Zakot
Закот (арабча: زكاة — тозаланиш, садақа бериш) — мол-мулк ва даромаддан бериладиган садақа, хайр-эҳсон. Исломнинг 5 асосий талабларидан бири. Шариатта мувофиқ, муайян бойликка эга бўлган мусулмон Закот беради. Закот берувчи кишининг маблағи ўзи ва қарамоғидагиларнинг зарурий эҳтиёжларидан ортиқча бўлиши лозим. Бу маблағга кишининг жамғармаси, дўконда сотиладиган нарсалари, сотаман деб олиб қўйган нарсалари, бировга берган қарзи киради. Қуръони каримнинг айрим сураларида Закот намоз билан ёнмаён зикр этилган. У йилда бир марта берилиши шарт бўлган хайреҳсон (садақа) қаторига киради ва айни вақтда ибодат ҳисобланади. Закот миқдори маблағларнинг 1/40 улуши (2,5%)га тенг. Закотни закот беролмайдиган мусулмонлар олишга ҳақли. Закот аввал қариндошлар орасидаги мухтожларга, бундай қариндошлар бўлмаса, камбагал, қарздор, мусофирларга берилади. Деҳқонлар ва чорвадорлардан олинадиган Закот миқдори бир оз бошқачароқ белгиланган. Закотнинг асл ҳикмати фақир ва муҳтожларнинг ҳожатини чиқармоқдир.
Адабиётлар
- Имом алБухорий, Ҳадис, 1ж. Т., 1991; Марғиноний Бурҳониддин, Ҳидоя, 1ж., Т., 2000.[1]
Закот (арабча :زكاة') исломий ҳайр-эҳсон, садақа тушунчасини билдиради. Мусулмонлар ўзларининг йиллик даромадлари исломда белгиланган энг кам миқдор(Нисоб)дан ошганда ўз даромадларининг 2.5%ни жамиятнинг белгиланган қатламига тўлаш мажбуриятидадирлар. Закот ўзбек тилида "ўсиш"(яҳшилик жиҳатидан), "ўртиш","тозаланиш","тарбиялаш","тозалаш" маʻноларини билдиради.
Манбалар
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Закотга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Викилуғатда закот номли мақола мавжуд. |
| Ислом динига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |