Zoologiya
Зоология (юнонча сўздан олинган бўлиб, „зоо“-ҳайвон ва „логос“- фан, таълимот) — ҳайвонлар тўғрисидаги фан, биологиянинг бир соҳаси. Ҳайвонот оламининг хилма-хиллигини ва тарихий тараққиётини, ҳайвонларнинг тузилиши, ҳаёт кечириши, тарқалиши, ривожланиши, шунингдек, уларнинг яшаш муҳити билан муносабатларини ўрганадиган фан. Кенг тармоқли комплекс фан бўлиб, бир қанча мустақил фанларни ўз ичига олади. Систематика — турларнинг хилма-хиллиги, уларнинг ўзаро ўхшашлиги ёки бир-биридан фарқ қилувчи белгилари асосида ҳайвонларни системага солиш билан шуғулланади. Ҳайвонларнинг ташқи тузилишини морфология, ички тузилишини анатомия ўрганади. Солиштирма ва эволюсион морфология турли систематик гуруҳларга мансуб бўлган ҳайвонларнинг тузилиши ва тарихий ривожланишини ўрганади. Эмбриология-эмбрионал ривожланишини, этология- хулқ-атворини текширади. Филогенетика ҳайвонот дунёсининг тарихий тараққиётини, палеозоология қадимги геологик даврларда яшаб, қирилиб кетган ҳайвонларни, экология ҳайвонларнинг ташқи муҳит ва ўзаро муносабатларини, физиология эса ҳайвонлар организмининг функсияларини, биокимё ҳайвонлар организмининг кимёвий таркибини ўрганади.
Текшириш обектларига биноан ҳам бир қанча фанларга бўлинади. Бир ҳужайрали ҳайвонларни протозоология, яъни протистология, паразит чувалчангларни гелминтология, моллюскаларни малакалогия, қисқичбақасимонларни карсионология, ўргимчаксимонларни арахнология, каналарни акарология, ҳашаротларни энтомология, балиқларни ихтиология, қушларни орнитология, сутемизувчиларни териология ўрганади.
Зоологиянинг кўпгина бўлимлари эса паразитология, гидробиология, эпизоотология, эпидемиология каби комплекс фанлар таркибига киради. Одам ва ҳайвонларнинг паразитларини ўрганиш тиббиёт ва ветеринария паразитологияси учун муҳим аҳамиятга эга. Тупроқда яшовчи ҳайвонларни ўрганиш эса тупроқ ҳосил бўлиши жараёнларини тушуниб олиб, тупроқ унумдорлигини ошириш тадбирларини ишлаб чиқиш имконини беради. Экологозоологик тадқиқотлар чорвачилик, ипакчилик, балиқчилик каби қишлоқ хўжалиги тармоқларини ривожлантириш, овланадиган ҳайвонлар сонини тартибга солиш, фойдали ҳайвонларни иқлимлаштириш ва кўпайтириш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги зараркунандаларига қарши курашни тўғри ташкил этишга ёрдам беради. Зоологик тадқиқотларда тўпланган илмий маълумотлар органик оламнинг ривожланиши тўғрисидаги эволюсион таълимотни яратиш учун асос бўлиб, хизмат қилган.
Ҳайвонлар ҳақидаги илк ёзма маълумотлар Миср, Хитой ва Юнон адабиётларида учрайди. Зоологияни ривожлантиришда Аристотел жуда катта ҳисса қўшган. У 452 тур ҳайвоннинг тузилиши, ҳаёт кечириши ва тарқалиши ҳақида маълумот берган. Қадимги Рим табиацҳуносларидан Гай Плиний (мил. 23—79 йиллар) ўзининг 37 китобдан иборат „Табиат тарихи“ асарида ўша даврда маълум бўлган барча ҳайвонларни таърифлаб берган. Бошқа табииёт фанлари қатори зоологиянинг бундан кейинги ривожланиши „Уйғониш даври“дан бошланади. Бу даврда Христофор Колумб, Марко Поло, Магеллан каби сайёҳларнинг денгизлар ўша саргузаштлари натижасида илгари номаълум бўлган янги ҳайвон турлари кашф этилди. Айни шу даврда швейсариялик врач ва натуралист К.Геснернинг (1516—1565) 17 жилдли „Ҳайвонлар тарихи“ энсиклопедик асари пайдо бўлади.
Зоологиянинг тараққиётида ХВИИ асрда микроскопнинг кашф этилиши катта аҳамиятга эга бўлди. Голланд олими А. Левенгук „Микроскоп ёрдамида очилган табиат сирлари“ асари орқали микроскопик ҳайвонот дунёсини очиб берди. Италиялик олим М. Малпиги умуртқали ҳайвонлар қон айланиш, айириш системаси ва терисининг тузилишини тушунтириб берди. ХВИИ аср охири ва ХВИИИ асрнинг 1-ярмида Ж. Рей ва айниқса К. Линнейнинг ишлари туфайли ҳайвонот дунёсининг замонавий системасига замин яратилди. К. Линней тур, уруғ (авлод), туркум, синф деб номланган систематик категорияларга ажратиб берди. Линней ҳайвонот дунёсини сутемизувчилар, қушлар, судралиб юрувчилар (сувда ва қуруқликда яшовчилар билан бирга), балиқлар, ҳашаротлар ва чувалчанглар синфларига ажратади. У турни икки ном билан аташ бинар номенклатурсинж таклиф этади. Франсуз олими Ж. Кюве қадимги ҳайвонларнинг қолдиқларини ўрганади ва организмнинг бир бутунлиги, органларнинг ўзаро боғликлиги тўғрисидаги таълимотини яратди. У фанга „тип“ тушунчасини киритди ва ҳайвонот оламини умуртқалилар, юмшоқтанлилар, бўғимоёклилар, игнатерилилар типларига ҳамда 19 синфга ажратади. ХИХ асрда биологияда тирик табиатнинг мураккаб формалари оддий формалардан келиб чиққанлигидаги эволюсион ғояларнинг ривожланишида Т. Шван ва М. Шлейден томонидан ҳужайра назариясини кашф этди. Турларнинг ўзгариши ва оддий формаларнинг келиб чиқишини биринчи бўлиб Ж. Б. Ламарк тушунтириб берди. У Линней систематикасини такомиллаштириб, ҳайвонларни 14 синфга ажратади.
Органик дунё эволюсияси ҳақидаги материалистик таълимот асосчиси Ч. Дарвин З.нинг ривожланишига ҳам бе-восита ўз ҳиссасини қўшган, унинг „Бигл“ кемасида саёҳатлари тўғрисидаги „Изланишлар кундалиги“ (1839) асарида Жан. Америка ва унга яқин ороллардаги кемирувчилар, қушлар, калтакесаклар, тошбақалар ва б. ҳай-вонлар тўғрисида илк бор маълумот берилади. Айниқса, унинг бошчилигида тайёрланган „Зоология“ асари, „Мўйловоёкли қисқичбақасимонлар“ монографияси (1851—54) катта аҳамиятга эга бўлди. З.да эволюсион ғоялар фақат Ч. Дарвиннинг „Табиий танланиш йўли билан турларнинг пайдо бўли-ши“ асари нашр этилгандан сўнг тўла-тўкис ўз асосини топди. Олимнинг таъ-лимоти З.га қизиқишни янада кучай-тириб, бир қанча мамлакатларда 3. жамиятлари ташкил этилди. 1889-йилдан бошлаб зоологларнинг халқаро съезди, энтомологлар ва орнитологларнинг халқаро конгресслари чақирила бошланди. Денгиз, океан ва қуруқлик ҳай-вонларини ўрганиш мақсадида жуда кўплаб экспедициялар ташкил этилади.
ХХ асрнинг 2-ярмидан бошлаб систематика соҳасидаги тадқиқотларда анъ-анавий усуллар билан бир қаторда тобо-ра кўпроқ биокимёвий, серологик, ка-риологик, молекуляр ва генетик усуллар кенг тадбиқ қилина бошлади. Бу борада ДНК молекуласи структурасининг аникланиши (А. Н. Белозерский), тупроқ ҳосил бўлишида ҳайвонлар аҳамиятининг кўрсатиб берилиши (Гиляров), зараркунанда ҳашаротларга қар-ши курашнинг генетик усулига асос солиниши (А. С Серебровский) катта аҳамиятга эга бўлди.
Ўзбекистонда З.нинг ривожланиши Шарқнинг буюк алломалари номи билан боғлиқ. Абу Райҳон Беруний 101 ҳай-вон ва улардан олинадиган доридар-монлар тўғрисида ёзиб қолдирган. Унинг „Ҳиндистон“ асарида (1030) бу ўлка ҳайвонлари тўғрисида қизиқарли маълумотлар келтирилади. Абу Али ибн Сияонинг „Китоб аш-шифо“ асарида одамда паразитлик қилувчи гелминтлар тўғрисида маълумот берилади. Бу асардаги айрим гелминтлар номи (қовоқсимон қурт, митти қурт) хрзир-гача сақланиб қолган.
Ўрта Осиё, жумладан Ўзбекистон ҳайвонот дунёсини ўрганиш бўйича махсус илмий тадқиқотлар ХИХ асрнинг 2-ярмидан бошланди. Рус олими Н. А. Северсов Орол денгизи, Устюрт, Қи-зилқум, Сирдарё, Помир, Тяншан ҳайвонларини; А. П. Федченко Олай ва Зарафшон водийси ҳайвонларини ўрганади. В. Ф. Ошанин „Туркистон ярим қаттиқ қанотлилари фаунаси“ асарида ҳашаротларнинг 700 дан ортиқ тури тўғрисида маълумот берган. Унинг та-шаббуси билан 1876-йилда Тошкентда табиат музейи очилади. ХХ асрнинг бошларида олиб борилган зоологик тадқи-қотлар, асосан, маҳаллий аҳоли ўрта-сида кенг тарқалган паразит ва касаллик тарқатувчи ҳайвонларни ўрганиш, уларга қарши кураш чораларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ. Ўрта Осиёнинг турли худудларига бир қанча экспедициялар уюштирилиб, безгак чивини ва риштанинг биологияси батафсил ўрганил-ди (Л. М. Исаев, Н. И. Ходукин). Бир қанча ҳудудларда безгакни тадқиқ қиладиган стансиялар ва Тропик касалликлар институти (ҳоз. Тиббиёт паразитология институти) ташкил этилди. Бу тадбирлар туфайли ХХ асрнинг ўрталарига келиб безгак ва ришта батамом тугатилди.
Ўзбекистон ҳайвонот дунёсини ўрганиш, айниқса, Туркистон давлат унти ташкил этилгандан сўнг жадаллашди. Бу даврдаги зоологик тадқиқотлар ҳайвонларнинг деярли барча таксономик гурухларини ўз ичига олади. Унтнинг зоология ва гидробиология кафедраларида тупроқ ҳайвонлари (бир ҳужайралилар, нематодалар, ёмғир чу-валчанглари), сув ҳавзалари планктон таркиби ва ҳашаротлар ўрганилди (А. Л. Бродский, Е. С. Кирянова, С. Д. Муравейский, Н. А. Кейзер, В. Ф. Гур-вич, В. П. Невский). Зоологик тадқиқотлар миқёси Ўзбекистоннинг турли шаҳарларида олий ўқув юртлари ва, ай-ниқса, Ўзбекистон ФА Зоология инс-титути ташкил қилиниши туфайли янада кенгайди. ХХ асрнинг ўрталари ва 2-ярмидаги асосий тадқиқотлардан тупроқ бир ҳужайралилари (А. Л. Бродский, В. Ф. Николюк ва б.), ўсимлик нематодалари (А. Тўлаганов , Ш. Хурра-мов, 3. Норбоев, О. Мавлонов ва б.), ёввойи ва қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари гелминтлари (М. Султонов, И. Эргашев, Ж. Азимов, Т. Крбилов, Н. Матжонов, Ш. Азимов, С. Дадаев ва б.), ўргимчаксимонлар (Н. Эргашев) ва зараркунанда ҳашаротларни (В. Яхонтов, С. Алиму-ҳамедов, Р. Олимжонов, А. Муҳаммадиев, А. Ҳамроев, М. Аҳмедов, Г. Ду-бовский, Б. Алламуродов ва б.) ўрганиш соҳасида олиб борилган тадқиқотлар айниқса салмоқли бўлди. Паразит икки қанотлилар ва бир ҳужайралиларни ўрганиш ва уларга қарши кураш чораларини ишлаб чиқиш бўйича ҳам кенг миқёсда тадқиқот ишлари олиб борилди (Э. Ган, М. Қодирова, А. Обиджонов, О. Давронов ва б.). Ўзбекистонда гидробиологик тадқиқотлар сув ҳав-заларининг биологик маҳсулдорлигини ошириш, янги тур ҳайвонларни иқлимлаштириш билан боғлиқ бўлди (А. Л. Бродский, С. Д. Муравейский, Н. Кайзер, Г. Булгаков, В. Гурвич, А. Муҳаммадиев, Ф. Комилов, М. Абдуллаев, И. Мирабдуллаев, А. Омонов ва б.). Ўзбекистон ҳудудида умуртқали ҳайвонлар тўғрисидаги айрим маълумотлар ХИХ асрнинг 1-ярмида пайдо бўлган. Лекин уларни кенг миқёсда ўрганиш фақат ХХ асрнинг бошларида бошланди. ХХ асрнинг ўрталари ва охирида сут эмизувчилар (Д. Кашкаров, Т. Зоҳидов, О. Митрополский. И. Колесников, Я. Довлатов), кушлар (Д. Кашкаров, Р. Мекленбурсев, А. Сагитов, О. Богданов, С. Бақоев, Э. Шерназаров), суд-ралиб юрувчилар ўрганилди (Т. Зоҳи-дов, О. Богданов), ҳайвонлар қазилма қолдиклари (Б. Ботиров ва б.) тадқиқ қилинди.
Сўнгги йилларда 3. соҳасидаги тадқиқотларда экология, биокимё, биофизика билан боғлиқ изланишларга кенг ўрин берилди. 3. соҳасидаги асосий му-аммолар ҳайвонот дунёси биологик хилма-хиллигини ҳамда эндемик, ноёб ва сони камайиб кетаётган турларни сақлаб қолиш ва кўпайтириш билан боғ-лиқ. Ўзбекистонда 3. соҳасидаги тад-қиқотлар Ўзбекистон ФА Зоология, Чорвачилик, Ветеринария, Қ.х. экинларини ҳимоя қилиш интларида, де-ярли барча университетлар, тиббиёт ва педагогика институтлари кафедраларида олиб борилади.
Адабиёт
- Захидов Т. 3., Природа и животний мир Средней Азии, том 1—2, Т. 1969— 71; Ўзбекистон Республикаси биологик хилма-хиллигини сақлаш режаси ва ҳаракатлари дастури, Т., 1998; Богданов О. П., Редкие животниэ Ўзбекистана: Т.: 1992; Мавлонов О.:Хуррамов Ш.: Умуртқасизлар зоологияси, Т., 1998.
- Жалолиддин Азимов, Элмурод Шерназаров, Очил Мавлонов.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |