Zaskar
Заскар — Ҳимолай тоғларининг шимоли-ғарбий қисмидаги тоғ тизмаси. Ҳиндистон ва Хитой ҳудудида. Узунлиги шимоми-ғарбдан жануби-шарққа 600 км. 6400 м баландликда даралар билан ўйилган кенг платосимон юза бўлиб, унда бал. 7800 м дан ортиқ бўлган алоҳида чўққилар кўтарилиб туради. 3. оҳактош, қумтош, сланец ва гранитдан тузилган. Жанубий ён бағрида 4000 м гача ўрмон, ундан юқорида алп ва субалп ўтлоклари, тоғ тепаларида доимий қор ва музликлар, шимолда даштлар бор. Сатлаж дарёси кесиб ўтади. Водийларда деҳқончилик қилинади. Корунд конлари топилган[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Заскар“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (З-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |