Zamira Suyunova
Замира Ражабовна Суюнова (1958-йил 27-июнда туғилган) — ўзбекистонлик қўшиқчи. Ўзбекистон халқ артисти (1999). Дуторчи қизлар ансамбли репертуари шаклланишида хонанда (1979-йилдан), мусиқа раҳбари (1984-йилдан) ва бадиий раҳбар (1995—2002) сифатида хизматлари алоҳида. Ўзбекистон давлат консерваториясида ўқитувчи, доцент (2004-йилдан). 2019-йил „Меҳнат шуҳрати“ ордени билан мукофотланган.
Ҳаёти
Замира Суюнова 1958-йил 27-июнда Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги Шатри қишлоғида ўқитувчи Ражаб Суюнов хонадонида туғилган. Ўн бир фарзанднинг бешинчиси.
Тошкент консерваториясини хор дирижёрлиги ихтисослиги бўйича тугатган (1981). Ўзбек ашулачилик санъати сирларини Ғ. Тошматов, К. Исмоилова, А. Исмоиловлардан ўрганган.
Жарангдор, бутун диапазонида тиниқ овозга эга бўлиб, мақом йўллари („Дугоҳ Ҳусайн“, „Савти Чоргоҳ“, „Сарахбори Дугоҳ таронаси“ ва бошқалар), халқ ашула, ялла ва лапарлари („Йўл бўлсин“, „Ёрёр“ ва бошқалар), айниқса, бастакорлар асарлари (Ғ.Тошматовнинг „Бахтимдан“, А. Исмоиловнинг „Ойбулоқ“, „Билмам, адашдимми“, „Алла“, „Аёл қалби“ ва бошқалар)ни нозик дид билан ва бадиий таъсирчан талқин этган. Бастакор сифатида бир қатор („Ватан ишқи“, „Алла“, „Гул очилса“, „Она бўлиб“ ва бошқалар) қўшиқ ва ашулалар яратган. Ижролари Ўзбекистон радиоси фоножамғармасига, 3 граммпластинка, бир неча аудиокассеталарга ёзилган. Унинг ҳаёти ва ижодига бағишланган телефилм ва видеофилмлар суратга олинган. Англия, Франсия, Испания ва Германияда гастродда бўлган.
Манбалар
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |