Yu Chui Yee
Алисон Ю Чуи Еэ (хитойча: 余翠怡 ; 1984-йил 29-мартда туғилган) Гонконглик ногиронлар аравачаси қиличбози. У 11 ёшида суяк саратони билан касалланган ва чап оёғининг ампутациясига олиб келган. Ю Чуи Еэ сузиш билан шуғулланган, аммо 17 ёшида қиличбозликка ўтган. 2004-йилги Ёзги Паралимпия ўйинларида у эпе ва фолга бўйича индивидуал ва жамоавий баҳсларда тўртта олтин медални қўлга киритди. Ю Чуи Еэ 2004-йилда қиличбозлик бўйича А тоифасида тўртта олтин медални қўлга киритган биринчи спортчи бўлди. 2008-йилги Ёзги Паралимпия ўйинларида Ю Чуи Еэ яна Гонконг вакили сифатида баҳсларда қатнашди, аммо жамоавий ўйинлар бекор қилингани учун у фақат битта олтин ва битта кумуш медални қўлга киритди[1].
| Медал сони | ||
|---|---|---|
| Аёллар ногиронлар аравачасида қиличбозлик | ||
| Паролимпиада ўйинлари | ||
| Олтин | 2004 Афина | 2004 Афина индивидуал |
| Олтин | 2004 Афина | жамоавий |
| Олтин | 2004 Афина | Индивидуал éпéэ А |
| Олтин | 2004 Афина | Теам éпéэ |
| Олтин | 2008 Пекин | Индивидуал фоил А |
| Олтин | 2012 Лондон | Индивидуал фоил А |
| Олтин | 2012 Лондон | Индивидуал éпéэ А |
| Кумуш | 2008 Пекин | Индивидуал éпéэ А |
| Кумуш | 2016 Рио де Жанейро | Индивидуал éпéэ А |
| Кумуш | 2016 Рио де Жанеиро | аёллар эпеэ жамоаси |
| Бронза | 2012 Лондон | аёллар жамоаси |
Спортдаги фаолияти
Ю Чуи Еэ ўзининг Паралимпия ўйинларидаги дебютини 2004-йилда Афинада бўлиб ўтган ёзги Паралимпия ўйинларида Гонконг шарафини ҳимоя қилган вақти амалга оширди. Ю ногиронлар аравачасида қиличбозлик бўйича А тоифасидаги индивидуал фолга, жамоавий фолга, индивидуал éпéэ ва жамоавий éпеэ йўналишлари бўйича тўртта олтин медални қўлга киритди ва қиличбозлик бўйича тўртта олтин медални қўлга киритган биринчи спортчи бўлди[2].
2008-йилда Пекинда бўлиб ўтган Ёзги Паралимпия ўйинларида Ю индивидуал фолга тоифасида олтин медални қўлга киритди ва А индивидуал эпéэ тоифасида Хитой вакили Зҳанг Чунcуи ундан устун келганлиги саббали кумуш медални қўлга киритди[3]. Бироқ, Лондон 2012 Ёзги Паралимпия ўйинларида Ю индивидуал эпéэ А тоифасида ҳам, А индивидуал фолга тоифасида ҳам олтин медалларга сазовор бўлди. Шунингдек, у жамоадошлари Чан Юи Чонг ва Фан Пуи Шан билан бирга очиқ тоифадаги жамоавий эпеэда бронза медалига лойиқ кўрилди[4].
2016-йилги Рио Паралимпия ўйинларида Ю жамоадошлари Чан Юи Чонг ва Нг Жустине Чарисса билан А тоифасида якка тартибда ва жамоавий эпеэда кумуш медалга сазовор бўлди[5].
Шахсий ҳаёти
7 та Паралимпиада ўйинларида олтин медалини қўлга киритишдан ташқари, Ю Чуи Еэ радио бошловчиси, паралимпия ҳаракатининг расмий веб-сайтида шарҳловчи ва ҳатто ёш болалар ва ўсмирлар учун қиличбозлик спорт академиясининг ҳаммуассиси ҳисобланади. Бўш вақтларида Ю ўзининг сузувчи, югурувчи эканлигини ва ҳатто сувда шўнғиш ва параплан билан шуғулланишни режалаштираётганини айтди[6].
2004-йилда Афинада бўлиб ўтган Паралимпия ўйинларидаги дебютидан сўнг Ю Хитойдаги Гонконг университетининг география ва ресурсларни бошқариш бўлимига ўқишга қабул қилинди ва у ерда спорт фанлари бўйича магистр даражасини олди[6].
Манбалар
- ↑ „Чуи Еэ Ю“. Паралймпиc.орг. Интернатионал Паралймпиc Cоммиттеэ.
- ↑ „Wҳеэлчаир Фенcинг ат тҳе Атҳенс 2004 Паралймпиc Гамес“. Паралймпиc.орг. Қаралди: 24-феврал 2019-йил.[сайт ишламайди]
- ↑ „Wҳеэлчаир Фенcинг ат тҳе Беижинг 2008 Паралймпиc Гамес“. Паралймпиc.орг. Қаралди: 24-феврал 2019-йил.[сайт ишламайди]
- ↑ „Wҳеэлчаир Фенcинг ат тҳе Лондон 2012 Паралймпиc Гамес“. Паралймпиc.орг. Қаралди: 24-феврал 2019-йил.[сайт ишламайди]
- ↑ „Wҳеэлчаир Фенcинг ат тҳе Рио 2016 Паралймпиc Гамес“. Паралймпиc.орг. Қаралди: 24-феврал 2019-йил.[сайт ишламайди]
- ↑ 6,0 6,1 „Cроссинг Сwордс wитҳ Фате—Алисон Ю cонқуэрс тҳе унcонқуэрабле“ (инглизча). 香港中文大學 Тҳе Чинесе Университй оф Ҳонг Конг. Қаралди: 26-феврал 2019-йил.