Файл:Зилзилалар 1963-98.пнг
1963-1998-йиллар орасида содир бўлган зилзилалар.

Зилзила, ер қимирлаш — ер пўстида ёки мантиянинг юқори қисмида тўсатдан силжиш, синиш ёки ўпирилиш рўй бериши оқибатида вужудга келадиган ва тўлқинсимон тебранишлар тарзида узоқларга тарқаладиган ер ости силкинишлари ва тебранишлари.

Сабабларига кўра, тектоник, вулқоний ва ўпирилиш зилзилаларига бўлинади. Ер пўстининг ҳар хил чуқурлигида табиий кучлар таъсирида содир бўладиган силкинишлар тектоник зилзилалар дейилади. Улар ер қаъридаги ҳаракат ва жараёнларнинг маҳсули бўлиб, бу жараёнларнинг кинетик қувват тарзида бирдан (1 мин.да) сарфланиши оқибатидир. Вулқоний ва ўпирилиш зилзилалари табиатда жуда кам содир бўлади; улар кучи жиҳатидан тектоник зилзилаларнинг энг кучсизи билан тенглашади. Ер шарида содир бўладиган зилзилалар сони йил давомида бир неча юз мингга етиши мумкин. Шулардан аксарият кўпчилик қисми сейсмографларгина сезадиган кучсиз зилзилалар бўлиб, одамлар сезадиганлари бир неча мингга етади. Халқ хўжалигига зарар етказадиган зилзилалар эса бир неча ўндан бир неча юзтагача бўлиши мумкин. Бир йил давомида содир бўлган ҳамма зилзилалар натижасида тахминан 0,5·10²⁰ Ж кинетик қувват ажралиб чиқади. Бу қувват миқдори жуда катта бўлишига қарамай, Ер қаърида содир бўладиган жараёнлардан ажралиб чиқадиган умумий қувватнинг 0,5 фоизинигина ташкил этади.

Зилзилалар ер шарининг тектоник жиҳатдан энг фаол бўлган тоғ тизмалари жойлашган ҳудудларда кўпроқ бўлади. Бу жойлар геологик иборада ер юзининг белбоғли (минтақали) бузилиш жойлари деб юритилади.

Ер шарининг кучли зилзилалар содир бўладиган минтақаларини сейсмик жиҳатдан фаоллигига қараб иккита асосий ҳудудга бўлиш мумкин; биринчиси, географик кенглик йўналишида Алп, Карпат, Кавказ, Копетдоғ, Тян-Шан, Помир, Ҳимолай, иккинчиси, меридионал йўналишда — Тинч океанининг икки қирғоғи бўйича ва қисман қуруқлик минтақасида жойлашган. Бундай сейсмик фаоллашган жойларга Жанубий Америкадан Антарктидагача, Европа ва Осиё қитъасининг шимолий қисми, Марказий ва Ғарбий Африка, Австралия ва бошқа ҳудудлар киради. Демак, Марказий Осиё унинг сейсмик жиҳатдан фаол бўлган Копетдоғ, Тян-Шан, Помир тоғлари туфайли сейсмик фаол минтақага киради.

Ер пўсти ёки юқори мантия қатламидаги зилзила пайдо бўлган маълум бир ҳажм зилзила ўчоғи, унинг маркази деб ҳисобланган нуқта эса гипоцентр, гипоцентрнинг ер юзасидаги проексияси зилзила эпицентри дейилади. Эпицентр ва гипоцентр оралиғидаги масофа зилзиланинг ер юзидан чуқурлигини кўрсатади. Зилзила ўчоғи Ўрта Осиё ҳудудида, аксарият ҳолларда, Ер сатҳидан 5—50 км чуқурликда жойлашган бўлади. Ер шарининг маълум ҳудудларида зилзилалар ўчоғи 200—300, ҳатто 700 км гача чуқурликда бўлиши ҳам мумкин.

Зилзила туфайли ер юзидаги силкинишлар балларда ўлчанади. Силкинишлар эпицентрда энг кучли бўлиб, ундан узоқлашган сари кучи пасая боради. Эпицентр атрофидаги энг кучли силкинишларни белгилаб, улар туташган чизиқ ичидаги майдон (сатҳ) плейстосейст ҳудуд дейилади.

Зилзила содир бўлганда унинг ўчоғидан бўйлама ва кўндаланг сейсмик тўлқинлар тарқалади. Бўйлама тўлқинлар П ҳарфи (биринчи тўлқин), кўндаланг тўлқинлар С ҳарфи (иккинчи тўлқин) билан белгиланади. Булардан ташқари, ер юзасида пайдо бўладиган юза тўлқинлар (Л) мавжуд. Мазкур тўлқинлар асосий ҳисобланса-да, кўндаланг ва бўйлама тўлқинлар ер юзаси ҳамда ички қатламларида синиш ва қайтарилиш хусусиятига эгалиги сабабли мураккаб тўлқинлар ҳосил бўлади. Тўлқинлар ҳар хил тезлик билан тарқалади. Энг тез тарқалувчи тўлқин бўйлама тўлқин бўлиб, муҳитда тахминан... Бино ичидаги одамларнинг кўпчилиги сезади. Уйдаги жиҳозлар ҳаракатга келади. Бино ва мебел тебранади. Уйқудагилар уйғониб кетади. Ҳамма сезади. Кўпчилик ташқарига чиқишга ошиқади, баъзи буюмлар турган еридан тушиб кетади.

Баъзи уйларда сувоқлар кўчиб тушади. Иморатлар шикастланади, ғиштли деворлар ёрилади. Хом ғишт ва пахсадан қурилган баъзи уйлар бузилади, тоғларда баъзан қоялар кўчади. Иморатлар кучли шикастланади, тоғларда сурилмалар юз беради. Ғишт, бетондан ишланган уйлар бутунлай ёки қисман бузилади, ер ости қувурлари узилади. Қоялар қулаб, тепаликлар сурилади, ердаги ёриқларнинг эни 10 см гача боради. Ер юзида катта (эни 1 м гача) ёриқлар пайдо бўлади. Тўғон ва қирғоқ дамбалари ишдан чиқади, темир йўллар букилади. Янги кўллар пайдо бўлади. Ер юзида кенг ва чуқур жарликлар ҳосил бўлади, ер вертикал ва горизонтал йўналишда силкинади. Тоғларда қоялар ағдарилади, кўприк, тўғон, темир йўллари бутунлай бузилади. Ер қиёфаси, релефи ўзгаради. Ер юзи бурмаланади, баланд қоялар ағдарилади, дарёлар ўзанини ўзгартиради. Кўндаланг тўлқин эса ўртача 5 км/с тезликда, юза тўлқинлар эса энг секин тезликда тарқалади. Зилзила тўлқинларини қайд қиладиган сейсмик стансия зилзила эпицентридан қанчалик узоқ бўлса, стансияга етган тўлқинларнинг вақт бўйича фарқи ҳам шунчалик катта бўлади. Бу ҳолат қайд қилинган тўлқинларининг ёзувига қараб зилзила эпицентридан стансиягача бўлган масофани аниқлаш имконини беради. Шу мақсадда кўндаланг ва бўйлама тўлқинлар орасидаги вақтнинг эпицентр узоқлигига боғлиқлиги ҳар хил ҳудуд учун ўрганилади. Бу боғлиқлик чизма кўринишида бўлиб, у годограф деб юритилади ва зилзила маълумотларини ишлаш ва ўрганишда муҳим аҳамиятга эга бўлади. Зилзила тўлқинларининг умумий қуввати магнитуда (М) билан белгиланади. У шартли сон бўлиб, ер сатҳидаги муҳит зарраларининг силжиш амплитудасига мос келади. Бу қиймат сейсмик стансиялар қайд қилган ёзувлар — сейсмограммалардан аниқланади. "К" ҳарфи билан белгиланган катталик К = лге зилзиланинг қувватлилик синфи деб аталади. Масалан, магнитудаси 5 га тенг (М = 5) бўлган зилзила ўчоғидан 10¹² Ж қувват ажралади, яъни К = 12. Зилзила кучини ифодалаш учун турли сейсмик шкалалар таклиф этилган. Улардан бири — 1917-йилда Халқаро сейсмик ассоциация томонидан қабул қилинган 12 балли Меркалли — Канкани — Зиберг шкаласи бўлиб, у ҳозиргача бир қанча Европа мамлакатларида қўлланилади. Иккинчиси — АҚСҲда Вуд ва Нюманлар томонидан 1931-йилда Меркалли шкаласини бир оз мукаммаллаштирилган 12 балли ММ шкаласи ҳисобланади. Учинчиси — Россияда С. В. Медведев томонидан ишлаб чиқилган 12 балли шкаладир. 1964-йил Парижда ЙУНЕСКОнинг сейсмология ва сейсмобардош қурилиш бўйича ўтказилган давлатлараро йиғилишида тавсия этилган МСҲК=1964 12 балли шкала С. В. Медведев (Москва), В. Шпонхоер (Иена, Германия) ва В. Карниклар (Прага) томонидан тузилган. Зилзила кучини аниқлашнинг жуда кўп усуллари ва белгилари бор. Лекин зилзиланинг ер юзида намоён бўлиши балларда аниқланганлиги билан зилзиланинг аниқ қувватини баллар ифодаламайди. Шунинг учун зилзиланинг ҳақиқий кучини кўрсатувчи ўлчам — магнитуда ҳисобланади. Магнитуда 1940-йиллар бошларида америкалик тадқиқотчилар Ч. Рихтер ва Б. Гутенберглар томонидан киритилган ва қуйидагича ифодаланади: М = лгА, мкм + 1,32 лгХ, км. Бу ерда: А — сейсмик тўлқин амплитудаси ёки мкм сурилиши, Х — сейсмограф жойлашган ердан зилзила эпицентригача бўлган масофа. Халқаро маълумотларда зилзила кучи магнитуда орқали Рихтер шкаласида берилади. Энг кучли зилзиланинг магнитудаси 9 гача етиши мумкин. Зилзила қуввати (Э) Жоулда ўлчанади. Зилзила қуввати билан магнитудаси ўртасида боғланиш қуйидагича ифодаланади: лге = аМ + Б. Бу ерда: кучсиз зилзилалар учун а = 1,8; Б = 11; кучли зилзилалар учун а = 1,5; Б = 12. Зилзиланинг ер юзида бир хил куч билан намоён бўлган нуқталарини туташтирувчи чизиққа изосейста чизиғи, зилзила кучининг ҳудудда тарқалишини кўрсатувчи изосейсталар тўпламига изосейсталар харитаси дейилади.

Ер қаъридаги тектоник ҳаракатлар фаоллашган қисми ва унинг теварак-атрофида физикавий ва кимёвий жараёнлар ҳам фаоллашади. Жумладан, тоғ жинсларининг зичлиги, электр ўтказувчанлиги, магнит хоссалари, электромагнит тўлқинлар тарқатиш хусусияти, ер сатҳининг вертикал ва горизонтал ҳолати кабилар ўзгариши мумкин. Мазкур ҳудудларда мавжуд бўлган бурғи қудуқлари орқали олинаётган нефт, газ, сув миқдори кескин ўзгариши, ер ости сувларининг кимёвий таркиби, микроэлементлар, газлар миқдори ҳам ўзгаради. Ушбу санаб ўтилганлар зилзила содир бўлиши арафасида кескин ва кўп миқдорда ўзгариб, зилзиланинг даракчилари сифатида қаралиши мумкин. Улар зилзилаларни олдиндан айтиб бериш муаммосини ҳал қилишда жуда муҳим аҳамиятга эга. Бу борада Ер шарининг сейсмик жиҳатдан фаол бўлган барча ҳудудларида кўп йиллик халқаро ва миллий дастурлар асосида тўхтовсиз изланишлар олиб борилаяпти.

1966-йил 26-апрелда Тошкентда юз берган зилзиладан сўнг собиқ Иттифоқда биринчи бўлиб Ўзбекистон ФА таркибида 1966-йил октабр ойида Сейсмология институти ташкил қилинди. Институтнинг асосий илмий йўналишларидан бири зилзилаларнинг табиатини, у содир бўладиган муҳит хусусиятларини, зилзилаларнинг даракчиларини ўрганиш ва уни башорат (прогноз) қилиш усулларининг назарий асосларини яратиш деб белгиланади. Зилзилани башорат қилиш борасида Ўзбекистонда муҳим натижаларга эришилди. Жумладан, кучли зилзилаларни башорат қилиш бўйича ишончли ва истиқболли янги усуллар яратилди, уларнинг назарий ва амалий асослари ишлаб чиқилди. Бу усуллар мажмуини қўллаш асосида Ўзбекистон ҳудуди ва ён-атрофдаги ҳудудларда бўлиб ўтган бир неча кучли зилзилаларни олдиндан айтишга муваффақ бўлинди. Масалан, 1976-йил 17-майдаги Газли, 1978-йил 1-ноябрдаги Олай, 1984-йил 18-февралдаги Поп зилзилалари олдиндан айтилган.

Ер юзида рўй берган кучли зилзилалар жумласига Лиссабон (1755), Калифорния (1906), Ашхобод (1948), Чили (1960), Токио (1923), Хитой (1976), Спитак (Арманистон, 1988), Зайсан (Қозоғистон, 1990), Суусамир (Қирғизистон, 1992)лар ва Ўзбекистон ҳудудида эса — 838—839-йилларда Фарғонада, 942-йилда Бухорода, 1208—1209-йилларда Урганчда, 1490-йилда Самарқандда, 1494-йилда Наманганда, 1620-йилда Ахсикентда, 1902-йилда Андижонда, 1921—1922-йилларда Бухоро ва Самарқанд яқинида, 1927-йилда Наманганда, 1868, 1924, 1938, 1966-йилларда Тошкентда, 1976, 1984-йилларда Газлида бўлган зилзилаларни киритиш мумкин[1].

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Зилзила“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (З-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.

Адабиётлар

  • Абдуллабеков К. Н., Зилзиладан сақланиш мумкинми? Т., 1992;
  • Каримов Ф. Х., Землетрясение, М, 1993;
  • Отабоев Х., Зилзила Т., 1988.

Ҳаволалар