Зоотопиа 2
„Зоотопиа 2“ – Wалт Дисней Аниматион Студиос томонидан ишлаб чиқилаётган ва „Ҳайвонлар шаҳри“ (2016) мултфилмининг давомидир. Полициячи дўстлар ҳақидаги бўлажак Америка компютер анимацион комедия-саргузашт филми. Филм Дисней компаниясининг бош директори Боб Игер томонидан 2023-йил февралда расман эълон қилинган, бироқ ишлаб чиқаришнинг батафсил маълумотлари ҳозирча ошкор этилмаган[1]. Мултфилмнинг премераси 2025-йил 26-ноябрда бўлиб ўтиши режалаштирилган.
| Зоотопиа 2 | |
|---|---|
| Режиссёр(лар) |
Жаред Буш Бйрон Ҳоwард |
| Продюсер(лар) | Йветт Мерино |
| Ссенарий муаллиф(лар)и |
Жаред Буш |
| Ролларда | |
| Студия | Wалт Дисней Аниматион Студиос |
| Дистрибютор |
Wалт Дисней Студиос Мотион Пиcтурес |
| Премера санаси |
|
| Давомийлик | 108 дақиқа |
| Мамлакат |
|
| Тил | инглизча |
| Бюджет | $150 миллион |
| Даромад | $1.87 миллиард |
Ишлаб чиқарилиши
2020-йилдан 2022-йилгача бўлган даврда коронавирус эпидемияси ва унинг кино ишлаб чиқариш ҳамда кинопрокатга таъсири, шунингдек, бошқа сабаблар туфайли Дисней ўзи учун одатий миқёсдаги анимацион блокбастерни ярата олмайди. „Райя ва сўнгги аждарҳо“ ҳамда „Ғаройиб оламдаги саргузаштлар“ филмлари прокатда даромад келтирмади[2][3], хитга айланган „Энcанто“ эса компанияга зарур миқдордаги фойдани таъминлай олмаган[4]. Шу вазиятда, шунингдек, бошқа анимация студияларининг касса хитларини тақдим этишдаги муваффақияти фонида Дисней ўз анимация студияларини даромадли ҳолатга қайтариш режасини ишлаб чиқишга мажбур бўлади[5]. Шу нуқтайи назардан, 2023-йил феврал ойида Дисней аксиядорлари билан суҳбатда компания бош директори Боб Игер яқин йилларда Wалт Дисней ва Пихар анимация студиялари хавфсиз инвестицияларни ифодаловчи муваффақиятли франшизаларга эътибор қаратишини ва ўта даромадли франшизалардан учта давомий филм ишлаб чиқарилишини эълон қилади: „Фрозен 3“, Диснейдан „Зоотопиа 2“ ва Пихардан „Той Сторй 5“, ушбу филмларнинг аввал мамойиш этилган қисмлари ҳар бири миллиард доллардан ортиқ даромад олиб, „Оскар“ мукофотига номзод бўлган ёки совринга муносиб кўрилган[6]. Шу билан бирга, Игер компаниянинг 7000 нафар ходими ишдан бўшатилганини эълон қилган[7].
2024-йил август ойида бўлажак мултфилмнинг илк кадрлари жамоатчиликка намойиш этилади. Шунингдек, янги қаҳрамонлар ҳам эълон қилинди, улар орасида қора илон ҳам бор эди. Бу „Зоотопиа“ дунёсидаги илк судралиб юрувчи бўлади[8].
Манбалар
- ↑ Wилсон Чапман, ‘Фрозен,’ ‘Той Сторй,’ анд ‘Зоотопиа’ Сеқуэлс ин Девелопмент ат Дисней, Фебруарй 8, 2023, Индиэwире
- ↑ Оливиа Мартелл, Рая анд тҳе Ласт Драгон: Wҳй Дисней’с Аниматед Филм wас Оверлоокед, Септембер 27, 2022, МовиэWеб
- ↑ Ричард Финк, Wҳй Странге Wорлд Бомбед Ат Тҳе Бох Оффиcе, Новембер 29, 2022, МовиэWеб
- ↑ Маделеине Ҳортон, Дисней'с 'Энcанто' Wас А Бох-Оффиcе Флоп - Бут Ит Wас Стилл А Ҳуге Суccесс, Марч 4, 2022, Тҳе Тҳингс
- ↑ Эмилй Зогби, Универсал Ис Cрушинг Дисней ат тҳе Аниматед Бох Оффиcе, Фебруарй 7, 2023, CБР
- ↑ Антҳонй Д'Алессандро, ‘Фрозен’, ’Той Сторй’ & ‘Зоотопиа’ Сеқуэлс Ин Тҳе Wоркс, Дисней CЕО Боб Игер Сайс, Фебруарй 8, 2023, Деадлине
- ↑ Аарон Cоуч, ‘Той Сторй,’ ‘Фрозен’ анд ‘Зоотопиа’ Сеқуэлс ин тҳе Wоркс, Сайс Боб Игер, Фебруарй 8, 2023, Тҳе Ҳоллйwоод Репортер
- ↑ „'Зоотопиа 2' Cасц Ке Ҳуй Қуан, Фирст Сеқуэл Фоотаге Интродуcес Рептилес анд Неw Анималс“. 2024-йил 21-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 22-август.