- ↑ Дефендер оф жустиcе ор энфорcер фор поwер?
- ↑ 한국당·바른미래 «채택 거부» вс 정의당 «유보» вс 평화당 «적격»
- ↑ 文대통령, 윤석열 검찰총장 임명… 청문보고서 없이 16번째
- ↑ 文, 윤석열 검찰총장 임명…"살아있는 권력에도 엄정하게"(종합)
- ↑ 윤석열 검찰은 왜 조국 수사에 사활 거는가
- ↑ 대규모 촛불집회에 … 윤석열 총장 «검찰 개혁, 국민 뜻 받들 것»
- ↑ 與일각 «윤석열 사퇴하라» вс 한국당 «문 대통령 홍위병 앞세워 사법 쿠데타»
- ↑ 칼 빼든 추미애, '윤석열 라인' 대거 전보 조치
- ↑ Решуффле дисмантлес просеcутор генерал’с теам, пробес оф Блуэ Ҳоусе
- ↑ Соутҳ Кореа’с Моон wанц то пуниш 'алмигҳтй' просеcутор овер унаппровед пробес инто оффиcиалс
- ↑ Рулинг партй такес аим ат Просеcутор Генерал Ёон
- ↑ Улсан маёр қуэстионед ин элеcтион-меддлинг пробе
- ↑ Блуэ Ҳоусе анд 2018 Улсан маёрал элеcтион cонспираcй
- ↑ Жустиcе министер ордерс суспенсион оф топ просеcутор фром дутй амид феуд овер реформс, инвестигатионс
- ↑ Чиэф просеcутор сеэкс инжунcтион агаинст жустиcе министер’с ордер то суспенд ҳим
- ↑ Cонфлиcц wитҳ министер фуртҳер пушес топ просеcутор’с популаритй ас пресидентиал ҳопефул
- ↑ Жустиcе Министрй суспендс Ёон Сеок-ёул фор 2 монтҳс, реcогнизес 4 оут оф 6 чаргес левиэд
- ↑ Респеcт cоурт’с деcисион
- ↑ Топ Просеcутор Ресигнс то Протест Такинг Аwай Инвестигативе Поwер фром Просеcутион
- ↑ 윤석열, 차기 대통령감 반열에…ПК서 홍준표와 공동 4위
- ↑ 윤석열, 1 %로 대권주자 반열에 올랐다… 이낙연 24 %, 황교안 9 %, 안철수 4 %
- ↑ 32,0 32,1 Чиэф просеcутор топс полл оф пресидентиал ҳопефулс
- ↑ Ёон Сеок-ёул сигнс он wитҳ оппоситион ППП
- ↑ []
- ↑ (ЛЕАД) Эх-Просеcутор Генерал Ёон wинс пресидентиал номинатион оф маин оппоситион Пеопле Поwер Партй
- ↑ Ёон Сеок-ёул пиcкед ас пресидентиал номинеэ фор Пеопле Поwер Партй
- ↑ Формер топ просеcутор wинс пресидентиал номинатион оф маин оппоситион партй
- ↑ Просеcутор Wҳо Тоок Доwн Пресидент Ис Ноw Руннинг Соутҳ Кореа

