Заминдор (форс. — ер эгаси) —1) Ғарб (Европа) адабиётидаги "феодал" истилоҳини ( Феодал) Мовароуннахр халқлари орасидаги номланиши бўлиб, Ўрта Осиё хонликларида йирик ер эгасини англатган. 2) Ўрта асрларда Ҳиндистонда йирик ер эгаси. Деҳли султонлиги ва Бобурийлар салтанатида вассал ҳокимлар (рожа, султон ва маҳаллий элат бошликлари) 17-18 асрларда Бенгалия, Биҳар, Марказий Ҳиндистонда ижарадор, Шим-Ғарбий Ҳиндистонда жамоанинг тўла ҳуқуқли аъзоси (деҳқон) ҳам З. дейилган. Инглизлар мустамлакаси вақтида заминдор тизими бўйича ер солиғи тулайдиган хусусий ер эгалари ҳам заминдор деб аталган. Заминдор ерлари жогир ерларидан фарқли ўлароқ меросга крлдирилган. Ҳиндистон мустақилликка эришгач, заминдорлик тизими тугатилди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил