ЗероАccесс – бу Миcрософт Wиндоwс операцион тизимларига таъсир қилувчи, троя оти алгоритмида ишловчи компютелар учун мўлжалланган зарарли дастур. У ботнетдан вирусли компютерга бошқа зарарли дастурларни юклаб олиш учун ишлатилади. Шу билан бирга рооткит техникаси ёрдамида антивируслардан ўзини яшира олади[1].

Тарихи ва тарғиботи

ЗероАccесс ботнети тахминан, 2011-йилнинг май ойида кашф этилган[2]. Ботнетнинг тарқалиши учун мас’ул бўлган ЗероАccесс рооткити камида 9 миллион тизимда мавжуд бўлгани тахмин қилинади[3]. Манбалардаги ҳисоб-китоблар ботнет ҳажми орқали фарқланади. Жумладан, антивирус сотувчи Сопҳос 2012-йилнинг учинчи чорагида ботнет ҳажмини тахминан, 1 миллион фаол вирусли дастурларга тенг дея баҳолаган. Киндсигҳт хавфсизлик фирмаси эса 2,2 миллион зарарланган ва фаол тизимларни тахмин қилган[4][5].

Ушбу ботнинг ўзини ЗероАccесс рооткити остида турли ҳужум векторлари орқали тарқатади. Бу ҳужумларнинг ичидаги векторлардан бири бу ижтимоий муҳандисликнинг бир шакли бўлиб, унда фойдаланувчи зарарли кодни қонуний файл сифатида яшириш ёки уни ижро этувчи файлга қўшимча фойдали юк сифатида яшириш орқали, масалан, муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилишни четлаб ўтиш орқали (кейген) уни амалга оширишга кўндирилади. Иккинчи ҳужум векторидан фойдаланувчи реклама тармог'ида чиққан бирор бир рекламани босиши орқали фойдаланилади. Ушбу босиш ҳаракати „ўлжани“ зарарли дастурий таъминот жойлашган сайтга йўналтиради. Ниҳоят, қўлланадиган учинчи инфексия вектори шериклик схемаси бўлиб, унда учинчи томон шахслар тизимга рооткитни ўрнатиш учун ёлланишади[6][7].

2013-йил декабр ойида Миcрософт бошчилигидаги коалиция ботнет учун „cомманд анд cонтрол“ тармоғини йўқ қилиш учун ҳаракат бошлайди. Ушбу ҳаракат самарасиз яъкунланади, чунки барча C&C тизимлари қўлга киритилмаган ва ушбу системалари орасидаги компонентлар таъсирланмаган, яъни ботнет ҳали ҳам хоҳлаганча янгиланиши мумкин эди[8].

Ҳаракатланиши

Тизим ЗероАccесс рооткит билан зарарлангандан сўнг, иккита асосий ботнет операцияларидан бирини бошлайди: битcоин майнинг ёки cлиcк фирибгарлиги. Биткоин майнинг (қазиб олиш) билан шуғулланувчи машиналар ўз контроллери учун биткоинлар ишлаб чиқаради. Уларнинг тахминий қиймати 2012-йил сентябр ойида йилига 2,7 миллион АҚСҲ долларини ташкил этган[9]. Cлиcк фирибгарлик учун ишлатиладиган дастурлар вебсайтлардаги вирус-рекламалар орқали фойдаланувчи эътиборини тортиш учун қўлланади. Ушбу фаолият учун ҳисобланган фойда кунига 100 000 АҚСҲ долларигадан юқори бўлиши мумкин[10][11]. Cлиcк фирибгарлиги сабабали реклама берувчилар кунига 900 000 долларга тушишади[12].

Одатда, ЗероАccесс вирусли машинанинг асосий юклаш ёзуви (МБР)ни ўзига „юқтиради“. Муқобил равишда C:\Wиндоwс\Сйстем32\Дриверс-даги тасодифий драйверга ўзини юқтириши мумкин. Бу ҳаракат дастурга операцион тизим устидан тўлиқ назоратни тақдим этади[манба керак]. У шунингдек, Wиндоwс Сеcуритй Cентер (Wиндоwс хавфсизлик маркази), Фиреwалл (хавфсизлик девори) ва Wиндоwс Дефендер каби дастурларни операцион тизимдан ўчиради. ЗероАccесс, шунингдек, cлиcк фирибгарлигига кўмак бериш мақсадида ўзини ўзи ТCП/ИП стекига улайди.

Дастур, шунингдек, Тидсерв зарарли дастурини қидиради ва топгандан сўнг, уни ўчиради[13].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „Риск Детеcтед“. www.броадcом.cом.„Риск Детеcтед“. www.броадcом.cом.
  2. ↑ „Монтҳлй Малwаре Статистиcс, Май 2011“. сеcурелист.cом.
  3. ↑ Wйке. „Овер 9 миллион ПCс инфеcтед – ЗероАccесс ботнет унcоверед“. Сопҳос (2012-йил 19-сентябр). 2022-йил 1-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 27-август.
  4. ↑ Жаcксон Ҳиггинс. „ЗероАccесс Ботнет Сургес“. Дарк Реадинг (2012-йил 30-октябр). 2012-йил 3-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 27-декабр.
  5. ↑ Кумар. „9 миллион ПCс инфеcтед wитҳ ЗероАccесс ботнет“. Тҳе Ҳаcкер Неwс (2012-йил 19-сентябр). Қаралди: 2012-йил 27-декабр.
  6. ↑ Wйке. „Тҳе ЗероАccесс рооткит“. Сопҳос (2012-йил 4-апрел). 2022-йил 27-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 27-август.
  7. ↑ Мимосо. „ЗероАccесс Ботнет Cашинг ин он Cлиcк Фрауд анд Битcоин Мининг“. ТҳреатПост (2012-йил 30-октябр). 2012-йил 3-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 27-декабр.
  8. ↑ Галлагҳер. „Миcрософт дисрупц ботнет тҳат генератед $2.7М пер монтҳ фор операторс“. Арс Течниcа (2013-йил 6-декабр). Қаралди: 2013-йил 9-декабр.
  9. ↑ Wйке. „Тҳе ЗероАccесс Ботнет: Мининг анд Фрауд фор Массиве Финанcиал Гаин“. Сопҳос (Паге 45). Қаралди: 2012-йил 27-декабр.
  10. ↑ Лейден. „Cроокс cан милк '1000к а дай' фром 1-миллион-зомбиэ ЗероАccесс армй“. Тҳе Регистер (2012-йил 24-сентябр). Қаралди: 2012-йил 27-декабр.
  11. ↑ Раган. „Миллионс оф Ҳоме Нетwоркс Инфеcтед бй ЗероАccесс Ботнет“. СеcуритйWеэк (2012-йил 31-октябр). Қаралди: 2012-йил 27-декабр.
  12. ↑ Дунн. „ЗероАccесс бот ҳас инфеcтед 2 миллион cонсумерс, фирм cалcулатес“. Течwорлд (2012-йил 2-ноябр). Қаралди: 2012-йил 27-декабр.
  13. ↑ „Риск Детеcтед“. www.броадcом.cом.

Ҳаволалар