Амирий, Юсуф Амирий (ХВ аср, Ҳирот) — Темурийлар даври туркий шоири.

Бойсунқур Мирзо ҳимоясида яшаган. Туркий ва форсийда ижод қилган. Алишер Навоий „турк эрди ва туркча шеъри яхши воқе бўлибтур“ („Мажолис ун-нафоис“) деб ёзса, Давлацҳоҳ Самарқандий „Шоҳрух даврида катта шуҳрат қозонди“ („Таз-кират уш-шуаро“) деб таърифлайди. А.нинг туркийдаги бир девони ҳамда „Даҳнома“, „Чоғир ва Банг мунозараси“ асарлари етиб келган. Форсийдаги асарларидан 2 байтгина маълум: бири „Мажолис ун-нафоис“, иккинчиси Яқинийнинг „Ўқ ва ёй мунозараси“да сақланган. Девонига кирган шеърларида шоир ҳаёт ҳақида чуқур фалсафий фикр юритади, ишқ-муҳаббатни улуғлайди („Эй кўза…“, „Телбаман“, „Эй кўнгул“ ва бошқалар). „Чоғир ва Банг мунозараси“ билан мунозара жанри имкониятларини бойитди. Убайд Законий таъсирида ёзилган бу асарда амалдорларнинг салбий ахлоқий-маънавий қиёфалари, ҳислатлари ҳажв қилинади, адоват, жоҳиллик, ўзаро қирғин урушлар қораланади. А. „Даҳнома“ (1429) асари билан нома жанрини ривожлантирди. Бу девон нусхаси Туркияда, „Даҳнома“, „Чоғир ва Банг …“ нусхалари Британия музейида, фотонусхалари Ўзбекистон Фанлар Академияси Шарқшунослик ва Қўлёзмалар институтларида сақланади[1].

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Амирий (шоир)“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.

Адабиётлар

  • Ўзбек адабиёти, 4 жилдли, 1-жилд, Т., 1959; Рустамов Э., Ўзбекская поэзия в первой пол. 15 в., М., 1963
  • Ўзбек адабиёти тарихи, 5 жилдли, 1-жилд, Т., 1977; Абдулвоҳидова М., Ўзбек адабиё-тида мунозара, Т., 1984