Ёсир Арафот (2001)

Ёсир Арафот (арабча: ياسر عرفات‎‎ Йāсир ʿАрафāт) — Муҳаммад Абдурраҳмон Абдуррауф Арафот Қудва Ҳусайний 1929-йилнинг 24-августида Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида туғилди. Унинг отаси тадбиркор-сармоядор киши эди, онаси эса фарзанди тўрт ёшга етганида вафот этганди. Арафотнинг авжи болалик йиллари Қуддусда яшайдиган амакиси уйида ўтди. Ҳали дунё сир-синоатларини тўла англаб етмаган болакай араблар ва яҳудийлар ўртасида кечаётган шафқациз курашлар, қирғинларга илк бор шу ерда гувоҳ бўлди. Унинг гўдак тафаккури ва онги айнан ана шу курашлар гирдобида шаклланди. Оиладаги фаровонлик ва тўкинлик сабаб, Арафот Қоҳира университетида ўқиш, ўз билимларини чуқурлаштириш имконига эга бўлди. Энг қизиғи, Арафот университетда сиёсат ёки иқтисод каби нуфузли факултетларда эмас, муҳандислик йўналишида ўқиди (Айтишларича, у Ёсир исм-лақабини айни шу Қоҳирадаги таҳсил йилларида олган). 1948-йилги воқеалар Арафотнинг ҳаётий маслак ва мақсадларини мутлақо ўзгартириб юборди. Кўпчиликка маълумки, зикр этилган йилда Фаластинга қарашли ҳудудлар қўшни миллат томонидан эгалланди ва янги давлат таркибига қўшиб олинди. Шу тариқа ҳозиргача давом этиб келаётган Фаластин-Исроил ихтилофи юзага келди. Араблар 1948-йил воқеасини „Накба“ (Фожиа) деб аташди. Шу йилларда Арафот ва унинг тарафдорлари томонидан Фаластинни озод қилиш байроғи остида Фанлар АкадемиясиТХ ҳаракатига асос солинди. Арафот эса босиб олинган ҳудудларни қайтариш йўлида курашган бирлашмага раҳбарлик қилди. Айни шу даврда ҳарбий саркардалик ва сиёсий етакчилик қобилиятини намойиш этган Ёсир Арафот халқаро миқёсда обрў-эътибор қозона бошлади. Халқаро майдондаги эътироф ифодаси ўлароқ, у Араб давлатлари Лигаси томонидан 1965-йили ташкил қилинган Фаластин Озодлик ташкилоти раҳбари этиб сайланди. Арафот қўмондонлигидаги Фанлар АкадемиясиТХ ҳаракати ўтган йиллар давомида гоҳ Ливан, гоҳ Иордания ҳудудларида ҳарбий операциялар олиб борди. Хусусан, 1968-йили Иордания ҳудудига Исроил қўшинининг киритилиши ва бу ҳужум Арафот бошқарувидаги кучлар томонидан қайтарилиши Фанлар АкадемиясиТХ ҳамда унинг етакчисига бўлган ишончни ошириб юборди. Иорданияда Фанлар АкадемиясиТХ фаолиятининг тақиқланиши, Ливанга қўшни давлат қўшини киритилиши билан минтақадаги аҳвол янада оғирлашди. Арафот ҳам мураккаб вазиятдан келиб чиқиб, Тунисдан паноҳ топишга мажбур бўлди. 1988-йили Фаластин тарихида катта сиёсий воқеа рўй берди ва, айтиш керакки, бу ҳодиса сабабчиси ҳам айнан Арафот бўлди. Озодлик ташкилоти ва ҳаракати раҳбари Иордан дарёсининг ғарбий ҳудуди ҳамда Ғазо секторида Фаластин давлати ташкил топганини эълон қилди. Йил охирига бориб, янги давлат дунёнинг 70 мамлакати ҳукуматлари томонидан тан олинди. 1993-йили Норвегия пойтахти Осло шаҳрида эса Исроил бош вазири Йитзҳак Рабин ва Ёсир Арафот иштирокида тарихий тинчлик шартномаси имзоланди[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар