Зайн ал-Абидин бин Али (арабча: زين العابدين بن علي‎‎; Зайн ал-'Āбидīн бин 'Алī; 1936-йил 3-сентябр — 2019-йил 19-сентябр) — Тунис Республикаси давлат арбоби. Генерал (1979). Туниснинг Марокашдаги ҳарбий атташеси (1974— 77), Тунис миллий хавфсизлиги бош директори (1977—80). Туниснинг Полшадаги элчиси (1980—84), Тунис миллий хавфеизлиги давлат котиби (1984—1985), 1986—1987-йилларда ички ишлар вазири. 1987-йил октябрдан Тунис бош вазири. 1987-йил 7-ноябрдан 2011-йилгача Тунис президенти[1][2]. 2011-йилда мамлакатда юз берган „рангли инқилоб“ оқибатида мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган. Кейинчалик у Саудия Арабистонида сиёсий бошпана олган ва ўша ерда яшаб келган. 2012-йилда Тунис ҳарбий трибунали бин Алини оммавий тартибсизликлар вақтида намойишчиларнинг ўлдирилишига жавобгар деб топиб, сиртдан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилган.

Зайнулобидийн Бинали
арабча: زين العابدين بن علي‎‎
 2-Тунис президенти
Мансаб даври
7-ноябр 1987-йил – 14-январ 2011-йил
Ўтмишдоши Ҳабиб Бургиба
Вориси

Муҳаммад Ганнуши (в.б.)
Фуад Мебаза (в.б.)

Монсеф Марзуқи
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 3-сентябр 1936-йил
Вафоти 19-сентябр 2019-йил(2019-09-19)
(83 ёшда)
Saudiya Arabistoni Жидда, Саудия Арабистони
Мукофотлари Avstriya Respublikasi oldidagi xizmatlari uchun faxriy nishoni 1-darajali katta ofitser xochiNil ordeniXrizantema ordeni
Унвони бригада генерали

Манбалар

Ҳаволалар