Зооспоралар (зоо... ва юн. спора — уруғ) — кўпчилик сув ўтлари ва тубан замбуруғларнинг жинссиз кўпайиши ва тарқалиши вазифасини бажарувчи ҳаракатчан ҳужайраси. 3. хивчинлар ёрдамида ҳаракатланади. Хивчинлар сони ҳар хил турларда турлича (кўпинча 2, баъзан 4 ёки кўпроқ) бўлади. З.да селлюлоза қобиғи бўлмайди. Кўпчилик сув ўтлари З.сининг кўзчаси, қисқарувчи вакуоли (қаранг Вакуолалар) ва кўгтинча хроматофорлари бўлади. 3. она ҳужайрадан бўлиниш орқали кўпаяди. Она ҳужайра пўсти ёрилгач, ташқарига чикали ва сузиб юради. Бир оздан сўнг 3. ҳаракатдан тўхтайди; хивчинини ташлаб, янги ўсимлик ёки замбуруғга айланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил