Юрий Владимирович Фрай (3-май, 1968-йил, Навоий, Ўзбекистон ССР) — россиялик кудо устаси, мураббий, ўқитувчи, спорт функсионери, сиёсатчи ва жамоат арбоби. Россия Кудо Федерацияси вице-президенти ва Бош котиби, Марказий ва Шимолий-Ғарбий федерал округлар Кудо федерациялари раҳбари. „Держава“ лицейи директори (2002—2010), „Держава“ ёшлар спорт мактаби директори (2011-йилдан). Олтинчи (2010—2015) ва еттинчи (2015—2020) чақириқ Обнинск шаҳар ассамблеясининг депутати.

Юрий Фрай
Таваллуди
Юрий Владимирович Фрай

3-май, 1968-йил
Касби мураббий
Мукофотлари Россия спорт устаси, “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони, Россия фахрий мураббийи

Биографияси

Юрий Фрай 1968-йил 3-майда Ўзбекистоннинг Навоий шаҳрида туғилган[1]. 1976-йилда Навоий шаҳрида биринчи синфни тугатгач, оиласи билан Калуга вилояти Обнинск шаҳрига кўчиб кетган. 1976—1983-йилларда Обнинск 10-мактабда[1], 1983—1985-йилларда 11-мактабда ўқиган.

11-мактабда ўқиётганида мактаб театридаги чиқишларда қатнашган. Театр мактабига киришга ҳаракат қилган, аммо танловдан ўта олмаган. Кейин Совет Армиясига хизматга чақирилди. Армиядан сўнг театрга кириш истаги йўқолди ва Фрай Обнинск атом энергияси институтига ўқишга кирди. Ўқишни тугатгач, Обнинскдаги Тиббий радиология институтида муҳандислик гуруҳи аъзоси бўлиб ишлади.

Болалигидан у спорт, жумладан бокс, баскетбол, енгил атлетика, бал рақси билан шуғулланган. Армиядан кейин эса карате ва қўл жанги билан шуғулланган. 1994-йилда кудо спорт тури Россияга кириб келди ва Край ушбу спорт билан шуғуллана бошлаган.

2002-йилга қадар Обнинск 15-сонли мактабда мураббий ва ярим ставкада директор ўринбосари лавозимида ишлаган. 14- ва 15-мактабларни бирлаштириш раҳнамоларидан бири бўлган. Алалоқибат „Держава“ лицейи ташкил этилган.

2002—2010-йилларда Обнинск „Держава“ лицейи директори бўлган. Бу даврда Юрий Фрай бошчилигида лицей ҳудудида сунъий қопламали янги футбол стадиони қурилди, ўқ отиш ҳудуди қайта ташкил этилди (у ерда маиший кимё маҳсулотлари омбори жойлашган), лицей шерикликлари ривожлантирилди ва васийлар кенгаши тузилди.

2010-йилда Обнинск шаҳар Ассамблеясининг олтинчи чақириғига (2010—2015) сайланган.

2011-йилда „Держава“ лицейи, „Держава“ болалар ва ўсмирлар спорт мактабидан ажратилган янги шаҳар қўшимча таълим муассасаси директори лавозимига тайинланди[1].

Давлат ижрочи ходимлар институтининг давлат ва шаҳар бошқаруви факултетини тамомлаган[1].

Россия спорт устаси, олий тоифали мураббий-ўқитувчи[1].

Обнинск Жисмоний тарбия ва спорт жамоат комиссияси раиси.

Марказий ва шимоли-ғарбий федерал округларнинг Кудо федерациялари раҳбари. Россия Кудо Федерацияси вице-президенти ва Бош котиби[1][2].

Қора камар эгаси[1]. „Единая Россия“ партиясининг аъзоси[1].

Обнинскдаги ТОС 51-52 кварталлар Президиуми аъзоси[1].

Оиласи

  • Турмуш ўртоғи — Наталя Викторовна Фрай (1975—2012) — Россия Кудо Федерацияси котиби. Оғир касалликдан сўнг вафот этган.
  • Икки қиз, бир ўғил .

Мукофотлар ва унвонлари

Таниқли шогиртлари

  • Глеб Молотков (1981-йил туғилган) — кудо бўйича Россия чемпиони (2004) .
  • Михаил Бида (1987-йил туғилган) — кудо бўйича Европа чемпионати кумуш медали совриндори, Россия кубоги ғолиби (2007).

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 1,6 1,7 1,8 „Юрий Фрай на сайте Обнинского городского Собрания“. 2013-йил 29-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 23-октябр.
  2. ↑ „Юрий Фрай на сайте Федерации кудо России“. 2013-йил 29-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 23-октябр.

Адабиётлар

Ҳаволалар