ZiyoNet
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
ЗиёНЕТ — Ўзбекистондаги жамоат ахборот таълим тармоғидир[1].
ЗиёНЕТ („зиё“ сўзи арабча сўздан олинган бўлиб, „нур“, „шуъла“ маъносини, „НЕТ“- НЕТwоркнинг қисқартмаси бўлиб — инглизчадан „тўр“, „тармоқ“ маъносини билдиради. ЗиёНЕТ" — нур, зиё тарқатувчи тармоқ маъносини билдиради.) Ўзбекистон Республикасининг жамоат таълим ахборот тармоғи 2005-йил 28-сентябрда ташкил этилган. ЗиёНЕТ ахборот таълим тармоғи ресурсларини яратиш бўйича асосий масъул этиб „Ягона интегратор УЗИНФОCОМ“ МCҲЖ белгиланган.
Лойиҳа ҳақида
ЗиёНЕТ жамоат ахборот таълим тармоғи Ўзбекистон Республикаси Президенти нинг 2005-йил 28-сентябрдаги ПҚ-191-сонли „Ўзбекистон Республикасининг жамоат таълим ахборот тармоғини ташкил этиш тơғрисида“ги Қарорига мувофиқ ташкил топган [2].
ЗиёНЕТ тармоғининг асосий мақсади таълим олувчилар учун таълим олиш тизимида кенг кўламли ахборот-коммуникация хизматларини жорий этишдан иборат. ЗиёНЕТ тармоғи ёшлар, мураббийлар, шунингдек барча портал фойдаланувчилари учун керакли ахборотларни жамлаш билан бир қаторда, уларга ахборот технологиялари соҳасидаги керакли маълумотларни бериш, ўзаро мулоқот қилиш ва тажриба алмашинишлари учун зарур имкониятларни яратиб бериш вазифасини ҳам ўз зиммасига олади.
ЗиёНЕТ портали — сайт, ЗиёНЕТтармоғининг асосий ресурслари зиёнет.уз манзилида жойлашган.
Портал имкониятлари
ИД.УЗ тизимидан рўйхатдан ўтган фойдаланувчиларга ЗиёНЕТ портали ўз имкониятларини намоён қилишлари учун барча шароитларни яратиб беради. Жумладан:
- учинчи даражали „зн.уз“ доменида сайт-сателлитларни яратиш;
- гуруҳлар яратиш, яратилган гуруҳларда мавзулар яратиш, гуруҳларга қатнашчиларни таклиф қилиш ва бошқа фойдаланувчилар томонидан яратилган мавзуларда иштирок этиш;
- „Саволлар ва жавоблар“ бўлимида ўз саволларини бериш ва бошқа фойдаланувчилар берган саволларга жавоб бериш;
- „Ўйинлар“ бўлимининг фойдаланувчилари рейтингида иштирок этиш;
- ЗиёНЕТ ахборот ресурс тармоғининг турли танловларида қатнашиш
Миссияси
Интернет тармоғида маҳаллий ахборот таълим ресурсларини яратиш ва шакллантириш учун зарур шароит яратиш ҳамда ахборот коммуникация технологияларини таълим жараёнига сингдиришга кўмаклашишдан иборатдир.
Вазифалари
ёшлар учун: уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш самарадорлигини оширишга; ўсиб келаётган ёш авлоднинг Ватанга муҳаббат туйғусини, Ўзбекистоннинг бой тарихи, халқнинг миллий анъаналари ва маънавий қадриятларини билишга асосланган юксак маънавий-ахлоқий фазилатларини мустаҳкамлашга; фаол ҳаётий мавқега эга бўлган баркамол шахсий вояга етказишга қаратилган миллий ахборот ресурсларини шакллантириш ва ривожлантириш;
Ўзбекистоннинг миллий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, ёшларнинг маънавий, ақлий жиҳатдан камол топишига кўмаклашадиган ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, таҳлилий, маънавий-маърифий, илмий-таълим ҳамда бошқа ахборотдан кенг кўламда фойдаланишни таъминлаш;
ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, ҳар хил спорт турларини оммалаштириш;
республика ўқувчилари ва ёшлари учун масофавий таълим усулларини, бошқа ахборот-коммуникация хизматларининг кенг комплексини таълим тизимига жорий этишда кўмаклашиш.
Тарихи
2006-йилда — ЗиёНЕТ тармоғи Ресурс маркази порталининг биринчи талқини ишлаб чиқилди ва www.зиёнет.уз манзили бўйича ишга туширилди.
2007-йил августда — ЗиёНЕТ портали тубдан ўзгартирилди ва унинг 2-талқини яратилди. Унинг бош саҳифасида охирги маълумотлар ва Кутубхонада жойлаштирилган материаллар ҳамда муҳокама учун мавзулар кўрсатила бошланди.
2007-йил октябрда — ЗиёНЕТ барча фойдаланувчилар учун бепул сайт-сателитларни яратиш имкониятини яратди.
2008-йилда — сайтнинг асосий саҳифаси такомиллаштирилди ва бош саҳифада сайт-сателитларларда нашр этилган маълумотлар берила бошланди.
2009-йил январда — ЗиёНет Порталининг ўзбек тилидаги талқини ишга туширилди.
2009-йилда — Уз миллий домени Интернет-фестивалида „Фан ва таълим соҳасидаги энг яхши сайт“ номинациясида 3-ўринни эгаллади.
2009-йил октябрда сайт-сателлитлар учун бепул хостингни яратиш ва қўллаб-қувватлаш тизими ишга туширилди.
2010-йилда — Порталнинг 3-талқини ишга туширилди. Тегишли бўлимлар ва лойиҳаларда ресурсларнинг янгиланишини кўришда қулайликлар яратиш учун барча янги материаллар бош саҳифанинг блокларида чиқарилиши бошланди. Порталда қуйидаги бўлимлар мавжуд эди: „Таълим“, „Абитуриент“, „Муассасалар“, „Сайтлар“, „Имкониятлар“, „Аксиялар“.
2011-йилда — Порталнинг асосий саҳифасида Фикр.уздан энг яхши „Ҳафта янгилиги“ ва уТубе.уздан энг яхши „Ҳафта видеоси“ берила бошланди.
2013-йил — „Хорижий тиллар“ ва „Ривожлантирувчи ўйинлар“ бўлими яратилди.
2014-йил 8-май ЗиёНЕТ.уз порталининг навбатдаги талқини яратилди. Янги логотип ва янги интерфейс ишлаб чиқилди:
— ижтимоий тармоқ ишлашни бошлади, ижтимоий мавзули гуруҳларни яратиш имконияти яратилди. Гуруҳда мавзуларни муҳокама қилиш, изоҳлаш, медифайлларни жойлаштириш, фотоалбомларни яратиш мумкин. Синфлар ва таълим муассасалари учун гуруҳлар ҳам яратиш мумкин.
— „Савол-жавоблар“ сервиси яратилиб (2014-йил 31-май), унда саволлар бериб, бошқа фойдаланувчиларнинг саволларига жавоб бериш мумкин. Бир йилдан камроқ вақт оралиғида, яъни 2015-йилда, „Савол-жавоблар“ бўлимидаги саволлар — 3 392 дан ошган бўлса, 2016-йилда саволлар 5 880 тага етди.
— „Кутубхона“ бўлими интерфейси янгиланди, кутубхонадаги ресурслар ўқиладиган форматда матнли ва график шақлда тақдим этилди.
— Порталда рўйхатдан ўтиш ИД.УЗ тизими орқали амалга оширилади.
— Ташриф буюрувчилар учун, фойдали сайтлар тавсия этилади.
— 2015-йил январ ойида асосий саҳифанинг дизайни ўзгартирилди ва ЗиёНЕТ порталининг бўлимларига йўналтирилган виджетлар намойиш этилди.
— 2015-йил июнда ЗиёНЕТ Порталининг барча саҳифаларининг чап томонида „Транслит“ бўлими яратилди.
— 2015-йил июлда „ЗиёНЕТ“ таълим тармоғига 1069-сонли АОКАнинг лицензияси берилди.
— 2018-йилда асосий саҳифанинг дизайни янгиланди.
ЗиёНЕТ порталининг ресурслари:
— „Абитуриент“ бўлимида — абитуриентлар учун Ўзбекистон Республикасидаги ОТМга ўтиш баллари, тестлар, квоталар ва ҳ.к.з. тўғрисидаги маълумотлар бериб борилади.
— „Армия ва ёшлар“ — Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлари, тарихи, муҳим саналари ва ҳарбий маълумотларига бағишланган бўлим.
— „Аудиокитоблар“ — турли мавзулардаги (адабиётлар, илмий китоблар, эртаклар, дарсликлар, тарих ва бошқалар) рус, ўзбек ва бошқа тиллардаги аудио материаллар базаси.
— „Кутубхона“ — Портал кутубхонаси Республика ОТМ ва уларнинг муаллифлари томонидан тақдим этилган авторефератлар, диссертациялар, битирув малакавий ишлари ва бошқа ишларнинг манбаидир. 2021-йил 1-июн ҳолатига кўра, 11 6000 дан ортиқ ўқув адабиётлар мавжуд.
— „Савол-жавоблар“ — Савол-жавоблар хизмати.
— „Арбоблар“ -"Ўзбекистон арбоблари" веб-сайти ҳттпс://арбоблар.уз/ (Wайбаcк Мачине сайтида 2017-10-05 санасида архивланган) манзилида жойлашган, Ўзбекистон тараққиётига ҳисса қўшган таниқли инсонлар ҳақида маълумот беради. Ушбу сайт илмий-оммабоп, маърифий ва таълимий ресурсдир.
— „Ўйинлар“ бўлимида маҳаллий дастурчилар томонидан ишлаб чиқилган ўзбек ва рус тилларидаги ўйинлар билан бир қаторда, инглиз тилини ўрганиш бўйича 400 тадан ортиқ тақдим қилинган ўйинлар жойлаштирилган.Браузерларда Флаш Плаер қўллаб-қувватлаш тугаганлиги сабабли, ўйинлар ҳозир фаол ҳолатда эмас.
— „Таълимий муассасалар“ — республиканинг барча таълим муассасалари, шунингдек, мутахассисликлар тўғрисидаги маълумотлар базаси.
— „Иқтидорли ёшлар“ — Ўзбекистондаги иқтидорли ёшлар тўғрисидаги маълумотлар жойлаштирилган.
— „Сайтлар“ (Сайтлар реестри) ушбу бўлимда фойдаланувчилар таълимий ва билим беришга мўлжалланган сайтлар, кутубхоналар, турли хилдаги маълумотномалар, энсиклопедиялар, машҳур шахсларнинг шахсий сайтлари каталоги шакллантирилган ва фойдаланувчиларга тавсия этилган.
— „Сайт-сателлитлар“ — таълим олувчилар, ўқитувчилар ва бошқа ташаббускор фойдаланувчилар ўзларининг шахсий ёки таълим муассасалари учун зн.уз доменида бепул сайт (сайт-сателлит) яратиш имкони яратилган.
Тегишли ресурслар:
Хорижий тилларни ўрганиш портали Ланг.уз- 2016-йилнинг сентябр ойида ишга туширилган. Портал хорижий тилларни интерактив кўринишда ўрганиш имкониятини яратади. Сайтда „Элементарй“ дан „Пре-Интермедиате“га қадар мураккабликдаги материаллар тематик (мавзувий) кўринишда тақдим этилади. Сайт фойдаланувчиси ҳар бир дарсда янги сўзларни ўрганиши, ўрганилган сўз ва ибораларга бириктирилган машқларни бажариши, жумлаларни дарс жараёнида мустаҳкамлаши, диалогларни тинглаши, матнда очиқ қолдирилган сўзларни топиши ва тўлдириши керак.
— Успорт.уз — спортга оид янгиликлар сайти.
-Ўзбекистон маданий мероси — портал ЗиёНЕТ таълим портали доирасида 2015-йилнинг май ойида „Ўзбекистоннинг тарихий маданий мероси“ бўлими сифатида ташкил этилиб, 2016-йилда алоҳида мерос.уз порталига айтлантирилган. Ўзбекистон Республикасининг тарихий, маданий, меъморий ва бошқа обектлари базаси.
уТубе.уз — таълимий видео портали 2009-йилнинг якунида ишга туширилган бўлиб, унда ўзбек ва рус тилларида илмий-таълимий, маънавий-маърифий ва турли мавзуларда оид видеоматериаллар жойлаштирилган.
— Танлов.уз — сайти 2010-йилнинг март ойида ишга туширилган бўлиб, бу ёшлар, мутахассислар, манфаатдор шахс ва ташкилотларни қўллаб-қувватлаш мақсадида республика ва халқаро миқёсда ўтказилаётган танловлар, грантлар, стипендиялар каби тадбирлар тўғрисидаги ахборот малумот сайтидир.
— Фикр.уз — шахсий ва жамоавий блоглар сайти.
Манбалар
- ↑ Ягона идентификация тизими, 2017-12-16да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2017-12-16
- ↑ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЖАМОАТ ТА’ЛИМ АХБОРОТ ТАРМОҒИНИ ТАСҲКИЛ ЭТИСҲ ТЎҒРИСИДА