Zirabod masjidi
(Zirobod masjididan yoʻnaltirildi)
Зирабод (Зиробод) жомеъ масжиди — Ўзбекистоннинг Бухоро вилояти Когон шаҳрида жойлашган жомеъ масжид[1][2]. Шаҳардаги илк ва ягона шиалар масжиди. У шунингдек Бухоро вилоятида жойлашган 2 та шиалар масжидидан бири ҳамдир[3].
| Зирабод масжиди | |
|---|---|
Зирабод жомеъ масжиди | |
| Умумий маълумот | |
| Мақоми | Диний ташкилот |
| Тури | Масжид |
| Жойлашуви | Бухоро вилояти |
| Манзили | Зирабод кўчаси, 57-уй |
| Шаҳар | Когон |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| Қурилиши бошланган | 1989-йил |
| Қурилиши тугаган | 1992-йил |
Масжид 1989—1992-йилларда 15х15 метр майдонда қурилган. У Зиробод ва Навзиробод маҳаллари ўртасида жойлашгани учун унга „Зиробод“ номи берилган. 1992-йил масжидга 80 м² майдон ажратиб берилган. 2008-йилда масжидни кенгайтириш ишлари бошланиб, унинг асосий биноси қайта қурилган. Кейинчалик масжидга тегишли майдон 1203 м² га етган[4].
2017—2019-йиллар давомида масжидда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди. Масжиднинг ҳозирги биноси 350 кишилик намозхонларнинг намоз ўқиши учун мўлжалланган[4].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган диний ташкилотлар“. Минжуст.уз. 2023-йил 1-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 1-январ 2023-йил.
- ↑ „Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан давлат рўйхатидан ўтган диний ташкилотлар“. Бухоро.адлия.уз (2018-йил 25-июл). Қаралди: 2023-йил 2-январ.
- ↑ „В Узбекистане блокируется открытие шиитских мечетей“. Асиатерра.инфо (2021-йил 4-июл). Қаралди: 2023-йил 2-январ.
- ↑ 4,0 4,1 „„Зиробод“ жомеъ масжид тарихи“. Нақшбанд.уз (2020-йил 20-май). 2023-йил 2-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-январ.
