Zeroa

1.Зероа (қўзичоқ болдир суяги)
2.Беица (қовурилган қаттиқ қайнатилган тухум)
3.Марор/Хазерет (хрен – аччиқ илдиз)
4.Марор/Хазерет (пиёз)
5.Харосет
6.Карпас (майданоз)
Зероа (ибронийча: זרוֹע) – бу Песахда ишлатиладиган ва Седер ликопчасига қўйиладиган қўзичоқнинг болдир суяги ёки қовурилган товуқ қаноти ёки бўйни. У корбан Песахни (Песах қурбонлиги) – яъни Қуддус ибодатхонасида келтириладиган, сўнг (мил. 70-йил) қовурилган қўзичоқни – рамзини англатади. Зиёратгоҳ вайрон қилиниши давридан бошлаб з’роа Песах қурбонлигини кўзга кўринадиган эслатмаси сифатида хизмат қилади. Ашкеназ ва кўплаб Сефард оилаларида у Седер вақтида ейилмайди ва қўлга олинмайди, чунки у зиёратгоҳда келтирилган қурбонликни ифодалайди, аммо ўзи қурбонлик эмас, шу сабабли уни ейиш ман қилинади[1]. Вегетарианлар кўпинча унинг ўрнига лавлаги қўядилар, асос сифатида Песахим 114б даги матнни келтирадилар[2].
Тарихи
Бу одатнинг келиб чиқиши Геморадан, хусусан, Бобил Талмудининг Песахим трактати ва Қуддус Талмудидан олинган бўлиб, унда Мишнода зикр этилган, Седер кечасига олиб чиқилиши шарт бўлган икки таом нималиги муҳокама қилинади. Геморага кўра, бу икки таом – Песах қурбонлигининг зероаси ва Чагига қурбонлигини ифодаловчи Беица (тухум) дир[3][4].
Манбалар
- ↑ „Тҳе Шанк Боне (Зероаҳ)“ (эн). www.чабад.орг. Қаралди: 2020-йил 4-апрел.
- ↑ „А Вегетариан Шанкбоне“ (эн-УС). Мй Жеwиш Леарнинг. Қаралди: 2020-йил 4-апрел.
- ↑ „Шанкбоне анд Эгг: Ҳоw Тҳей Беcаме Сймболс он тҳе Седер Плате - ТҳеТораҳ.cом“. www.тҳетораҳ.cом. Қаралди: 2024-йил 30-март.
- ↑ „Седер Препаратионс - Жеwиш Традитион“ (эн). яҳадут.орг. Қаралди: 2024-йил 30-март.