Zomin
Зомин – Ўзбекистон Республикаси Жиззах вилоятининг Зомин туманидаги шаҳар. Туманнинг маъмурий маркази.
Зомин | |
|---|---|
| Шаҳар | |
| 39°57′47″Н 68°23′38″Э / 39.96306°Н 68.39389°Э | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| Вилоят | Жиззах вилояти |
| Туман | Зомин тумани |
| Ҳукумат | |
| Абдуғаниев Алишер Муҳаммадиевич | |
| Асос солинган | 1986-йил |
| Аҳолиси (2016) |
28 000 |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
|
| |
Географик жойлашуви

Вилоят маркази Жиззах шаҳридан 68 км узоқликда жойлашган. Зоминсув сойидан сув ичади. Яқин темир йўл стансияси Даштобод шаҳарида жойлашган (20 км).
Аҳолиси
Аҳолиси 30 минг киши (2016). Зомин тарихий шаҳар бўлиб, қадимда Сарсанда, Сусанда, Сабза номлари билан ҳам юритилган. Унинг асос солинган йили номаълум. Лекин араб географ сайёҳ олимлари Ибн Ҳавқал, Муқаддасийлар (Ю-а.)нинг маълумотларига кўра, Зомин араблар келмасдан олдин ҳам бўлган ва Уструшонада йирик шаҳарлардан ҳисобланган. Шаҳар Зоминсувнинг ҳар иккала соҳилига жойлашган. Х асрда Зомин ёнида қадимий, араблар келгунга қадар бўлган эски шаҳарнинг харобалари сақланганлиги манбаларда қайд этилган. Шаҳар ёнида жоме масжиди бўлган. Зоминнинг Самарқанд, Бухоро, Шош (Тошкент) ва Фарғона водийси шаҳарларини боғловчи катта карвон йўлида жойлашганлиги унинг равнақига ижобий таъсир этган. ХВ—ХВИИ асрларда Зомин мустаҳкам қалъадан иборат вилоят маркази эди. 1868-йили рус подшо ҳукумати қўшинлари томонидан босиб олингунга қадар Бухоро амирлигига қарашли бўлган ва вақт ўтиши билан аввалги мавқеини йўқотган. Зоминда автокорхона, туман қурилиш бошқармаси, маҳаллий саноат ва миллий буюмлар ишлаб чиқариш корхоналари, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, йўл қурилиш ва таъмирлаш идораси, маданият уйи, алоқа бўлими, умумий таълим мактаблари, кутубхоналар, туман марказий касалхонаси, санитария эпидемиология стансияси ва хусусий дорихоналар бор. Зомин – Тошкент, Зомин – Жиззах, Зомин – Гулистон йўналишларида автобус қатновлари бўлган, маълум вақт ўтиб улар ўрнини енгил автомобиллар эгаллаган[1].
Галерея
Манбалар
| Жиззах вилоятига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |