Жóзеф Клеменс Пиłсудски (полакча: ˈжузɛф пиwˈсуцки ( тингланг), 5-декабр 1867 – 12-май 1935) Полша давлат арбоби, президенти (1918–22), маршали (1920-йилдан) бўлган. Биринчи жаҳон уруши ўрталаридан у Полша сиёсатига катта таъсир кўрсатиб, Европа сиёсий саҳнасининг муҳим шахсларидан бири бўлган.[1] У 1918-йили Иккинчи Полша Республикаси яратилишига масъул бўлган.[2][3][4] Żэлигоwски исёнидан кейин Полша Пиłсудски бошчилигида Вилнусни босиб олди, бироқ Литванинг катта қисмини янги Полша давлатига қўша олмади.[5]

Жóзеф Клеменс Пиłсудски
Józef Piłsudski

Мансабда бўлган йиллари
14-ноябр 1918 – 11-декабр 1922
Ёрдамчи(лар)   Игнаcй Дасзйńски, Жęдрзеж Мораcзеwски, Игнаcй Жан Падереwски, Леополд Скулски, Włадйсłаw Грабски, Wинcентй Wитос, Антони Поникоwски, Артур Śлиwиńски, Жулиан Ноwак
Кейинги президент Габриэл Нарутоwиcз

Таваллуди

5-декабр 1867-йил
Зуłów (литовча: Залавас), Литва, Россия Империяси
Вафоти 12-май 1935-йил(1935-05-12)
(67 ёшда)
Варшава, Полша
Сиёсий партия ППС
йўқ
Турмуш ўртоғи Мариа Пиłсудска;
Александра Пиłсудска
Имзо

Фаолияти бошида Пиłсудски Полша социалист партияси раҳнамоси бўлган. Бироқ Полша мустақиллиги учун нафақат сиёсий, балки ҳарбий кураш ҳам олиб бориш кераклигини тушунгани туфайли Полша легионларини тузган. 1914-йили у Европа уруши бошланишини, Россия Империясининг Марказий давлатлар томонидан, Марказий давлатларнинг эса ғарб кучлари томонидан енгилишини кутган эди.[6][7] Биринчи жаҳон уруши бошланганида у ва унинг легионлари Австрия-Можаристон ва Олмон Империяси томонида Россияга қарши жанг қилди. 1917-йили Марказий давлатларни қўллаб-қувватлашни тўхтатди.

1918-йил ноябрида Полша мустақил бўлганидан то 1922-йилгача Пиłсудски Давлат Раиси (полякча: Наcзелник Паńстwа) бўлган. 1919–21-йилларда у Полша қўшинларини Полша-Совет урушида бошқарди. 1923-йили Полша ҳукуматида Миллий демократлар бошлиқ мухолифатлар йиғилиши билан у фаол сиёсатдан чиқди. Уч йил ўтиб, 1926-йил майидаги тўнтарилиш кетидан яна мансабга ўтирди ва де фаcто Полша етакчисига айланди. Варшавадаги Италия элчиси унга „қадимги рицарлар кийимидаги либерал демократ“ деб баҳо берган.[8] Шундан сўнг Пиłсудски вафотигача (1935) асосан ҳарбий ва ташқи сиёсий ишлар билан шуғулланган.

Ўлимига қадар ўттиз йил давомида Пиłсудски бир-бирини тўлдирувчи икки стратегия: "Прометеизм", Россия Империяси ва Совет Иттифоқини парчалашга ҳаракат; ҳамда Полша ва қўшни мамлакатлардан иборат Денгизлараро федерация қуришга интилиш билан иш олиб борган. Айрим сиёсий амаллари зиддиятларга сабаб бўлган эса-да, Пиłсудски хотираси Полша ватанпарварлари томонидан қадрланиб келади.[9][10][11][12]

Манбалар

  1. ↑ Плач, Эва. Тҳе Cлаш оф Морал Натионс: Cултурал Политиcс ин Пилсудски'с Поланд, 1926–1935. Атҳенс, Оҳио: Оҳио Университй Пресс, 2006. ИСБН 978-0-8214-1695-2. 
  2. ↑ п. 159.
  3. ↑ п. 249.
  4. ↑ Норман Ж.Г. Поундс, "Поланд," Энcйcлопедиа Америcана, вол. 22, Данбурй, Cоннеcтиcут, 1986, п. 318.
  5. ↑ Жозеф Пиłсудски анд тҳе Полиш Индепенденcе – Тҳе Мйтҳ оф тҳе Cоммандер
  6. ↑ Роос, Ҳанс. А Ҳисторй оф Модерн Поланд, фром тҳе Фоундатион оф тҳе Стате ин тҳе Фирст Wорлд Wар то тҳе Пресент Дай, 1ст Америcан, Неw Ёрк: Кнопф, 1966. ОCЛC 396836. 
  7. ↑ Ротҳсчилд, Жосепҳ. Эаст Cентрал Эуропе Бетwеэн тҳе Тwо Wорлд Wарс. Сеаттле: Университй оф Wашингтон Пресс, 1990. ИСБН 978-0-295-95357-1. 
  8. ↑ Натионал идентитй анд фореигн полиcй: натионалисм анд леадершип ин Поланд, Руссиа анд Украине Иля Призел, Cамбридге Университй Пресс, 1998, п. 60
  9. ↑ Торбус, Томасз. Неллес Гуиде Поланд. Мунич: Ҳунтер Публишинг, 1999. ИСБН 978-3-88618-088-2. 
  10. ↑ Голдфарб, Жеффрей C.. Беёнд Гласност: Тҳе Пост-Тоталитариан Минд. Чиcаго: Университй оф Чиcаго Пресс, 1991. ИСБН 978-0-226-30098-6. 
  11. ↑ Дроздоwски, Мариан Марек; Сзwанкоwска, Ҳанна „Прзедмоwа“, . Поżэгнаниэ Марсзаłка: Антологиа текстów ҳисторйcзнйч и литераcкич (Полиш). Wарсаw: Тоwарзйстwо Миłоśникów Ҳистории—Комисжа Бадаń Дзиэжów Wарсзаwй Инстйтуту Ҳистории ПАН: Офиcйна Wйдаwниcза "Тйпографика", 1995. ИСБН 978-83-86417-18-6. 
  12. ↑ Рошwалд, Авиэл; Ститес, Ричард. Эуропеан Cултуре ин тҳе Греат Wар: Тҳе Арц, Энтертаинмент анд Пропаганда, 1914–1918. Cамбридге, У.К.; Неw Ёрк: Cамбридге Университй Пресс, 2002. ИСБН 978-0-521-01324-6. 

Ҳаволалар