Югнакий[1], Аҳмад Югнакий (ХИИ аср охири, Самарқанд, Югнак қишлоғи — ХИИ аср 1-ярми, ?) — туркий шоир, мутафаккир, йирик адиб, ҳадисшунос ва таълимий дидактик адабиёт намояндаси.

Аҳмад Югнакий
Таваллуди ХИИ аср охири
Югнак қишлоғи, Самарқанд
Вафоти ХИИИ аср охири
Фуқаролиги Қорахонийлар давлати
Касби Шоир
Отаси Маҳмуд Югнакий

Ҳаёти

Аҳмад Югнакий Самарқандга яқин Югнак қишлоғида зиёлилар оиласида туғилган[2]. Бошқа тахминларга қараганда Фарғона водийсининг Юғноқ қишлоғида туғилган[манба керак]. Самарқанддаги мадрасаларда таълим олган бўлиб, туғма кўр бўлган[2]. Буни Алишер Навоий ҳам таъкидлаган[манба керак].

Бизгача унинг „Ҳибат ул-ҳақойиқ“ („Ҳақиқат совғалари“) достони сақланиб қолган бўлиб, бу асар Фарғона ҳукмдори Додсипоҳсоларга бағишланган. Асарнинг бизга қадар бир неча қўлёзмалари етиб келган бўлиб, ХВ асрда кўчирилган араб ва уйғур ёзувидаги қўлёзма нусхалари Истанбулда сақланади. Асар 14 бобни ташкил қилган бўлиб, у Қуръон ва ҳадис ҳикматларининг бадиий шарҳи ҳамда илм ўрганишнинг фойдалари, ширинсуханлик, камтарликнинг фойдалари, такобур, хасислик, аччиқзабонликнинг зарарлари хусусида ҳам фикр юритилган. Алишер Навоий „Насойим ул-муҳаббат“ асарида Югнакийни эслаб „Ҳибат ул-ҳақойиқ“ достонидан бир байт келтирган[2].

Таълимий достон жанрига мансуб бу асарда ижтимоий, сиёсий масалалар баён қилинган, билим фойдаси ва тил одоби каби ахлоқий муаммолар талқини берилган. Адиб Аҳмад яшаган даври ва жойи ҳақида адабиёцҳуносликда турли қарашлар мавжуд. Асарининг тўла матни (изоҳ ва насрий баён) эълон қилинган, рус олимлари С.Малов, Э.Бертелс, Н.Баскаков, И.Стеблева; турк олимлари Ф.Кўпрулу, Н.Осимбек, Р. Р.Арат, Т.Такин ва ўзбек олимлари Фитрат, Қ.Маҳмудов, И.Ҳаққулов, М.Имомназаров, Ҳ.Болтабоэвнинг тадқиқот ва мақолалари бор.

Таржимаи ҳоли ҳақида деярли маълумот йўқ. „Ҳибат улҳақойиқ“ („Ҳақиқатлар туҳфаси“) асари бизгача етиб келган. Унинг охирида Адиб Аҳмад исми тилга олинади. Асар нусхаларидан бирига темурий амалдорлардан Арслонхожа Тархон томонидан илова қилинган 10 байтли маснавийда Ю. ҳақида баъзи маълумотлар мавжуд. Ундан маълум бўлишича, Адиб Аҳмад Югнак деган сўлим ва баҳаво жойда туғилган. Отасининг оти Маҳмуд Югнакий бўлган. Китоби адабдан иборат бўлиб, номи —"Ҳибат улҳақойиқ". Китоб кошғарий тилда шеърий йўл билан ёзилган. „Қутадғу билиг“дан 1—2 а. кейин яратилган бу асар ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдонаси ҳисобланади. Алишер Навоий „Насойим улмуҳаббат“ тазкирасида Ю.ни Ўрта Осиёнинг машҳур шайхлари қаторига қўйиб, унинг туғма кўрлиги хусусида сўзлайди, яна Навоий Ҳусайн Бойқароътт ўғли Бадиуззамонга ёзган хатларидан бирида ҳам „Ҳибат улҳақойиқ“дан парчалар келтиради. „Ҳибат улҳақойиқ“ асари шоир ҳақидаги маълумотларни бирмунча тўлдиришга, Ю. яшаб ижод этган даврни таҳлил қилишга имкон беради.

ЙУ. туғилган жой олимлар ўртасида кўп тортишувларга сабаб бўлган. Самарқанд, Фарғона ва Туркистонда Югнак деган жой борлиги айтилсада, кўпчилик уни Самарқанд атрофида дейишга мойил ва кейинги тадқиқотлар бу фикрнинг тўғрилигини тасдиқлайди. ХИИ асрда яшаган машҳур муаррих Абулкарим асСамъоний „АлАнсоб“ („Насабнома“) китобида ёзади: "Бу нисба (тахаллус) „Юғанак“дан ва бу (жой) Самарқанд қишлоқларидан. Бу нисба билан Абуҳомид Аҳмад ибн Абу Аҳмад алЮғанакий машҳурдирлар".

Шоир „Ҳибат улҳақойиқ“ни тугатиб, уни ҳукмдори Дод Сипоҳсолорбекка тақдим этади. Машҳур шарқшунос олим Е. Э.Бертелс бу асар қадимий ўзбек адабий тилидан мумтоз ўзбек адабий тилига ўтишда бир кўприк бўлганини айтади. Асар тилида қадимий туркий сўзлардан кўра, араб ва форс сўзларининг кўп қўллангани шундан далолат беради. Ю. бу асари билан ўзбек адабий тили ва адабиёти ривожига катта ҳисса қўшган.

„Ҳибат улҳақойиқ“ 14 боб, 512 мисрадан иборат. Достоннинг 1боби Аллоҳга ҳамд, 2 боби Муҳаммад (сав) наъти ва чорёрлар таърифига, 3боби Дод Сипоҳсолорбек мадҳига бағишланган. 4 бобда китобнинг ёзилиш сабаблари баён қилинган. Дастлабки 4 муқаддима бобдан сўнг асосий қисмга ўтилади. 5 боб — маърифатнинг фойдасию жаҳолатнинг зарари, ббоб — тил одоби, 7 боб — дунёнинг ўткинчилиги, 8 боб — сахийлик ва бахиллик, 9 ва 10боблар турли масалаларга бағишланган бўлиб, 11 боб — китобнинг хотимаси (асарнинг 1480-йил Истанбулда Абдураззоқ Бахши томонидан кўчирилган нусхасида 11 боб мавжуд — 3 боб ё тушиб қолган, ё бошқаларига қўшилиб кетган).

ЙУ. ўзини шоир эмас, балки адаб муаллими, деб ҳисоблаган. Ўзига хос ахлоқ китоби бўлган бу асарга Қуръони карим ва Ҳадиси шариф маънолари сингдирилган. У ислом дини ахлоқини ташвиқ қилиш, комил инсонни тарбиялаб етиштириш мақсади билан ёзилган.

„Ҳибат улҳақойиқ“ илк бор уйғур ёзувида битилган. Унинг нусхалари кўп бўлиб, уларда асар ҳажми турлича. Ҳозирча маълум қўлёзмалардан 3 таси (бири уйғур ёзуви, иккинчиси араб ва уйғур ёзуви, учинчиси эса араб ёзуви билан битилган) тўлиқ, қолганлари парчалардан иборат. 1444 йил Самарқандда Зайнулобидин бахши, 1480-йил Истанбулда Абдураззоқ бахши ва Туркиянинг Тўпқопи кутубхонасидаги номаълум котиб томонидан кўчирилган қўлёзмалар эътиборли нусхалар ҳисобланади. Асарни 1марта турк олими Нажиб Осимбек топиб (инв. № 4757), нашр эттирган (қисқартирилган нашри — 1906, тўлиқ нашрлари1916, 1925). Кейин 1951 ва 1992 йилларда уни Р. Р. Арат сўзбоши, изоҳлар ва 6 та нусхасининг факсимилеси ва Туркияда ХВИ асрда кўчирилган араб ёзувидаги нусхасининг таржимаси билан нашр эттирган. Ўзбекистонда асардан парчалар Фитрат, Ойбек, П.Шамсиев, С.Муталлибовлар томонидан ўзбек адабиёти намуналаридан тузилган мажмуаларда эълон қилинган. Сўнг у Қ.Маҳмудов томонидан алоҳида китоб ҳолида эълон қилинди (1968; 1971). Ўтган аср охирларида уйғур олимлари Ҳ. Темур ва Т. Айюб, қозоқ олимлари Э. Қуришжонов ва бошқа. Соғиндиқовлар уни асл матни, таржима ва фотонусхалари билан нашр эттирганлар. Шунингдек, Е. Э.Бертелс, Фитрат, Фуод Кўпрулу, Т. Такин, Э. Рустамов, Н.Маллаев, А.Қаюмов, А.Ҳайитметов, А.Рустамов, М.Имомназаров, Б.Тўхлиев, Н.Раҳмонов, И.Ҳаққулов, Г.Хўжанова ва бошқалар Ю. ва „Ҳибат улҳақойиқ“ ҳақида у ёки бу даражада тадқиқот ишларини олиб борганлар.

Нашр қилинган асарлари

  • Аҳмад Югнакий. Ҳибатул-ҳақойиқ. Китобда: Қ. Маҳмудов. Аҳмад Югнакий ва унинг „Ҳибатул-ҳақойиқ“ асари тўғрисида. — Т.: 1972;
  • Аҳмад Югнакий. Ҳибатул-ҳақойиқ (нашрга тайёрл. Қ. Маҳмудов) -Т.: 1972.

Адабиётлар

  • Алишер Навоий, Насойим улмуҳаббат [Мукаммал асарлар тўплами], 17ж., Т., 2001;
  • Абдурауф Фитрат, „Ҳибат улҳақойиқ“ [Танланган асарлар, 3 ж.ли], 2ж., Т., 2000;
  • Маҳмудов Қ., Аҳмад Югнакийнинг „Ҳибат улҳақойиқ“ асари ҳақида, Т., 1972;
  • М а л л а е в Н., Ўзбек адабиёти тарихи, Т., 1976;
  • Ўзбек адабиёти тарихи [5 ж.ли], 1ж., Т., 1978;
  • Буюк сиймолар, алломалар, 1-китоб, Т., 1995;
  • Хўжанова Г., „Ҳибат улҳақойиқ“ ҳақиқатлари, Т., 2001;
  • Ҳибат улҳақойиқ, Т., 1968, 1971;
  • Қадимги обидалар, Т., 1972;
  • Қадимий ҳикматлар, Т., 1987;
  • ХИ—ХИВ асрнинг туркий ёдгорликлари, Т., 1994.

Илмий адабиёт

  • Фитрат. Ҳибатул-ҳақойиқ.. „Танланган асарлар“. (нашрга тайёрл. Ҳ.Болтабоэв). 2-жилд. — Т.: Маънавият, 2000;
  • Қ.Маҳмудов. ХИИ—ХИИИ асрлар адабий манбаларининг фонетикаси. — Т.: 1994;
  • Ҳ.Болтабоэв. Бутун эҳтимолларнинг кучлиси. „Ўзбекистон адабиёти ва санъати“, 1997. 13 июн.
  • Г.Хўжанова. „Ҳибатул-ҳақойиқ“ ҳақиқатлари. — Т.: 2001.

Манбалар

  1. ↑ Ахмад Югнаки // Краткая литературная энсиклопедия. Т. 1. — 1962
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 Ҳамиджон Хомидий; Маҳмуд Ҳасаний. Машриқзамин ҳикмат бўстони. Тошкент: „Шарқ“ нашриётматбаа консерни, 1997-йил — 251-бет. 

Ҳаволалар