Yuriy Kulakov
Юрий Иванович Кулаков (1936-йил 25-феврал, Қизил-Арват) — Қорақалпоғистон Республикаси совет ва ўзбек маданият ва спорт арбоби, волейбол бўйича Бутуниттифоқ тоифасидаги ҳакам, Қорақалпоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси мураббийи ва ўқитувчиси.
Таржимаи ҳол
Юрий Иванович Кулаков 1936-йил 25-февралда Туркманистоннинг Қизил-Арват (ҳозирги Сердар) шаҳрида туғилган. 1954-йилда Қизил-Арват шаҳар 5-сонли темир йўл мактабини тамомлаган. Ўқишни битиргандан кейин Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг жисмоний тарбия факултетига ўқишга кирди. Институтда ўқишни тамомлаб, 1959-йилда Қорақалпоғистон давлат педагогика институтига ишга юборилиб, айни кунгача ушбу та’лим масканида фаолият юритиб келади.
Меҳнат фаолияти
- 1959—1966-йилларда “Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси” кафедраси ўқитувчиси, катта ўқитувчиси.
- 1966—1978-йилларда жисмоний тарбия факултети декани
- 1979-йилдан университет партия қўмитаси котиби
- 1979—1981-йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Жисмоний тарбия қўмитаси раиси.
- 1981—1983-йилларда Корақалпоғистон давлат университети спорт кафедраси мудири
- 1983—1987-йилларда Корақалпоғистон давлат университети бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси.
- 1987—1988-йилларда Жисмоний тарбия факултети декани
- 1988—1991-йилларда университет партия қўмитаси котиби
- 1991—1992-йилларда Корақалпоғистон давлат университетининг тарбиявий ишлар бўйича биринчи проректори
- 1993—2007-йилларда “Жисмоний тарбия” кафедраси ҳамда “Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси” кафедраси мудири.
- 1997-йил – ҳозирги кунгача университет спорт клуби раиси
Даражалари
- Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг қарори билан “Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими” (Биринчи мукофотланганлар қаторида Ю.И.Кулаков, Д. Г.Лян ва А. Мадаминовлар) унвони берилади
- 1976-йил — “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган жисмоний тарбия ва спорт ходими” унвони берилади (Қорақалпоғистондан биринчилардан бўлиб Ю. И. Кулаков, Э. Ф.Чалова мукофотланади).
- 1974-йил — Қорақалпоғистон Республикасида биринчи ва ҳозирги кунгача ягона бўлган волейбол бўйича Бутуниттифоқ тоифали ҳакамлик унвони берилади.
- 1994-йил — Досент илмий унвонини олади.
Нашр этилган китоблари
Кулаков спорт ва спортчилар тўғрисида учта китоб ёзади ва чоп этади.
- 2010-йил — „Энг яхши“ таниқли спортчилар ва мураббийлар Р.К. (ИСБН 978-9943-346-79-6)
- 2012-йил — “Қорақалпоғистонда волейбол” (қорақалпоқ ва рус тилларида)
- 2014-йил — “Ўзбекистонда волейбол”номли биринчи китоб 1925—1991-йилларни қамраб олади (В.Ф.Шведукс билан ҳаммуаллифликда ўзбек ва рус тилларида)
Ҳакамлик фаолияти
Ю.И.Кулаков умумиттифоқ тоифали ҳакам сифатида волейбол мусобақаларини бошқарган.
- Москва шаҳридаги Бутунжаҳон Универсиадаси — 1973-йил
- Иттифоқ мактаб ўқувчиларининг спартакиадаси
- Волейбол бўйича аёллар жамоалари ўртасида Бутуниттифоқ ёшлар ўйинлари
- СССР чемпиони унвони учун Россия ва Украина жамоалари ўртасидаги ўйин (3:0). Биринчи ҳакамлик сифатида фаолияти.
- Даугавпилс шаҳри, Латвия, 1982-йил
- СССР халқлари спартакиадаси - эркак жамоалари
Юқоридаги барча мусобақаларда (Тошкент шаҳридан ташқари) Ўзбекистондан ягона ҳакам Й.И.Кулаков бўлади.
- 1962-1982 йилларда биринчи ва олий лига эркак ва аёллар жамоалари ўртасидаги Иттифоқ чемпионатида ҳакамлик қилади.
Спорт фаолияти
Қорақалпоғистон терма жамоаси таркибида Ўзбекистон ССР чемпионатларида иштирок этган.
- 1959-йилдан—1972-йилгача волейбол
- 1959-йилдан—1967-йилгача баскетбол
- 1960-йилдан — 1970-йилгача футбол
Ҳаволалар
- Ўзбекистон спорт фахрийлари (Wайбаcк Мачине сайтида 27-сентабр 2021-йил санасида архивланган) (отасининг исми нотўғри)