Zirk

Зирк (Берберис вулгарис Л.), қорақанд — зиркдошлар (зиркгуллилар оиласи)га мансуб буталар туркуми. Барглари қалин, қисқа бандли, кетма-кет жойлашган. Гули сариқ, қўш гулқўрғонли, шингилга тўпланган; меваси резавор. Шим. ярим шарда тарқалган. 194 тури бор. 45 тури иклимлаштирилган. Ўзбекистоннинг тоғ ён бағирларида қизил зирк билан қора зирк тарқалган. 3. барги таркибида берберин, оксиконтйн, бербамин ва б. алкалоидлар бор. Уларнинг мевалари нордон, мазали бўлганлигидан турли хил таомларга, жумладан, паловга солинади, овқатни хуштаъм қилади. Қора 3. кенг истеъмол қилинганлиги учун унинг тусига нисбат бериб "қорақанд" деб аталади. Табобатда жигар хасталикларини даволашда, иситмани пасайтирувчи, ич кетишни тўхтатувчи ва юракни мустаҳкамловчи восита сифатида қўлланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |