Зироат Маҳмудовна Мирзиёева (Ҳошимова) – 2016-йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг биринчи хоними, президент Шавкат Мирзиёевнинг рафиқаси.

Зироат Мирзиёева
О’збекистон Республикаси биринчи хоними
Мансаб даври
2016-йил 14-декабрдан
Ҳукумат бошлиғи Абдулла Орипов (сиёсатчи)
Президент Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши Татяна Каримова
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1964-йил 4-декабр (1964-12-04) (61 ёш)
Қўқон, Фарғона вилояти, ЎзССР

Таржимаи ҳол

1964-йилнинг 4-декабрида Фарғона водийси Қўқон шаҳрида туғилган. Отаси Маҳмуджон Ҳошимов Фарғона водийсидаги бой амалдорлардан бўлиб, Қўқондаги Ўрта Осиё темирйўл таъминоти бошқармасини бошқарган[1][2]. Зироатнинг ўзи эса Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида ўқийди ва шу ерда биринчи турмуш ўртоғини учратади[3][4]. Баъзи манбаларга кўра Зироатнинг оила аъзолари унинг турмушига қарши бўлишган[1]. Муҳандис-иқтисодчи малакасига эга[5].

Биринчи хоним

Озарбайжон Биринчи хоними Меҳрибон Алиева ва Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева билан учрашуви

У Ўзбекистоннинг ҳозирги Президенти ва собиқ Бош вазир Шавкат Мирзиёевга турмушга чиқади. Ислом Каримов даврида, Шавкат Мирзиёев Бош вазир бўлган даврда давлат телевидениесида кўриниш бермаган ва омма олдига чиқишдан ўзини четга олган[6], турмуш ўртўғи президент этиб тайинлангандан сўнг унга бир қатор хорижий сафарларда, жумладан, Қирғизистон, Хитой, Жанубий Корея, АҚШ ва Туркияда ҳамроҳлик қилади[7].

Жамоат ишлари

„Замин“ халқаро жамоат фонди васийлик кенгаши раиси. Жамғарма номидан онлайн нутқларининг бирида у ногиронлик „энди тиббий муаммо эмас, балки инсон ҳуқуқлари муаммоси эканлигини“ айтиб ўтган[8].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Первая леди Узбекистана выходит из тени?“ (русча). Радио Озоди. Қаралди: 23-ноябр 2020-йил.
  2. ↑ „Ах, какая женщина: что нужно знать о супруге президента Узбекистана - Зироатхон Хошимовой“ (5-сентабр 2017-йил). 2021-йил 9-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 5-июл.
  3. ↑ „Ах, какая женщина: что нужно знать о супруге президента Узбекистана - Зироатхон Хошимовой“ (5-сентабр 2017-йил). 2021-йил 9-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 5-июл.
  4. ↑ „Первая леди Узбекистана вновь приковала внимание СМИ | Тенгринеwс.кз“.
  5. ↑ „Арчивед cопй“. 26-апрел 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22-ноябр 2020-йил.
  6. ↑ „Жена Шавката Мирзиёева Зироатхон Хошимова – кто она?“ (ру-РУ). Центр-1 / Cентре1.cом - Новости. 2017-йил 1-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-ноябр 2017-йил.
  7. ↑ „Кйргйзстан анд Узбекистан: Онcе Деадлй Фоэс, Ноw БФФ? · Глобал Воиcес“ (инглизча). Глобал Воиcес (13-сентабр 2017-йил). Қаралди: 26-ноябр 2017-йил.
  8. ↑ уз. „"Дисабилитй ис а ҳуман ригҳц иссуэ" - Зироат Мирзиёева cаллс фор инcреасед эмпҳасис он инcлусиве эдуcатион“ (инглизча). Кун.уз. Қаралди: 22-ноябр 2020-йил.