Эркин Юсупов
Юсупов Эркин (1929.15.3, Қува шаҳри — 2003.5.8, Тошкент) — файласуф, олим. Ўзбекистон Фанлар академияси академик (1979), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1979), Россия Фанлар академияси мухбираъзоси (1991; 1987-йилдан СССР Фанлар академиясининг мухбир аъзоси), фалсафа фанлари доктори (1965), профессор (1966). Ўрта Осиё университетининг тарих факултети мантиқ ва психология бўлимини тугатган (1951). Тошкент педагогика институти фалсафа кафедрасида катта ўқитувчи (1954—58), кафедра мудири (1958—72). Ўзбекистон КП МК ҳузуридаги Партия тарихи институти директори (1972—79). Ўзбекистон Фанлар академиясининг вицепрезиденти (1979—90). Тошкент Давлат Университети ректори (1990—92), республика "Маънавият ва маърифат" жамоатчилик марказининг раҳбари (1994—95). Тошкент Давлат Университети гуманитар фтлар фалсафа кафедрасининг мудири (1995—97). 1997-йилдан Тошкент Давлат Университети фалсафа кафедраси профессор Ю. республикада илмий кадрлар тайёрлашга катта ҳисса қўшди. Илмий ишлари ижтимоий фалсафа, мантиқ, тарих, сиёсацҳунослик, маънавият, мафкура масалаларига бағишланган. Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1992).
Манбалар
- Ёшларнинг маънавий камолоти, Т., 1995; Одамийлик сабоқлари (ҳаммуаллифликда), Т., 1997; Фалсафа (дарслик; ҳаммуаллифликда), Т., 2000; Маънавий қадриятлар ва уларнинг тарбиявий аҳамияти, (ҳаммуаллифликда), Т., 2003.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |