Зарафшон (тожикча: Зарафшон; форсча: زرافشان‎‎ — зар — олтин, афшон — сочувчи; Мастчоҳ) — Тожикистон ва Ўзбекистондаги дарё. Авесто ёдгорликларида „Дайтия“ — „Эзгу сув“ деб юритилган; юнонлар ҳукмронлиги даврида „Дайтия“ сўзи юнончага айнан таржима қилиниб, Политимет — „Кўп эзгу сув“ деб аталган; дарёнинг Суғд, Жирт, Жон, Сомжан шаклидаги номлари ҳам маълум; паҳлавий (қад. форсча) тилида „Номиқ“ („Машҳур“, „Эзгу“), форс тилидаги манбаларда Руди Мосаф, Руди Шарғ дейилган; арабча манбаларда эса Ҳарамком — „Муқаддас дарё“, Водий усСуғд, Наҳр ул-Бухоро каби номлари қайд этилган; „Бобурнома“да Оби Кўҳак деб тилга олинган; кейинроқ Дарёйи Кўҳак, ХВИИИ асрдан 3. деб атала бошлаган. Узунлиги 877 км, ҳавзасининг майд. 41860 км², шундан тоғли қисми 17710 км², қолгани тоғ олди қирлари ва текисликка тўғри келади. Зарафшон воҳасида мил. ав. 2минг йиллик — 1минг йиллик бошларида яшаган ўтроқ аҳоли Зарафшондан каналариқлар чиқариб деҳқончилик қилган. И—ИВ асрларда Зарафшондан сув оладиган Дарғом, Қалқонота, Шоҳруд, Ромитан каби йирик каналлар, СангиСалоҳ, Катта Беглик, Дамдарё каби ариқлар қазилган. Зоминсувдан қад. Варақсар (ҳоз. Работхожа) қишлоғи яқинида араблар истилоси (712)дан анча олдин қурилган тўғондан учта ариқ чиқарилган. Энг шим.дагиси — Дарғом ариғи, қолган иккитаси темурийлар даврида Аббос ва Қораунас деб аталган, кейинчалик улар Янгиариқ ва Қозонариқ номини олган. Бу ариқлардан Самарқанд шаҳридан жанубдаги ерлар суғорилган. Самарқанд шаҳридан шарқдаги ерларга сув келтирилувчи Мирзаариқ, Туятортар ариқлари В—ВИ асрларда қазилган деган маълумотлар бор. Қад. ариқлардан бўлган Нарпай (Наҳрпой) Суғднинг энг йирик ирригация иншооти ҳисобланган. Таби Зарауцой расмлари. Зарафшон дарёсининг юқори қисми. ийки, ўша даврларда Самарқанд ш. ҳам Зоминсувдан сув ичган. Навоий ва Бухоро вилоятларидаги Шофиркон (Шопурком), Ҳарканруд (ҳоз. Қалқонруд), Хитраф ёки Говхитфар (ҳоз. Вобкентдарё), Бухоро ш.ни сув билан таъминловчи Рудизар (ҳоз. Шоҳруд) каналлари ҳам қад. сув иншоотларидандир. Улар ҳақидаги маълумотлар Наршахий, Истахрий, Муқаддасий асарлари (Юа.)да келтирилади. 3. сувидан қадимдан Самарқанд, Бухоро, Кармана мукофотлари билан бирга Қашқадарё (Эски Ангор канали орқали) ва Жиззах (Эски Туятортар канали орқали) мукофотлари ерлари ҳам баҳраманд бўлиб келган. 3. Туркистон, Зарафшон ва Олай тоғ тизмалари бириккан жой — Мастчоҳ (Кўксув) тоғ тугунидаги Зарафшон музлигидаги Мастчоҳ дарёси номи билан бошланади. Бошланиш жойидан қарийб 189 км қуйида, чапдан Фондарё қўшилади ва 3. номини олади. Зоминсувга музликлар ва булоқлардан бошланадиган 4200 га яқин ирмоқ қуйилади. Энг йириклари — Фондарё, Қўштутдарё, Мағиёндарё. Тожикистон ҳудудига қарашли юқори оқимида 3. Туркистон ва Зарафшон тоғ тизмалари оралиғида ён бағирлари баланд ва тик кўтарилган, кўпчилик жойларида дара ва тангилардан иборат тор водийда жуда тез оқади. Дарё водийси йирик ирмоқлар келиб қўшиладиган жойлардагина бир оз кенгаяди. 3. Работхожа тўғони яқинида Тожикистон ҳудудидан чиқиб, Ўзбекистон Республикаси чегарасига киради ва Самарқанд, Навоий, Бухоро вилоятларидан оқиб ўтади. Самарқанд ш. яқинида (шарқрокда), Чўпонота тепалиги ёнида 3. икки тармоққа — Окдарё (ўнг) ва Қорадарё (чап)га ажралади. Улар Миёнкол о.ни ҳосил қилиб, Навоий вилояти Хатирчи тумани маркази — Янгиработ шаҳарчаси яқинида бирлашади ва яна 3. номи билан оқади. 3. сувининг 70—75% қисми Қорадарё тармоғидан оқади. Бу оралиқса атрофдаги тоғлардан кўплаб сой оқиб тушади, сувнинг озлиги ва суғоришга олиниши натижасида сойлар 3. ва унинг тармоқларигача етиб келмай қуриб қолади. Навоий ш. яқинида, Бойқут ва Тошработ қишлоқлари оралиғида даре водийси анча тораяди.

Зарафшон (дарё)
Zarafshon Tojikistonda
Зарафшон Тожикистонда


Жойлашуви
Давлат
Марказий Бухоро коллектори (кенгайтирган ва чуқурлаштирган Зарафшоннинг ўзани) Жондор яқинда

Сўнг жан.ғарбий йўналишда оқиб, Қизилқум чўлига кириб боради, Бухоро, сўнг Қоракўл воҳаларидан оқиб ўтади. Мана шу қисмида (Қоракўл ш.гача) Қоракўлдарё деб ҳам аталади. Қоракўл ш.дан 3 км юқорида қурилган тўғон — сув тақсимлагичда 3. суви каналларга бўлиб юборилган. Тўғондан қуйида дарё ўзани яна икки тармоққа ажралади: чапдагиси (каттароғи) — Тойқир, ўнгдагиси эса Сарибозор деб аталади. Ҳар икки тармоқнинг юқори қисми суғориш канали сифатида хизмат қилади. Суғоришдан ортган ва қайтарма сувлар Тойқир ўзани орқали Денгизкўлга қуйилади. Сарибозор тармоғи ҳам Қоракўл воҳасидан анча наригача давом этади, лекин қуйи оқимида ўзани кўпинча қуруқ бўлади. 3. Амударёга етиб бормайди. Мил. ав. 3. суви Амударёга қуйилган деган фикр бор. Акад. Я. Ғ. Ғуломов бошчилигида 50-йилларда шу ҳудудда ўтказилган археологик тадқиқотлар натижасида дарёнинг музлик давридан сўнг, мил. ав. 4минг йилликкача Амударёга қуйилганлигини кўрсатувчи излар борлиги аниқланди. Бироқ юнон манбаларида, мас, Искандер Мақдуний (Александр)нннг тарихчиси Квинт Курсий Руф, географ Страбон (мил. ав. И аср), тарихчи Арриан (мил. ав. ИИ аср Охири — И аср боши)лар „Политимет (3.) серсув бўлишига қарамай, қумга сингиб кетади“ деб ёзишган. Лекин, Ҳофизи Абру (13621431) „Оби Кўҳак (3.) суви тошганда Амударёга етиб боради“ дейди. Демак, 3. маълум даврлардаги табиий иқлим шароитларида Амударёга қуйилган.

Зоминсувнинг сув тўплаш майдони анча баланд жойлашган: Дупули кўпригидан юқоридаги қисмининг ўртача бал. 3100 м. Шу туфайли ҳавзасида доимий қор ва музликлар кўплаб учрайди. 3. ҳавзасида майд. 1 га ва ундан катта бўлган 424 музлик ҳисобга олинган, уларнинг умумий майд. 557 км2. 3. музлик, доимий қор, мавсумий қор қоплами ва булоқ сувларидан тўйинади. 3. ҳавзасининг тоғли қисмида 80 га яқин кўл бор.

Зарафшон дарёсига Ўзбекистон ҳудудида бир қанча сой сувлари қуйилади, улардан энг муҳимлиги Ургуцой, Омонқўтонсой, Оқсой, Тўсинсой, Каттасой ва Тасмачисойлардир.

Зоминсувда тўлинсув даври апрел—сент. ойларида кузатилади. Бу даврда дарё йиллик оқимининг 80—85% оқиб ўтади, оқимининг қолган қисми кузги-қишки (окт.—март) кам сувли даврга тўғри келади. Июл—август ойларида Зоминсувда сув энг кўп бўлади. Зоминсувнинг Дупули кўпригида ўлчанган ўртача кўп йиллик сув сарфи 154 м³/ сек ёки 4,86 км³ (1914—21, 1923—89). Зоминсувнинг ўртача йиллик сув сарфи йиллараро кам ўзгаради: Дупули кўпригида унинг энг кичик ўртача йиллик сув сарфи 112 м³/сек (1957), энг катта ўртача йиллик сув сарфи 201 м³/сек (1973). Дарёнинг сув миқдори йил давомида катта ораликда ўзгариб туради: энг катта сув сарфи 1964 йил 31 майда 996 м³/сек, энг кичик сув сарфи 1928 йил 31 январда 24 м³/сек га тенг бўлган. Зоминсувнинг ўртача кўп йиллик лойқа оқизиқлари сарфи Дупули кўприги яқинида 130 кг/сек ёки йилига 4200 минг т ни ташкил этади, сувининг ўртача лойқалиги 0,80 кг/м³; дарё ҳавзасининг ҳар бир км² сув йиғилиш майдони юзасидан ўрта ҳисобида йилига 412 т тупроқ ва б. тог жинслари ювилиб туради. Зоминсувда 60-йиллар охиридан дарё суви минераллашуви ортиб борди. 70-йилларнинг бошларида сувининг минераллашуви қуйи оқимида тоғли қисмига нисбатан 2,9 марта кўпайди. Кейинги йилларда ҳам дарё сувининг минераллашуви унинг қуйи қисми томон борган сари ортиб бораверди. Масалан, 1979 йилда Зоминсувнинг юқори оқимида минераллашув даражаси 0,22—0,39 г/л бўлган бўлса, Навоий ш. яқинида 0,58—1,05 г/л ортган. Натижада 3. сувидан унинг қуйи оқимида ичимлик суви сифатида фойдаланиш имконияти бутунлай йўқолди. 3. Тоғли қисмида музламайди, лекин совуш кузатилади. Қиш фаслининг об-ҳаво шароитига (иссиқ ёки совуқ келишига) боғлиқ ҳолда бу ҳодиса 2—70 кун давом этади. 3. Қуйи оқимида баъзан қисқа муддат муз билан қопланиши мумкин. Қишда дарё, асосан, ер ости (булоқ) сувлари ҳисобига тўйинади. Пахта майдонларини кенгайтириш мақсадида Зоминсувдан Ўнгқирғоқ канали, Янги Дарғом, МиёнқолХатирчи, Марказий Миёнқол каби янги каналлар чиқарилган, эскилари таъмирланган. 3. Сувидан самарали фойдаланиш мақсадида Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон ш. яқинида Каттақўрғон сув омбори, Бухоро вилоятида эса Қуйимозор сув омбори ва гидроузеллар қурилган. Зоминсувнинг қуйи оқимидаги экинзорларга АмуҚоракўл канали, Аму-Бухоро машина канали орқали Амударё суви ҳам келтирилган. Воҳада суғориладиган экин майдонлари кенгайиши ва улардан чиқадиган сувнинг кўпайиши натижасида кўплаб янги кўллар пайдо бўлди, эскилари (Денгизкўл, Шўркўл) катталашди (уларнинг сони 40 дан ортди). 3. Воҳасида Самарқанд, Бухоро, Каттақўрғон, Ғиждувон, Ромитан, Навоий (Кармана билан бирга) каби шаҳарлар жойлашган[1].

Адабиёт

  • Гулямов Я. Г., Исламов У., Аскаров А., Первобитная култура и возникновениэ орошаэмого земледелия в низовях Зарафшана, Т. 1966;
  • Шул с В. Л., М ашрапов Р., Ўрта Осиё гидрографияси, Т., 1969;
  • Муҳаммаджон ов А. Р., Қуйи Зарафшон водийсининг суғорилиш тарихи, Т., 1972;
  • Чембарисов Э. И., Баҳриддинов Б. О., Ўрта Осиёнинг дарё ва зовур сувлари гидрохимияси, Т., 1983;
  • Ҳасанов Ҳ. Ҳ., Географик номлар сири, Т., 1985;
  • Расулов А. Р., Ҳикматов Ф. Ҳ., Ўзбекистоннинг сув ресурелари, уларни тежаш ва муҳофаза қилиш йўллари, Т., 1989.

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил