Миокард инфаркти – бу юрак тож артерияларининг тромб билан беркилиб қолиши ёки уларнинг сиқилиши оқибатида, юракни мускул қаватини қон билан таъминланишини бузилиши натижасида юрак мускул қаватини некрозга (маҳаллий ўлим) учраши. Бу касаллик билан 45—60 ёшдаги кишилар касалланади. Эркаклар аёлларга нисбатан миокард инфарктига кўп чалинадилар, 40—50 ёшдаги эркаклар беш баробар кўп касал бўлишади[1]. Кейинги йилларда миокард инфаркти касаллиги тобора кўпайиб боряпти. Айниқса, 45-60 ёшдаги кишилар ўртасида миокард инфаркти кўп учрамоқда. Эркаклар аёлларга нисбатан миокард инфарктига кўп чалинадилар. 40- 50 ёшдаги эркаклар беш баробар кўп касал бо'ладилар. Аёллар эркакларга нисбатан ўрта ҳисобда 10-15 йил кеч касал боиадилар. 40 ёшга тўлмаган навқирон кишилар орасида ҳам миокард инфарктига учраганлар кўп. Миокард инфаркти аксарият атеросклероз, гипертония, қандли диабет билан касалланганларда кўпроқ кузатилади.

Миокард инфаркти

Чап коронар артерия (ЛCА) бекилиб қолишидан (1) кейинги олд девор соҳасидаги миокард инфаркти (2)
 
Классификацияси ва ташқи линклар
КХК-10 И21-И22
КХК-9 410
ДисеасесДБ 8664
МедлинеПлус 000195
эМедиcине мед/1567 эмерг/327 пед/2520

Этиологияси ва патогенези

Миокард инфаркти 97-98 фоиз беморларда юрак тож қон томири атеросклерозга чалинганда боиади. Юрак тож қон томирининг тиқилиб қолишига атеросклеротик пилакчаламинг яра бўлиши, уларга қон қуйилиши ҳамда қоннинг ивиш жараёни бузилиши сабаб боиади. Юрак тож қон томирининг ўткир сиқилиши узоқ вақт давом эца, миокард инфаркти рўй беради. Қонсизланган миокард инфаркти участкалари симпатик нерв толаларини қўзғатади. Миокард инфарктининг ривожланишига атеросклеротик пилакча капсуласининг ёрилишига сабаб бўлади. Атеросклеротик пилакча капсуласининг ёрилишига пилакча ядросининг нисбатан катталиги ва унинг «юмшоқ» (ҳужайра ташқарисида липидларнинг ва суюқ холестериннинг кўп боииб, коллагеннинг камроқлиги) боииши, пилакча капсуласининг юпқалиги ва унда коллаген камроқ болиши, унда макрофаглар иштирокида яллигианиш ривожланганлиги сабаб бўлади. Пилакча ёрилгандан сўнг унинг ичидаги моддалар қон билан қўшилиб тромбоцитлар агрегацияси ривожланади. Қон ивиши тизими омиллари фаоллашади. Фибрин, эритроцитлар қўшилиб яхлит тромб ҳосил қилади. Юрак тож томирининг бекилиб қолиши миокарднинг қон билан таъминланишини бузади. Миокард некрози, кўпроқ чап қоринча деворида ривожланади. Миокарддаги некроз туфайли юракнинг систолик ва диастолик фаолияти бузилади.

Патологик анатомияси

Миокарддаги некрознинг катта-кичиклигига қараб миокард инфаркти катта о ‘чоқли ёки кичик ўчоқли миокард инфарктига бўлинади. Катта бўлакчали миокард инфаркти: трансмурал — миокардни кесиб ўтган некроз; интрамурал — миокард оралиғидаги катта бўлакчали некроз кузатилиши мумкин. Кичик бўлакчали миокард инфарктига қуйидагилар киради: субепикардиал (некроз миокарднинг эпикардга теккан жойида бўлади), субендокардиал (некроз миокарднинг эндокардга теккан жойида бўлади); миокард инфаркти. Миокарддаги некрознинг жойига қараб инфаркт қуйидагича аталади. Юракнинг олд девори, пастки орқа диафрагмал учи, орқа девори, ён девори ва орқа — тўсиқ девор инфаркти. Миокард инфаркти кўпинча юракнинг чап қоринча деворида бўлади. Юракнинг ўнг қоринча деворида инфаркт жуда кам учрайди. Миокард инфаркти биринчи навбатда чап қоринчанинг олдинги деворида, сўнг орқа деворида кузатилади. Миокард инфарктидан ўлган кишилар юраги текширилганда тож томири атеросклероз касаллиги билан оғриганлиги аниқланади. Юрак миокардида учта доира (зона)да ўзгариш борлиги кўрилади.

Клиникаси

Миёкард инфарктида ог'риқ зоналари: то'қ қизил - одатий ҳудуд, очиқ қизил - бошқа мумкин бо'лган жойлар

Беморнинг миокард инфаркти бошланишидан олдинги аҳволи қуйидагича бўлади: Бемор юраги олдида илгари бўлмаган тез-тез оғриқни сеза бошлайди. Стенокардиянинг бирламчи хуружида: илгари бўлиб юрган стенокардия хуружи давомли, кучли оғриқ билан ўтади. Оғриқ хуружлари фақат зўриққанда эмас, балки тинч турганда ҳам бўИаверади. Нафас қисиши, ҳансираш, юракнинг нотекис уриши, ҳолсизлик қўшилади. Бундай бемор кардиология бўлимига ётқизиб даволанса, унда миокард инфаркти ривожланмаслиги, миокард инфаркти содир бўИган тақдирда ҳам инфаркт ҳажми кичик ўчоқли бўлиши мумкин. Миокард инфарктининг бошланишига, ундаги белгиларнинг ривожланишига қараб қуйидагича клиник хиллами ажратиш мумкин.

Миокард инфарктининг оғриқ билан кечадиган хили

Клиникаси

Ўткир даври. Миокард инфаркти асосан юрак соҳасида бўладиган қаттиқ оғриқ билан бошланади. Шу белгини текширган олимлардан А. Л. Сиркин (1991) 94% касалларда, Ф.И.Комаров ва бошқалар 86-95% касалларда миокард инфаркти оғриқ билан бошланади, деб кўрсатишган. О ғриқ кучли бўлади. Бемор кўпинча чидолмайди. Баъзан оғриққа чидаб, ўзича дори ичган беморлар ҳам бўлади. Оғриқни ҳар хил таърифлашади. Баъзилар «кўкрагимга гўё қизиган темир босишяпти» десалар, баъзилар эса «гўё кўкрак қафасимда от туёқлари билан турибди» дейдилар. Оғриқ узоқ — бир неча соатдан бир-икки кунгача давом этади.

Обектив маълумотлар: бемоминг ранг-рўйи оқаради, териси нам, совуқ, ҳо'л боииб, терлайди. Нафас олиши ўзгармайди. Юрак уриши бир дақиқада 100-120 марта бо'лиши мумкин. Артериал қон босими касалликнинг бошланишида биринчи куни озроқ кўтарилади, кейин пасаяди. Юрак тонлари бўғиқ эшитилади. Ба’зи касалларда юрак чўққисида систолик шовқин эшитилади, булар юрак мушакларининг қисқариш фаолияти кучсизланганидан далолат беради. Миокард инфарктининг биринчи кунларида юрак олди халтасининг қуруқ яллигианишида эшитиладиган шовқин эшитилади. 90-95 фоиз ҳолларда экстрасистолия боиади. Миокард инфарктининг катта-кичик о'чоқлигига қараб беморнинг тана ҳарорати 37-38° C гача кўтарилади. Миокард инфарктида юракнинг мушак толалари ўрнида ҳар хил некрозга учраган моддалар ҳосил бо'либ , қонга сўрилади. Бунга жавобан баданда яллигианишга хос жараён ривожланади (қонда лейкоцитлар, ферментлар кўпайиши).

Миокард инфарктининг о ‘ртача ўткир даври бир ҳафтадан 30 кунгача давом этади. Бемоминг аҳволи яхшилана бошлайди, бемор хавф-хатарли кунлар о ‘тганини сезади, ётган жойида фаоллиги ошади. Инфарктдан кейинги стенокардия хуружлари боииб туриши мумкин. Қон босими бир меъёрда бўлади.

Миокард инфарктидан кейинги давр. Бемор аҳволи яхшиланади, фаол юради, вақти-вақти билан юрак атрофида оғриқ сезиб қолади, қон босими, пулси меъёрда бўлади. Юрак уришлари бир текис бўлиб, баъзан экстрасистолия кузатилади. Умуман, бу даврда юрак ишемик касаллигининг сурункали хили ҳар хил кечади. Асоратлар кам ривожланади. Юрак миокардидаги некроз ўчоқ ўрнида аста-секин чандиқ пайдо боиади. Клиник манзараси барқарор боииб, асептик яллиғланиш белгилари тугайди. Бу давр 1 ойдан 3 ойгача давом этади. 

Миокард инфарктининг гастралгик хили. Миокард инфарктининг қорин бўшлиғи аъзолари касаллигига хос белгилари боиган (гастралгик) хили қориннинг юқори қисмида оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, кекириш, ҳиқичоқ тутиши, қориннинг дам бўлиши, ич кетиши билан кечади. Қорин соҳасида пайдо боиган оғриқ куракка, кураклар оралиғига, тўш олди қисмига тарқалади, беморнинг умумий аҳволи ёмонлашади, кўнгли беҳузур боиади. (Меъда яраси, холесистит, панкреатитдан фарқ қилиш керак.)

Миокард инфарктининг астматик хили. Миокард инфаркти 20% касалларда, кўпинча қарияларда, нафас етишмаслиги, ҳансираш билан бошланади. Чап қоринчанинг ўткир етишмовчилиги бу ҳолга олиб келади. Юрак астмаси, ўпка шиши ривожланади. Илгари бир марта инфарктни бошдан ўтказган, гипертония касаллигига чалинган кишиларда юқорида келтирилган аҳвол бўлади. Касалликнинг астматик хили ниҳоятда оғир кечиб, юрак-томирлар тизимининг сурункали етишмовчилигига олиб келади. Беморларнинг 40-60% ида кўнгилсиз воқеалар содир боиади.

Миокард инфарктининг аритмик хили ҳаёт учун хавфли болъиб, юракнинг нотекис, маромсиз уришлари билан бошланади. Титроқ аритмия, қоринча экстрасистолияси, турли даражадаги блокадалар, пароксизмал тахикардия, кўпроқ қоринча хили ривожланиши мумкин. Миокард инфаркти бошланиши билан хавфли аритмиялар пайдо бўлиб, беморнинг аҳволини танг қилиб қўяди ва кўпинча ўлимга олиб келади. Юракнинг нотекис уришини бемор тез сезади. У юрак уриши, кўкрагига тиқилиши, ҳансираш, ҳолсизликдан шикоят қилади. 

Миокард инфарктининг сереброваскуляр хили. Миокард инфарктининг мияда қон айланишининг бузилиши билан кечадиган хили (серебрал хили) бошланишида беморнинг психикаси ўзгаради, боши айланади, ҳушидан кетиши мумкин. Мияда қон айланишининг бузилишига миокард инфаркти туфайли юрак қонни ҳаёт учун зарур аъзоларга етказиб беролмаслиги сабаб боиади. Миокард инфарктининг бу хили юракнинг нотекис уриш хили билан бирга учраши мумкин.

Миокард инфарктининг белгисиз хили. Беморлар баъзан миокард инфарктини бошдан ўтказганликларини билмайдилар. Бошқа сабаб билан ЭКГда текширилганда миокард инфаркти ўтказилганлигига хос ўзгариш (чандиқ) топилади. Баъзан миокард инфарктига хос клиник белгилар жуда кам боиади. Ҳар қачонгидек юрак соҳасида стенокардия хуружига

хос оғриқ, қисқа муддатли ҳансираш, билинар-билинмас бўшашиш бўлиб ўтганини беморлар эслаб қололмайдилар. Кейинчалик ЭКГда текширилганда миокард инфаркти аниқланади.

Узоққа чўзилган миокард инфаркти. Кўпинча миокард инфарктининг ўткир хуружи даври бир неча ўн дақиқадан бир неча соатгача, ҳатто 1-2 кунгача давом этади. Баъзан миокард инфарктининг ўткир даври бир неча кун бўлади. Шу даврда некроз доираси миокардда тарқалади, катталашади. Узоққа чўзилган миокард инфарктида эса некроз ўчоғи пайдо бўлиб, ривожланиши 48-72 соатга чўзилади.

М иокард инфарктининг такрорланиши. Миокард инфарктини бошдан ўтказган беморлар инфаркт билан такроран касал боиишлари мумкин. Такрор инфаркт деб, биринчи марта миокард инфарктини ўтказгандан кейин 8-12 ҳафта ичида м иокардда пайдо бўладиган янги некроз ўчоқларига айтилади. А. Л. Сиркин (1981) ривожланган миокард инфарктидан 72 соатдан кейин 8 ҳафта ичида содир боиадиган янги миокард инфаркти ўчоқларини такрорий миокард инфаркти деб ҳисоблайди. Такрорий миокард инфарктига чалинган беморларнинг аҳволи оғир бўлади. Уларда юрак-томирлар етишмовчилиги, юракнинг маромсиз уриши ривожланади.

Қиёсий ташхиси

Шундай юрак-томир касалликлари борки, улар миокард инфарктининг клиник манзарасига ўхшаб кетади. Уларни юрак инфарктидан ажрата билиш лозим. Аорта томири қаватлари орасига қон қуйилиш касаллигида, тўш суяги орқасида, кўкракнинг олдинги қисмида оғриқ бўлиб, бу оғриқ беморнинг белига, қомига, орқасига тарқалади. Оғриқнинг шиддат билан бошланиши, тарқалиши миокард инфарктидан фарқ қилади. Томир уришини пайпаслаб топиб бўлмайди, панжаларининг ранги кўкимтир, қон босими тушиб кетади. Ҳансирайди, ҳушидан кетади. Дори-дармон ёрдам қилмайди. 

Миокард инфарктининг асоратлари

И. Миокард инфарктининг ўткир даврида 10-15% касалларда шок кузатилади. Юрак миокарди шикастланиши туфайли шок уч хил бўлади.

1. Рефлектор.

2. Ҳақиқий.

3. Аритмик юракнинг маромсиз уриши туфайли.

Шок диагнозини қўйишда қуйидаги белгиларга таянса бўлади:

1. Артериал қон босимининг паст бўлиши, систолик босимнинг 80 мм симоб устунига, диастолик босииннинг 50-40 мм сим. уст. га тенг ёки ундан кам бўлиши, қон босими юқори боиган кишиларда, қон босими шок боиганда 95-120 мм сим. устунига тушиб кетиши. Артериал қон босими умуман аниқланмаслиги мумкин.

2. Пулс қон босими 30 мм симоб устунидан тушиб кетади.

3. Сийдик миқдори жуда камайиб кетади (олигурия).

4. Беморнинг юз териси, бадани оқариб кетади, совуқ ёпишқоқ тер чиқади. Томир уриши зўрға аниқланади ёки аниқланмайди. Шок келтирувчи сабаблардан асосийси юрак қисқариш

фаолиятининг бирдан етишмовчилигидир. Миокард инфаркти туфайли бўлган некроз бунга сабабчидир. 

Давоси

Миокард инфарктининг давоси махсус тез ёрдам машиналар бригадасида, шифохоналарда, поликлиникада, сиҳатгоҳларда ўтказилади. Бемоми касалхонага келтиргунча унга тезлик билан ёрдам кўрсатиш зарур. Оғриқ қолдирувчи, юрак уриши тезлигини пасайтирувчи дорилар қўлланади. Бемор шифохонанинг реанимация бўлимига ётқизилади. Ўринда қимирламай ётиш, психик, жисмоний осойишталик таъмин этилади. Оғриқни қолдириш учун тери остига 1 мл 2% ли промедол. 1-2 мл 1% ли морфин (морфиннинг қўшимча таъсирига йўл қўймаслик учун

0,5 мл 0,1 % ли атропин сулфат) юбориш лозим. Морфиннинг кучини оширувчи 1 мл 2,4% ли пиполфен ёки 1% ли димедрол, супрастин эритмасини 50% ли 2 мл аналгин билан юбориш мақсадга мувофиқ бўлади[2]. 

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Й. Л. Арслонов , Т. А Назаров А. А. Бобомуродов. Ички касалликлар. ИЛМ ЗИЙО - 2013. 
  2. ↑ Ў. Шаропов, Ф. Ғаффорова. Ички касалликлар. Янги аср авлоди 2006. 

МЕД24 Миокард инфаркти - касаллик белгилари, диагностика ва даволаш