Yuragim
„Юрагим“ (тўлиқ номи Юрагим (Ҳаппй Биртҳдай)) — „Дадо“ ўзбек дуэти ижро этган қўшиқ. 2000-йил гуруҳнинг „Й?“ деб номланган илк студиявий албомининг бешинчи сингли ўлароқ чиқарилган[1]. Қўшиқ поп мусиқа жанрида бўлиб, 2000-йилларнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда ҳамда қўшни республикаларда энг кенг оммалашган хитлар сафига киради[2].
| „Юрагим“ | |
|---|---|
| „Дадо“ макси-сингл | |
| Й? албомидан | |
| Чиқарилган санаси | 2000 |
| Давомийлиги | 4:12 |
| Клипи | |
| „Юрагим“ ЁуТубеда | |
„Юрагим“ қўшиғи ля-бемол тоналлигида куйланган. Ашуланинг бандлари давомида акустик гитара ёрдамида чалинган рифф тингловчиларга яхши таниш. Қўшиқ асосан ўзбек тилида куйланган, аммо иккинчи нақаротдан кейинги ўтиш инглиз ва рус тилларида ижро этилган.
Қўшиқнинг икки хил версияси мавжуд. Энг кенг тарқалган версия гитарада ижро этилган куй билан бошланади. Иккинчи версия эса вокал билан бошланади. Шунингдек, бу версияда иккинчи нақаротдан кейин инглиз ва рус тилларида куйланган ўтиш ҳамда якуний нақарот шўх диско мусиқа жанрида ижро этилган.
„Дадо“ гуруҳи 2008-йилда ўз фаолиятини тугатганидан кейин тўрт йил ўтиб чиқарилган, 7-трекдан иборат „Космонавти“ (русча: Коcмонавты) макси-сингли билан „Юрагим“ қўшиғининг ремикси эълон қилинган.
Манбалар
- ↑ „Й? бй Дадо он Аппле Мусиc“. Аппле Мусиc. Қаралди: 15-июн 2022-йил.
- ↑ „“Ал-вакил”, “Сетора”, “Уммон”: ўз даврида шуҳрат қозониб, сўнг тарқалиб кетган гуруҳлар (фото ва видео)“. Перепост (26-феврал 2022-йил). 2022-йил 8-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 15-июн 2022-йил.