Юрий Фёдорович Буряков (15-март 1934, Ўш вилояти — 26-июн 2015, Тошкент) — археолог тарихчи олим. Ўзбекистон Фанлар академияси академик (1996), тарих фанлари доктори (1984)[1].

Юрий Буряков
Файл:Юрий-Буряков.жпг
Таваллуди
Қирғизистон, Учқўрғон
Вафоти Тошкент
Соҳаси Археология, тарих
Илмий даражаси Фан доктори
Илмий унвони Профессор, академик
Мукофотлари Беруний номидаги Ўзбекистон Республикаси давлат мукофоти

Ҳаёти

Юрийнинг бобоси ХИХ аср охирида Полтавадан Ўрта Осиёга кўчиб келган деҳқонлардан биридир. Оила бошлиғи йўлда вафот этди. Боқувчисиз қолган оила Тошкентга жойлашди. Кундалик нон топиш учун Юрийнинг отасини ҳали болалигиданоқ темир йўл устахоналатида ишлашга мажбур бўлди. Ўқиш имконияти бўлмаган ўсмир, кейинчалик механикликни ўрганди ва ҳайдовчи ёрдамчиси бўлиб ишлади. Фуқаролар уруши бошланганда, урушда қатнашди ва ярадор бўлди (яраси туфайли кейинчалик Иккинчи Жаҳон уруши пайтида фронтга олиб кетилмаган). Махсус ўқув курсини тугатган Фёдор Буряков молия соҳасида ишга қабул қилинди.

Юрий Буряковнинг она томондан оиласи ҳам деҳқон. Биковлар оилади Сибирдан кўчиб келиб, Тошкентга ҳам жойлашдилар. Наталя Степановна ўзининг опа-сингилларидан ўзига хос меҳрибонлиги билан ажралиб турарди.

Марказий Осиёнинг молиявий тизими ягона бўлганлиги сабабли, ишчилар доимий равишда бир жойдан иккинчи жойга кўчирилар эди. Буряковлар оиласи кўплаб жойларда яшаган. Шундай қилиб, Юрийнинг катта синглиси Майя Кўлобда (Тожикистон), Юрий Учқўрғонда (Қирғизистон), укаси Эвгений Қорасувда (Қозоғистон) туғилган. Кейин оталари тажрибали ишчи сифатида Тошкентга Республика банкига ўтказилди. 1951-йилда Юрий мактабни тугатди. Мактабни энди битирган Буряков Александр Натанович Бернштам бошчилигидаги илмий экспедициянинг Чуй канали орқали ўтишини кузатди. Ўша йилнинг ёзида Ўрта Осиё Давлат университетининг тарих факултетига ўқишга кирди. Ўша пайтда факултетда Михаил Массон, Галина Пугаченкова, Элена Давидович каби ўқитувчилар сабоқ берган.

Гарчи мутахассислик учинчи курсда бошланган бўлса-да, хоҳлаган одам археология бўйича ма'рузаларга қатнашиши мумкин эди, Буряков дарсларнинг биринчи кунлариданоқ бу имкониятдан фойдаланди.

1956-йилда Ўрта Осиё университетини тугатган. Ўзбекистон халелари тарихи музейида кичик (1956—59), катта (1959—64) илмий ходим, директор ўринбосари (1964—66), Ўзбекистон Маданият вазирлигида инспектор (1966—67), Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих ва археология институти (ҳозирги Археология институти)да катта илмий ходим (196770), илмий котиб (197073), бўлим мудири (197379). 1979 йилдан шу институт директори ўринбосари. Буряков 1978 йилдан Шош Илоқ археология экспедициясига раҳбарлик қилди. Илмий фаолияти Тошкент воҳаси ҳунармандчилиги, шаҳарсозлиги ва маданиятитарихини ўрганишга бағишланган. Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1985)[2].

Манбалар

Адабиётлар

  • Горное дело и металлургия средневекового Илака, М., 1974; Историческая топография древних городов Ташкенцкого оазиса, Т., 1975; Тошкент воҳасининг қадимий карвон йўллари, Т., 1978; Генезис и этапи развития городской култури Ташкенцкого оазиса, Т., 1982.


  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил