Плотников Юрий Иванович (1937-йил 24-май, Самарқанд, Ўзбекистон ССР – 2008-йил 29-апрел, Москва, Россия Федерацияси) – рус ҳарбий қўмондони, генерал-полковник[1].

Плотников Юрий Иванович
Таваллуди 24-май 1937-йил
Самарқанд вилояти, Ўзбекистон ССР, СССР
Вафоти 29-апрел 2008-йил (70 ёш)
Москва, Россия Федерацияси
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР→Rossiya bayrogʻi Россия
Хизматдаги йиллари 1954-1997
Унвони Генерал-полковник
Мукофотлари

Биографияси

Плотников Юрий Иванович 1937-йил 24-майда Ўзбекистон ССР таркибидаги Самарқанд вилоятида хизматчи оиласида туғилади. Отаси 2-жаҳон урушида қатнашиб, ҳалок бўлади. Шундан сўнг, Юрий Платников ва унинг онаси бир муддат Тошкент ва Хўжанд шаҳарларида яшашади. 1951-йил ўрта мактабнинг 7-синфини тамомлайди. 1954-йилда 2-Москва ҳарбий академиясини тамомлайди. 1954-йил охирида Ишчи-деҳқонлар Қизил Армияси сафига қабул қилинади. СССР жанубий армиясининг 27-баталёни командири этиб тайинланади. Юрий Плотников 1959-йил Зерниский номидаги ҳарбий академиясига муваффақиятли қабул қилинади. 1963-йил у ерни олтин медал тамомлайди. 1969-йилдан шу ҳарбий академиянинг кадрлар бошқармаси катта офицери лавозимида, 1970-йил охиридан эса жанговар тайёргарлик бўлими бошлиғи лавозимида ишлади. У 1976-йил сентябрдан 1981-йил августгача 31-ракета армияси қўмондони биринчи ўринбосари сифатида ишлади. Юрий Плотников 1983-йил Ворошилов номидаги СССР Қуролли кучлари академиясини тамомлаб, шу ерда академия директори ўринбосари лавозимида иш бошлади.

1998-йил Россия Федерацияси Қуролли кучлари ҳарбий стратегия марказида ўз фаолиятини олиб борди. Худди шу йили ҳарбий фанлар доктори илмий даражасини, 1993-йилда профессор унвонини, 1995-йилда эса Россия фанлар академияси академиги даражаларига эришган. Плотников Юрий Иванович 2008-йил 29-апрелда узоқ ва оғир кечган касаллик сабаб вафот этди. У Москвадаги қабристонлардан бирига дафн этилган.

Ҳарбий унвонлари

Манбалар

  1. ↑ „ПЛОТНИКОВ ЮРИЙ ИВАНОВИЧ“. 2022-йил 26-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 9-сентабр 2023-йил.
  2. ↑ „Плотников Юрий Иванович“. МинОборони Россия. Қаралди: 9-сентабр 2023-йил.