Yustinian II

Юстиниан ИИ (юнонча: Ἰουστινιανός; 668/69 – 4-ноябр 711), Византиядаги Ҳеракл сулоласининг сўнгги императори. 685—695-йилларда ва 705—711-йилларда ҳукмронлик қилган. Юстиниан ИИ Рим императорининг қудратини қайта тиклашга интилган шуҳратпараст ҳукмдор эди. Бироқ, у ўз иродасига қарши бўлган ҳар қандай қаршиликка шафқациз жавоб қайтарган[1]. Бинобарин, 695-йилда халқ қўзғолонида ҳокимиятдан четлатилган. У тахтга фақат 705-йилда болгар ва славян қўшинлари ёрдами билан қайтган. Унинг иккинчи ҳукмронлиги биринчисидан ҳам мустабидроқ эди ва 711-йилда қўзғолончилар томонидан ўлдирилган.
Оиласи
Биринчи хотини Эудокия билан Юстиниан ИИ нинг бир нафар Анастасия исмли қизи бўлган. Анастасия Болгария ҳукмдори Тервел билан никоҳланган. Иккинчи хотини Теодорадан Тиберий исмли ўғил кўрган.
Манбалар
- ↑ Острогорскй 1956, сс. 116–122