Zandona
Зандона (Зандана) — қадимий қишлоқлардан бири. Бухоро вилояти Пешку туманида жойлашган. Наршахийнинг ёзишича, бу қишлоқда катта қалъа, жоме масжиди ва бозорлар бўлган. Зандонада илк ўрта асрларда тўқилган бўз зандоначи, яъни Зандона қишлоғидан чиқадиган газлама деб аталган. Бухоронинг кўплаб қишлоқларида (масалан, Вардонзе, Искажкат, Ромитан, Афшона ва бошқалар) тўқиб чиқарилган бундай газламалар ҳам шундай номланиб, ўрта асрларда Ҳиндистон, Яқин ва Ўрта Шарқ ва Европа давлатларига олиб чиқилган. Зандоначи газламасининг шуҳрати сўнгги ўрта асрларда ҳам баланд эди. Ҳукмдирлар ва улуғ кишилар бу матодан кийим тиктирганлар ва уни кийишни ўзлари учун шараф ҳисоблаганлар. Амир Темур Туронда ҳокимиятни эгаллашдан аввал опаси ва бошқа яқинларини Зандоначи ва Вардонзеда қолдирган. Зандона қишлоғи Бухоро амирлиги туманларидан бири бўлган. У 1856-йилдан Бухоро амирлиги мунтазам қўшинининг икки таъминот марказларидан бири бўлиб хизмат қилган[1]. 1920-йилларда Зандона қишлоғи истиқлолчилик ҳаракатининг Бухорода марказларидан бири эди. Бугунги кунда қишлоқ қиёфасида таниб бўлмас даражада ўзгарган.
Манбалар
- ↑ Бабаев Б. / Из истории организации регулярного войска в Бухарском эмирате при эмире Насрулле (1827—1860)
Адабиёт
- Наршахий, Бухоро тарихи, Т., 1966.[1]
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |